Ишлаб чикариш омиллари ва ишлаб чикариш омилларининг чекли махсулдорлигининг камайиш конуни
Ишлаб чиқариш функциялари ва улардан фойдаланиш
Download 127.18 Kb.
|
46401 (1) (2)
2.Ишлаб чиқариш функциялари ва улардан фойдаланишИшлаб чиқариш функцияси. Сарфланадиган ишлаб чиқариш омиллари миқдори билан, ушбу омиллардан фойдаланган ҳолда максимал ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори ўртасидаги боғлиқликни ишлаб чиқариш функцияси орқали ифодалаш мумкин. Ишлаб чиқариш функцияси фойдаланиладиган ҳар бир ишлаб чиқариш омиллари сарфи мажмуасидан максимал Q миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўрсатади. Агар омиллар мажмуаси сарфи капитал, меҳнат ва материаллардан иборат бўлса, ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин: Q f (K, L, M ), (1) бу ерда Q - берилган технологияда максимал ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори; K - капитал; L - меҳнат; M - материаллар. Агар ишлаб чиқариш функцияси иккита, K (капитал) ва L (меҳнат) омилларига боғлиқ бўлса, ишлаб чиқариш функцияси қуйидагича ѐзилади: Q f (K, L). (2) Ушбу функцияда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми иккита ишлаб чиқариш омилига боғлиқ - капитал ва меҳнатга. Масалан, ишлаб чиқариш функцияси ѐрдамида нон ишлаб чиқариш комбинатида меҳнат ресурсларидан ва капиталдан фойдаланган ҳолда қанча нон маҳсулотини ишлаб чиқариш мумкинлигини ифодалаш мумкин, ѐки қишлоқ хўжалик корхонасининг берилган меҳнат ресурсларидан ва техникадан (ишчиларнинг фонд билан қуролланганлик даражасида) фойдаланган ҳолда маълум вақт оралиғида қанча маҳсулот ишлаб чиқаришини ифодалаш мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқариш кўпроқ қўл меҳнатига асосланган бўлса (масалан, нонни қўл меҳнати асосида ишлаб чиқарилса), у ҳолда ишлаб чиқариш функциясини фақат сарфланган меҳнатга боғлиқ равишда ѐзиш мумкин: Q f (L) . Агар маҳсулот ишлаб чиқаришда кўпроқ капитал иштирок этса, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш юқори капитал сиғимига эга бўлса, ишлаб чиқариш функциясини Q F(K) кўринишида ѐзиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, (1) ва (2) тенгламалар ишлаб чиқаришнинг маълум технологиясида қўлланилиши мумкин. Агар технология ўзгарса, яъни янги технология қўлланса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ресурслар ҳажми ўзгармаганда ҳам ўсиши мумкин. Download 127.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling