1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ходимдан иш берувчига етказилган зарарни ундириш тартиби


Download 459.67 Kb.
bet148/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

347-модда. Ходимдан иш берувчига етказилган зарарни ундириш тартиби
Иш берувчига ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда етказилган зарар суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг зарар аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирилмай қабул қилинган буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
Агар етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.
348-модда. Ходимни ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш
Ходим меҳнат шартномасини шартномада ёки иш берувчининг ҳисобидан ўқитиш тўғрисидаги келишувда шартлашилган муддатдан олдин узрли сабабларсиз бекор қилинган тақдирда, ходим иш берувчи уни ўқитиш учун қилган, ўқиш вақти тугаганидан кейин ҳақиқатда ишлаб бермаган вақтига мутаносиб тарзда ҳисоблаб чиқарилган харажатларнинг ўрнини, агар меҳнат шартномасида ёки ўқитиш тўғрисидаги келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қоплаши шарт.
349-модда. Ташкилотга унинг раҳбари томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ташкилотга унинг меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган раҳбари томонидан етказилган зарарнинг ўрни ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда ташкилот мулкдорининг ёки у ваколат берган органнинг қарори асосида қопланади.
Раҳбар зарарнинг ўрнини ихтиёрий тартибда қоплашни рад этган тақдирда, етказилган зарар суд тартибида ундирилади.
350-модда. Ходимдан ундириладиган зарар миқдорининг суд томонидан камайтирилиши
Суд айбнинг даражаси ва шаклини, аниқ ҳолатларни ва ходимнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, ундириладиган зарар миқдорини камайтириши мумкин.
Суд ходимдан ундириладиган зарар миқдорини камайтириш тўғрисидаги келишув битимини тасдиқлашга ҳақлидир.
Агар зарар ғаразли мақсад билан содир этилган жиноят сабабли етказилган бўлса, ходимдан ундириладиган зарарнинг миқдорини камайтиришга йўл қўйилмайди.
20-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling