Бухгалтерия ҳисобининг мемориаль-ордер шакли ҳозирги вақтда кам фойдаланиб асосан, кичик корхоналар ва давлат муассасаларида қўлланилади. «Мемориаль» сўзининг маъноси «хотира ёки эсдалик» демакдир.
Мемориаль-ордер шакли асосида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби шаклида ҳужжатлар қайта ишланиши ва ҳисоб регистрларида акс эттирилиши кетма-кетлиги келтирилган.
Ушбу бухгалтерия ҳисоб шаклини ўзига хос хусусияти шундаки, хўжалик жараёнларини ёзиш учун синтетик ва аналитик ҳисоб учун махсус жамғарма оборот (айланма) ведомостлардан фойдаланади.
Ведомость шаклидаги ҳисоб регистрлари бир неча операция ёки хўжалик жараёнларини рўйхатга олиш учун мўжалланган бўлиб, ташқи кўриниши вароқ ёки ведомостга ўхшаш бўлади. Ведомость шаклидаги ҳисоб регистрлари оддий қоғоздан катта фарматда тайёрланади ва папкаларда сақланади. Улар белгиланган тартиб бўйича бир ой ёки кварталга очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |