Ишлаб чикариш омиллари ва ишлаб чикариш омилларининг чекли махсулдорлигининг камайиш конуни
Download 127.18 Kb.
|
46401 (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш
- 1.Ишлаб чиқариш омиллари
Ишлаб чикариш омиллари ва ишлаб чикариш омилларининг чекли махсулдорлигининг камайиш конуниКиришИшлаб чиқариш омиллари. Ишлаб чиқариш функциялари ва улардан фойдаланиш. Изокванта ва ишлаб чиқариш омилларини чекли технологик алмаштириш нормаси. Изокоста ва ишлаб чиқариш харажатларини минималаштирувчи омиллар сарфини аниқлаш. Масштаб самараси. Хулоса ва таклифлар Фойданилган адабийотлар ройхати 1.Ишлаб чиқариш омиллариИшлаб чиқариш - корхоналарининг асосий фаолияти тури бўлиб, бу жараѐн чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, ушбу товарларни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар ҳажмидан ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаѐтган технологиянинг ҳолати ва даражасига боғлиқдир. Ишлаб чиқариш - бу керакли маҳсулотларни тайѐрлаш учун ишчи кучидан, ускуна ва технологиядан, табиий ресурслардан ҳамда материаллардан маълум миқдордаги комбинацияда фойдаланиш жараѐнидир. Масалан, ўз устахонасига эга бўлган шахс стол ишлаб чиқариш учун ишчи кучидан, хом ашѐ сифатида тахта, темир, арра ва бошқа ускуналарга сарфланган капиталдан фойдаланади. Ишлаб чиқариш омилларини йириклашган уч гуруҳга бўлиб қараш мумкин: меҳнат, капитал ва материаллар. Масалан, меҳнат ишлаб чиқариш омили сифатида малакали меҳнатни (пайвандчи, бухгалтер, электр устаси), малакасиз меҳнатни (ҳар хил ишчилар) ва корхона раҳбарларининг тадбиркорлик ҳаракатини ўз ичига олади. Бу меҳнат турларини умумлаштирувчи кўрсаткичлар меҳнат сиғими ва меҳнат унумдорлигидир. Материаллар деганда, ишлаб чиқариш жараѐнида тайѐр маҳсулотга айланадиган ҳар қандай моддий нарсани қарашимиз мумкин: бутловчи қисмлар, ярим фабрикатлар, темир, пўлат, шиша, ѐқилғи, ѐғоч, пахта ва бошқа хом ашѐлар тушунилади. Моддий капитал сарфи ишчилар томонидан бинодан, ускунадан, инструментдан ва технологик линиялардан фойдаланишни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш муносабатлари биринчи навбатда маҳсулот ишлаб чиқаришдаги технологик муносабатлардир. Технология - бу товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги амалий билимлардир. Маълумки, технологиянинг такомиллашуви фанда ва техникадаги янги ютуқларнинг ишлаб чиқариш жараѐнига жорий қилиш орқали боради. Янги технология янги ишлаб чиқариш усулларидан фойдаланишни, янги машина ва механизмлардан янада юқори малакага эга бўлган меҳнатдан фойдаланишни тақозо қилади. Янги технология янги турдаги маҳсулотларни яратишга ѐрдам беради. Янги технология маҳсулот сифатини оширишга, иш шароитларини яхшилашга, берилган ресурслар миқдори ўзгармаганда ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдорини оширишга, харажатларни камайтиришга олиб келади. Download 127.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling