Ишлаб чикариш омиллари ва ишлаб чикариш омилларининг чекли махсулдорлигининг камайиш конуни


Download 127.18 Kb.
bet6/12
Sana23.04.2023
Hajmi127.18 Kb.
#1384136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
46401 (1) (2)

Омиллар маҳсулдорлигининг камайиш қонуни. Омиллар маҳсулдорлигини камайиш қонуни шуни кўрсатадики, бирор бир ишлаб чиқариш омилидан фойдаланиш ошиб борганда (бошқа омиллардан фойдаланиш ўзгармаганда), шундай бир нуқтага эришиладики, ушбу нуқтадан бошлаб қўшимча ишлатилган омил ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиради.
C
11


8
7
6



Ўртача ва чекли маҳсулдорлик, AP, MPL
Меҳнат сарфи, L



L


1-расм. Бир ўзгарувчи омил (L-меҳнат) сарфида ишлаб чиқариш графиги.

Агар биз ўзгарувчан омил сифатида меҳнат сарфини қарасак (капитал сарфи ўзгармаганда), меҳнат сарфи кичик миқдорда ошганда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини анчагина оширади, нима учун деганда, бошланғич даврда меҳнат сарфининг ошиши капиталдан тўлиқроқ фойдаланиш имконини беради. Натижада чекли маҳсулдорлик, умумий ва ўртача маҳсулдорлик ошади. Лекин пировард натижада ишчилар сонининг ошиши (капиталнинг ўзгармаганлиги) чекли меҳнат унумдорлигини камайишига олиб келади, яъни омил маҳсулдорлигининг камайиш қонуни «ишлай» бошлайди.


Омил маҳсулдорлигининг (бир бирлик қўшимча омил сарфига тўғри келадиган қўшимча маҳсулот) камайиш қонуни қисқа муддатли оралиққа хосдир, чунки бу оралиқда

камида битта омил ўзгармасдир. Узоқ муддатли оралиқда барча омиллар маълум миқдордаги комбинацияда ошса ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошиб боради.


Омил маҳсулдорлигининг камайиш қонуни чекли маҳсулотнинг камайишини ифодалайди. Маҳсулдорлик камайиш қонуни маълум бир ишлаб чиқариш технологиясида ўринлидир (1-расм). Юқорида келтирилган жадвал маълумотига кўра умумий маҳсулот миқдори, ўртача ва чекли маҳсулот миқдорларини қараб чиқамиз: Ўртача маҳсулот ва чекли
маҳсулот чизиқлари бир-бири билан боғлиқдир. Агар чекли маҳсулот ўртача маҳсулотдан

катта бўлса MPL AP, ўртача маҳсулот ўсади. Расмда
NA'
оралиқда чекли маҳсулот

MPL ўртача маҳсулот AP дан катта бўлгани учун, ўртача маҳсулот ўсади. A нуқтада,

чекли маҳсулот максимумга эришади.
AM
оралиқда чекли маҳсулот камайиб, M

нуқтада ўртача маҳсулотга тенг бўлади. маҳсулот камайиб боради.
MC оралиқда MPL AP
бўлгани учун ўртача

Омиллар маҳсулдорлигининг камайиш қонуни абсолют бўлмасдан нисбий

характерга эгадир ва у маълум ишлаб чиқариш технологиясига қўлланилади. Вақт ўтиши билан технологиянинг такомиллашуви, маҳсулот ишлаб чиқариш чизиғини юқорироқга кўтарилишига олиб келиши мумкин. Масалан, биринчи технологияда ўзгарувчан меҳнат ресурсидан максимал фойдаланиш L1 бўлса (2-расм), янги, такомиллашган 2-


технологияга ўтилиши, меҳнат сарфи ҳажмини L2 га оширади L2 L1, янада
такомиллашган 3-технологияга ўтилиши меҳнат сарфини L3 миқдоргача оширади


L3 L2 L1 .
C
Умумий маҳсулот, Q



0 L1


L2 L3
Ўзгарувчан омил,
L-меҳнат

2-расм. Технология такомиллашувининг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири.



Шуни эслатиб ўтиш керакки, технологиянинг такомиллашуви омил маҳсулдорлигининг камайиши қонунини умуман ишламаслигини билдирмайди, ушбу қонун ҳар қандай ишлаб чиқариш технологиясида ҳам ўз кучини сақлаб қолади. Расмдаги 1, 2 ва 3-такомиллашган технологияларга мос келувчи ишлаб чиқариш чизиқларидаги А, В, С нуқталардан кейинги ишлаб чиқариш нуқталарида ҳар бир қўшимча сарфланган ишлаб чиқариш омили (меҳнат сарфи), ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиради.


Ишлаб чиқариш эгри чизиқларининг ўнгга юқорига силжиши ушбу қонунни ишлашини маълум маънода сездирмайди. Худди мана шу ҳолат, яъни маҳсулдорликнинг камайиш қонунини қисқа муддатли орлиқдаги ва узоқ муддатли оралиқдаги (технологияларнинг такомиллашуви шароитида) ишлаш моҳиятидаги англашмовчиликлар инглиз иқтисодчи олими Томас Мальтусни (1766-1834) ер шарида аҳолининг узулуксиз ўсиши келажакда оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисидаги башоратига сабаб бўлди. Мальтуснинг ушбу башорати асосида омил маҳсулдорлигининг камайиш қонуни ѐтади. Мальтус ер шаридаги қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ерларнинг нисбатан чекланганлиги ва унда меҳнат қиладиган аҳолининг ўсиб бориши пировардда меҳнат унумдорлигини камайишига олиб келади ва чекланган ер ошиб бораѐтган аҳолини озиқ-овқат билан етарли даражада таъминлай олмайди, деб фараз қилади, яъни чекли ва ўртача маҳсулдорликнинг камайиши билан аҳолининг ўсиб бориши умумий очарчиликка олиб келади.
Маълумки, Мальтус хатога йўл қўяди (лекин, унинг меҳнат унумдорлигининг камайиш тўғрисидаги фикри тўғри бўлсада). Жаҳондаги ишлаб чиқариш тараққиѐти шуни кўрсатадики, иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажми жаҳон бўйича ошиб бормоқда.

Download 127.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling