Харажатларни асосий


Хўжалик фаолиятининг турли жараёнлари бўйича харажатлар ҳисобини такомиллаштириш йўллари


Download 48.54 Kb.
bet5/7
Sana16.06.2023
Hajmi48.54 Kb.
#1514890
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Харажатлар ҳисобининг ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари

5. Хўжалик фаолиятининг турли жараёнлари бўйича харажатлар ҳисобини такомиллаштириш йўллари.


Хўжалик фаолиятининг жараёнлари бошқарув ҳисоби тизимида муҳим объект ҳисобланиб, бошқарув ходимлари фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган янги психологик талўиндир. Унинг асосий мақсад и назоратдан кўра кўпроқ ўзини бошқаришда бошқарув ходимларига ёрдам беришдир.
Хўжалик юритувчи субъектларда фаолиятининг жараёнлари бўйича ҳисобини ташкил этишнинг мақсади фаолият харажатлари ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни алоҳида-алоҳида умумлаштириш ҳамда четланишишларни бўлинмалар зиммасига юклашдан иборат.
Бошқариш нуқтаи-назаридан корхонанинг жавобгарлик марказларига бўлиниши қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

    • жавобгарлик марказлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаси билан боғлиқ ҳолда;

    • ҳар бир жавобгарлик маркази менежерларининг ваколатлари ва жавобгарлиги аниқ белгиланиши зарур. Менежер фақат ўзи назорат қила оладиган кўрсаткичлар учун жавоб беради;

    • ҳар бир жавобгарлик маркази учун ички ҳисобот шаклларини ўрнатилиши;

    • жавобгарлик марказлари менежерлари ўтган давр учун марказ фаолияти таҳлилини ўтказишда ва келгуси даврга режалар (бюджетлар) тузишда фаол иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, корхонани жавобгарлик марказларига бўлишда тегишли марказлар раҳбарларининг қарорларига таъсир қила оладиган ижтимоий- психологик омилларни ҳисобга олиш лозим.
Бошқарув ҳисобида корхона фаолиятини жавобгарлик марказларига бўлиб ташкил этиш тармоқ хусусиятлари, ишлаб чиқариш жараёни технологияси ва уни ташкил этилиши, дастлабки материаллар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таркиби, техник жиҳозланиш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ.
Корхонани ташкилий тузилма доирасида бошқаришни ташкил этишнинг чизиқли, функционал, чизиқли-функционал ва матриöаëи шаклларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Чизиқли бошқариш деганда “вертикал бўйича” бошқариш тушунилади, бунда қуйида бўғинлар юқори бўғинларга бевосита бўйсунади.
Чизиқли бошқаришда ҳар бир раҳбар ўзи маъсул бўлган бўлинмаларни мустақил бошқаради ва барча зарур бошқарув қарорларини мустақил қабул қилади. Бу тизимнинг ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд. Жумладан, унинг ижобий жиҳатлари:

    • ходимларнинг ўз вазифаларини бажарилишига шахсий жавобгарлигини юзага келтиради ва мустаҳкамлайди;

    • асосланмаган ва самарасиз топшириқлар берилиш ҳолларини бартараф этишга имкон беради;

    • белгиланган вазифаларни тезда бажариш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиб бориш мумкин;

    • бўлинмалар ходимлари фақат ўз раҳбарларига ҳисобот беришлари сабабли корхонада ижрочилик ва интизом даражаси яхшиланади.

Мазкур тизимнинг салбий томонлари эса кўпроқ унда оддий ва қисқа муддатли вазифаларни бажаришга эътибор қаратилиши сабабли, комплекс ҳамда истиқболли масалаларни ҳал қилиш анча қийинлашиши билан ифодаланади. Шунингдек, бундай шароитда буйруқбозлик ва расмиятчилик муҳити юзага келиши мумкин.
Одатда, бу тизим ишлаб чиқариш цехлари ва корхона бўлинмаларини бошқаришда юқори самара беради.
Функционал бошқариш корхонани молия, таъминот, сотиш, кадрлар, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишловлар, иш юритиш, ташқи иқтисодий алоқалар ва ҳоказолар каби алоҳида функциялар бўйича бошқаришдир. Бу тизим корхона раҳбари ва алоҳида функциялар менежерларининг фаолиятини ихтисослаштиришга мўлжалланган. Бунда менежерларнинг ўз бўлинмалари фаолиятини чуқур ва пухта билиши, содир бўлаётган жараёнларни истиқболли таҳлил қилиш ва баҳолаш қобилиятига эга бўлиши талаб этилади.
Функционал бошқариш тизимининг афзаллиги корхонада бошқарув фаолиятини ихтисослаштирилиши билан белгиланади. Бу ҳолат бошқарув самарадорлигини оширига хизмат қилади.
Корхоналар фаолиятида бошқаришнинг чизиқли-функционал тузилмасидан кенг фойдаланилади. Бундай тузилма доирасида чизиқли бўлинмалар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича асосий фаолият билан шуғулланади, ихтисослашган функционал бўлинмалар эса (маркетинг бўлими, режа-молия бўлимлари, кадрлар бўлими) асосий бўлинмаларга хизмат қилади. Бу ҳолда бошқарувнинг ихтисослашуви, унинг тамойиллари биргаликда тўлароқ амалга оширилади ҳамда тайёрланадиган қарорларнинг юксак даражалилиги ва ҳар бир ишлаб чиқариш бўғинига ёппасига раҳбарлик қилиш таъминланади.
Матрицали тузилмада функционал бўлинмалар билан бирга муайян ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этиш учун махсус органлар (лойиҳа гуруҳлари) тузилади. Бу гуруҳлар бошқарувнинг турли даражаларидаги алоҳида функционал бўлинмалар мутахассисларидан талаб қилади.
Бошқарув хисобининг афзаллиги шундаки, у корхона ички фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш имконини беради, бу эса функционал ихтисослашиш ривожига халал бермайди. Функционал-қиймат таҳлили (ФҚТ)нинг вужудга келиши ҳам кўрсатиши мумкин. Унинг мақсади энг кам харажат қилган ҳолда энг яхши сифатли ва замонавий, янги буюмни ишлаб чиқаришга қўшишдир.
Бошқаришни ташкил этишнинг матрицали шакли раҳбар ва ходимларнинг ҳамжиҳатликдаги фаолиятини таъминлайди, уларнинг шахсий қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратади. Мазкур ташкилий тузилмага мувофиқ жавобгарлик марказларини тузиш (цех, бўлим, бўлинма) ҳар бир бўлинма фаолиятини муайян шахслар масъулияти билан боғлашга, бўлинмалар молиявий натижаларини баҳолашга ва уларнинг корхона фаолияти натижаларига қўшган ҳиссасини аниқлашга имкон беради.



Download 48.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling