Харажатларни асосий
Download 48.54 Kb.
|
Харажатлар ҳисобининг ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
ХулосаМахсулотларни ишлаб чикариш учун сарфланган харажатларни хисобга олиш жараёнининг боскичи бу ишлаб чикаришга сарфланган харажатларнинг йиғма хисобидир. Бу боскичда сарфлар хар хил белгилари буйича гурухлаштирилади. Харажатларни хисобга олишнинг меъёрий усулида ушбу харажатларнинг йигма хисоби тегишли булинмадаги ишлаб чикарилган махсулотлар буйича натижаларни аниклаш максадида вазифаларнинг туркумини ажратади. Шунинг учун олдинги куйилган максаддан келиб чиккан холда ушбу йигма хисоб регистрининг мазмуни шакллантирилади. Ушбу холат, максад, вазифа ва мазмунни аник битта субъектнинг фаолиятидан келиб чиккан холда урганиб чикиш лозим. Ушбу субъектнинг фаолияти хусусиятидан келиб чиккан холда шу кайдномада тугалланмаган ишлаб чикариш, сарфланган харажатларнинг тегишли моддалари буйича тайёр махсулот, яроксиз деб топилган махсулот, камомадлар, меъёрнинг узгариш даражаси, меъёрдан четга чикишнинг хажми келтирилган. Харажатларнинг йигма кайдномасида ушбу сарфларни умумлаштиришнинг асосий услубий шарти килиб ишлаб чикариш хисобида кайд килинган ишлаб чикариш жараёнини амалга ошираётгандаги холатини хар томонлама ва тенг курсаткичда ёритиш ва молиявий хисобда курсатилган ишлаб чикаришдаги харажатларнинг ўсиш холатини акс эттириш олинган. Моддий харажатлар махсулот таннархида салмокли уринни эгаллаганлиги ва таннархнинг асосий элементларидан биpи булганлиги сабабли уларни тўғри хисобга олиш ва тахлил килиш жуда мухимдир. Чунки материаллар саноат корхоналарида ишлаб чикариш харажатларининг асосини ташкил этади. Ишлаб чикаришни тугри ташкил этиш ва меъёрида амалга ошириш учун уни материалларнинг сифатли ва зарур турлари билан уз вактида хамда керакли микдорда таъминлаб туриш керак. Шунинг учун корхона моддий-техника режасининг бажарилиши устидан назорат килиб бориш ва рахбар ходимларнинг моддий-техника таъминотида руй бераётган камчиликлар тугрисида уз вактида хабардор булиб, керакли тадбирлар куришини таъминлаш материаллар хисобининг энг асосий вазифаларидан бири хисобланади. Бухгалтерия хисоби айни пайтда тайёрланаётган материаллар учун килинаётган хаpажатлаp ва мол етказиб берувчи ташкилотлар билан олиб бориладиган хисоб-китоб устидан хам назорат юритади. Бунда у моддий харажатларни тежаб-тергаб сарфлаш учун хар бир махсулот турига сарфланадиган материаллар меъёрига риоя килинаётганлигини кундалик назорат килиб туриши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бошқарув ҳисобининг мазмуни кўриб чиқилаётганда, хорижий мамлакатларда унинг умумий бухгалтерия ҳисоби тизимидан ажратиш сабабини аниқлаш, ҳамда харажатларни ҳисобга олиш тизимини кўриб чиқиш лозим бўлади. Шу билан бирга, бизнинг мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобининг бу икки турини ажратишнинг қанчалик мақсадга мувофиқлигини аниқлаш зарур ҳамда уни бошқарув тизимидаги ўрнини очиб бериш ва харажатлар ҳисобини такомиллаштиришга таъсирини билиш зарур. Download 48.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling