1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Иш берувчининг етказилган зарар миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мажбурияти


Download 459.67 Kb.
bet147/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

344-модда. Иш берувчининг етказилган зарар миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мажбурияти
Муайян ходимлар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ушбу Кодекснинг 302 — 311-моддаларида назарда тутилган тартибда хизмат текшируви ўтказиши шарт.
Зарарнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ходимдан ёзма тушунтириш талаб қилиш мажбурийдир. Ходимнинг тушунтириш беришдан бош тортиши унинг иш берувчига зарар етказганлик учун моддий жавобгарликка тортилишига монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
345-модда. Етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш
Иш берувчига етказилган зарар миқдори бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосидаги ҳақиқий йўқотишлар бўйича белгиланади.
Иш берувчининг асосий фондларга (воситаларга) тааллуқли бўлган мол-мулкига етказилган зарар миқдори белгиланган нормаларга кўра эскириш чегириб ташланган, моддий қимматликларнинг баланс қийматидан (таннархидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Иш берувчининг асосий фондларга (воситаларга) тааллуқли мол-мулки ўғирланган, камомад бўлган, қасддан йўқ қилинган ёки қасддан бузилган тақдирда зарарнинг миқдори зарар аниқланган кунда ушбу ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бошқа ҳолларда зарарнинг миқдори у етказилган куни мазкур ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Қонунчиликда иш берувчига ўғрилик, мол-мулкнинг айрим турлари ва бошқа моддий қимматликлар камомади ёки йўқотилганлиги туфайли етказилган зарар миқдорини аниқлашнинг алоҳида тартиби, шу жумладан иш берувчига етказилган зарарнинг ҳақиқий миқдори унинг номинал миқдоридан кўп бўлган ҳолларда зарарни бир неча карра баравар ҳисоблаб чиқаришнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.
346-модда. Ходим томонидан зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш
Иш берувчига зарар етказганликда айбдор бўлган ходим зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қоплашга ҳақли.
Зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ушбу Кодексда назарда тутилган доирада амалга оширилади.
Ходимнинг ва иш берувчининг келишувига биноан зарарнинг ўрнини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида қоплашга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим иш берувчига зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни тўловларнинг аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади. Агар зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш тўғрисида нотариал тасдиқланган мажбуриятни берган ходим меҳнат муносабатларини тугатган бўлса ва зарарнинг ўрнини қоплашдан бош тортса, қопланмаган қарз нотариуснинг ижро хатларига асосан ундирилади.
Ходим етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун иш берувчига унинг розилиги билан баҳоси тенг бўлган мол-мулк бериши ёки шикастланган мол-мулкни тузатиб бериши мумкин.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling