1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган шароитларни таъминлаш кафолатлари


Download 459.67 Kb.
bet151/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

356-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган шароитларни таъминлаш кафолатлари
Давлат ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган шароитларда меҳнат қилиш ҳуқуқи ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар бузилганлиги туфайли иш берувчининг фаолияти тўхтатилган вақтда ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бу вақтда ходим бажараётган иши бўйича меҳнатига ҳақ тўланган ҳолда, лекин аввалги иш бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланган ҳолда ўз розилиги билан иш берувчи томонидан бошқа ишга ўтказилиши мумкин.
Ходим ўз ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келганда ишни бажаришни рад этган тақдирда, иш берувчи бундай хавф бартараф этилгунига қадар ходимга бошқа иш бериши шарт.
Агар ходимга объектив сабабларга кўра бошқа иш беришнинг имкони бўлмаса, ходимнинг ўз ҳаёти ва соғлиғи учун хавф бартараф этилгунига қадар бекор туриб қолган вақти учун иш берувчи томонидан ушбу Кодекс 266-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ходим белгиланган нормаларга мувофиқ шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминланмаган тақдирда, иш берувчи ходимдан меҳнат мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас ва шу сабабдан ишда юзага келган бекор туриб қолганлик учун ушбу Кодекс 266-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳақ тўлаши шарт.
Ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги оқибатида ўз ҳаётига ва соғлиғига хавф юзага келган тақдирда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилмаган зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишларни бажаришни рад этиши уни интизомий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмайди.
Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ҳаётига ва соғлиғига зиён етказилган тақдирда, ушбу зиённинг ўрнини қоплаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида давлат мазкур талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви ташкил этилишини ҳамда амалга оширилишини таъминлайди ва иш берувчи ҳамда унинг мансабдор шахсларининг мазкур талабларни бузганлик учун жавобгарлигини белгилайди.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling