1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси


Download 459.67 Kb.
bet178/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

435-модда. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади.
Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан тузилиши мумкин.
Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши шарт.
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.
Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган шарт-шароитлар билан бир қаторда иш вақтининг давомийлиги ва ўриндошлик асосида ишлаш тартиби кўрсатилади.
436-модда. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш
Ходимнинг ёзма аризасига кўра, ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосида асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчасига иш даврларини кўрсатган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисида ёзув киритилади. Ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосий иш жойида сақланади.
Ички ўриндошлик чоғида ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзув унинг ёзма аризаси асосида киритилади.
437-модда. Ўриндошлик асосида ишлаш чоғидаги иш вақтининг давомийлиги ва уни ҳисобга олиш
Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно).
Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан бўшаган кунларда ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.
Ўриндошлар учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунлик ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни юритишга йўл қўйилади. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни юритиш чоғида ўриндошлик асосидаги иш вақтининг (сменанинг) умумий давомийлиги ҳисобга олинаётган давр учун ўриндошлик лавозими бўйича иш вақти нормасининг ярмидан кўп бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган даврнинг чекланган давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ички ўриндошлик чоғида иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling