Ишлаб чикариш омиллари ва ишлаб чикариш омилларининг чекли махсулдорлигининг камайиш конуни
Download 127.18 Kb.
|
46401 (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чекли маҳсулот
Изокванталар картаси - бу изокванталар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум ишлаб чиқариш омиллари сарфлари комбинацияларига тўғри келадиган максимал ишлаб чиқариш ҳажмини ўзида акслантиради.
Изокванталар фирмаларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг вариантлари кўплигини кўрсатади. Бу фирмалар учун муҳим ахборот бўлиб, кейинчалик кўрамиз, қандай қилиб изокванталар маҳсулот ишлаб чиқаришда харажатларни минималлаштирадиган ѐки фойдани максималлаштирадиган омиллар сарфи комбинацияларини танлашга имкон яратади. Маълум вақт оралиғида жами ишлаб чиқарилган маҳсулотни умумий маҳсулот десак, ўртача маҳсулот - умумий маҳсулотни ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган ўзгарувчан ишлаб чиқариш омиллари сарфига нисбати билан аниқланади. AP Q , F бу ерда: Q - умумий маҳсулот миқдори; AP - ўртача маҳсулот; F -сарфланган ресурслар. Чекли маҳсулот - бу ўзгарувчан ресурслар комбинациясини кичик миқдорда қўшимча сарфи ҳисобидан умумий маҳсулотнинг ўсган қисмига айтилади. Масалан, ишлаб чиқаришда битта омил, яъни фақат меҳнат сафланса чекли маҳсулот MPL қуйидагича аниқланади: MP Q ; L L Q - қўшимча бирлик меҳнат сарфи ( L ) ҳисобига ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот миқдори.
MP Q , бу ерда: Q K K бир бирлик қўшимча капитал сарфи ҳисобидан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот; K бир бирлик қўшимча сарфланган капитал. Қуйидаги жадвалда меҳнат сарфи ўзгармас бўлганда, ишлаб чиқариш ҳажми фақат капитал сарфига боғлиқ бўлгандаги ўртача ва чекли маҳсулотлар миқдори кўрсатилган. Бир ўзгарувчи омил қатнашгандаги ишлаб чиқариш.
Биринчи устун ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ўзгармаслигини кўрсатиб турибди. Иккинчи устунда меҳнат сарфи келтирилган. Бир бирлик меҳнат сарфига тўғри келадиган маҳсулот ўртача маҳсулот бўлиб, у тўртинчи устунда келтирилган. Ўртача маҳсулот ишлаб чиқарилган маҳсулотни умумий меҳнат сарфига нисбати билан аниқланади. Ўртача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 84 бирликка етгунча ортиб, ундан кейин қисқариб боради. Ўртача маҳсулот максимал бўлганда меҳнат сарфи тўрт бирликни ташкил қилади. Бешинчи устунда меҳнат сарфининг чекли маҳсулоти MPL келтирилган. У қўшимча бир бирлик меҳнат сарфи ҳисобидан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот миқдори бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўрсатувчи учинчи устундаги ҳар бир маҳсулот миқдоридан ундан олдинги ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини айриш орқали аниқланади. Масалан, капитал сарфи ўзгармас бўлганда (15 бирлик) меҳнат сарфининг икки бирликдан уч бирликка ўзгариши маҳсулот ишлаб чиқаришни 32 бирликдан 60 бирликка оширади, демак қўшимча бир бирлик меҳнат сарфи 60-32=28 бирлик қўшимча маҳсулот яратади. Ўртача маҳсулотдек, чекли маҳсулот ҳам бошида ўсиб, кейинчалик камайиб боради (яъни, у 3 бирлик меҳнат сарфигача ўсиб, меҳнат сарфи 3 бирликдан ошганда камайиб боради). Шуни эсдан чиқармаслик керакки, чекли маҳсулот миқдори меҳнатга ва бошқа капитал сарфига ҳам боғлиқ. Агар меҳнат сарфи ўзгарса капитал сарфи ҳам ўзгариши мумкин. Download 127.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling