Бухгалтерия ҳужжатлари тайинланиши, ахборотларни шакллантириш тартиби, муомалаларни қамраб олиш усули, ахборот таъминоти тизимидаги макоми, тузилган жойи, каторлар (позициялар) сони, бир турдаги муомалаларни расмийлаштириш ва тулдириш усулига кўра туркумланади. Бухгалтерия ҳужжатлари тайинланиши, ахборотларни шакллантириш тартиби, муомалаларни қамраб олиш усули, ахборот таъминоти тизимидаги макоми, тузилган жойи, каторлар (позициялар) сони, бир турдаги муомалаларни расмийлаштириш ва тулдириш усулига кўра туркумланади. Тайинланиши бўйича ҳужжатлар тўртта гуруҳга бўлинади:
Фармойиш хужжатлари
Исботловчи хужжатлар
Расмий ҳужжатлар
Уйғунлаштирилган ҳужжатлар
Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари шакллантириш тартибига кўра дастлабки ва йиғма ҳужжатларга бўлинади. Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари шакллантириш тартибига кўра дастлабки ва йиғма ҳужжатларга бўлинади. Дастлабки ҳужжатлар деб бевосита хўжалик муомаласи содир бўлган вақтда ёки содир бўлганидан сўнг дарров тузиладиган ҳужжатларга айтилади. Бундай ҳужжатларга касса кирим ордери, (КО-1-шакл), касса чиқим ордери (КО-2-шакл) қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларининг келиш кундалиги, талабнома-накладной, чорва молларини тортиш (ўлчаш) ведомости ва бошқа ҳужжатлар мисол бўлади. Йиғма ҳужжатлар деб бир хил хўжалик муомалалари уларнинг содир бўлган вақтига қараб расмийлаштирилиб бориладиган ҳужжатларга айтилади. Бундай ҳужжатларга кассир ҳисоботи, товар-моддий бойликларни олиш учун лимит-забор карталари, сут соғишни ҳисобга олиш журнали ва бошқа ҳужжатлар мисол бўлади. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ – бухгалтерия ҳисоби методининг элементларидан бири бўлиб, корхона активлари (маблағлари) ва мажбуриятларининг ҳақиқий қолдиқларини ҳисоби маълумотлари билан таққослаш орқали назоратни таъминлаш ҳамда бошқариш усули. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ – бухгалтерия ҳисоби методининг элементларидан бири бўлиб, корхона активлари (маблағлари) ва мажбуриятларининг ҳақиқий қолдиқларини ҳисоби маълумотлари билан таққослаш орқали назоратни таъминлаш ҳамда бошқариш усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |