Харажатларни асосий


Download 48.54 Kb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi48.54 Kb.
#1514890
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Харажатлар ҳисобининг ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари


Кириш
  1. Харажатлар ҳақида тушунча ва уларни турли хил белгиларига қараб туркумланиши.


  2. Харажатларни асосий ва ёрдамчи фаолият бўйича ҳисобга олишни ташкил этиш.
  3. Субъект фаолиятида юзага келадиган қўшимча харажатларни ҳисобга олиш тартиби.


  4. Хўжалик юритувчи субъектларда харажатларни режалаштириш хусусиятлари.
  5. Хўжалик фаолиятининг турли жараёнлари бўйича харажатлар ҳисобини такомиллаштириш йўллари.


Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Кириш
Курс иши мавзусининг долзарблиги. Рақобатбардошликни ошириш ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналарнинг асосий мақсади фойда олишдир. Шундай экан хўжалик юритувчи субъектлар фойда олиш учун албатта харажат қиладилар.Шунинг учун корхона харажатларини ҳисобда тўғри акс эттириш, уларни туғри тақсишлаш ва харажатлар устидан назорат қилиш курс иши мавзусининг долзарб эканлиги билдиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида айтганларидек Мамлакатимизнинг 2012 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети жами харажатларининг 60 фоиздан ортиғини социал соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш кўзда тутилмоқда.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мослигини таъминлаш масаласи барча корхоналарда ҳам ҳал этилган, деб бўлмайди. Бу камчилик, айниқса, биз учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган енгил саноат, фармацевтика ва қурилиш материаллари саноати каби истеъмол товарлари ишлаб чиқариладиган тармоқларга тегишлидир.
Мамлакатимизда яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш борасида ҳам ишга солинмаган улкан имкониятлар мавжуд. Биз ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизация қилиш учун катта маблағ сарфлаймиз, кўп миқдордаги хорижий инвестицияларни жалб этамиз.
Лекин қатор тармоқларда ишлаб чиқариш қувватларидан, асосий фондлардан тўлиқ фойдаланишда, меҳнат самарадорлигини оширишда йўл қўйилаётган камчиликлар маҳсулотлар таннархининг асоссиз равишда ўсиб кетишига олиб келмоқда.1
Корхоналарда харажатлар ўз навбатида икки гурухга булинади.

  1. Махсулот таннархига киритиладиган харажатлар

  2. Махсулот таннархига киритилмайдиган харажатлар

Юқоридаги харажатларни корханада ўз ўрнида ва элементлари бўйича ҳисобга олиш мўҳим аҳамият касб этади. Чунки корхоналар қандай фаолият кўрсатишидан қатъий назар харажатлар қилади.
Корхоналарда харажатлар турлари ва моддаларининг юзага келиши уларнинг асосий, молиявий ва инвестиция фаолиятидан келиб чиқади. Ишлаб чиқариш корхоналарининг харажатлари асосан хомашё, материаллар, ёқилғи ва меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари кабилардан иборат бўлади.
Корхоналарда ишлаб чиқариш харажатлари қўйилган вазифаларга мувофиқ харажат элементлари ва калькуляция моддаларига бўлинади. Харажатларни элементлари бўйича гуруҳлаш ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий мазмунига қараб аниқлаш ва тегишли сметалар тузишга асос бўлади.
Ишлаб чиқариш харажатларини калькуляция моддалари бўйича гуруҳлаш эса маҳсулотлар таннархини аниқлашлашга хизмат қилади. Мазкур харажатлар хомашё ва материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш, брак маҳсулотларни тузатиш, ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш характерига эга бўлмаган харажатларга корхонанинг маданий- маиший объектларига сарфланадиган харажатлар киради.

Download 48.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling