Харажатларни асосий
Download 48.54 Kb.
|
Харажатлар ҳисобининг ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
Бўлинмалар даражасида ишлаб чиқаришнинг билвосита харажатларини
тақсимлаш усули анча меҳнатталабдир, бироқ, у олдинги усулга нисбатан маҳсулотлар алоҳида турлари бўйича таннархни тўлиқроқ аниқлаш имконини беради. Бу усулда мазкур харажатлар алоҳида субсчётлар очиш йўли билан бўлинмалар даражасида ҳисобга олинади. Корхоналарда ҳисобот даври якунида маҳсулотлар алоҳида турлари бўйича ишлаб чиқариш билвосита харажатларининг тақсимоти ҳар бир субсчёт учун амалга оширилади. Бунда ҳар бир субсчётга бўлинма технологик жараёни хусусиятини ифодаловчи ўз тақсимот базаси мос келади. Масалан, корхона автоматлаштирилган бўлинмасининг ишлаб чиқариш билвосита харажатлари унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари бўйича асбоб-ускуналар иш соатларига биноан, қўлда йиғиш цехининг ишлаб чиқариш билвосита харажатлари эса меҳнатнинг бевосита харажатларига кўра тақсимланади. Ишлаб чиқариш билвосита харажатларини ҳисобга олишда бу усулни ўўллаб хатоликларни батамом бартараф этиб бўлмайди, чунки биринчидан, умумкорхона ишлаб чиқариш билвосита харажатлари тақсимотида, иккинчидан, алоҳида бўлинма ичидаги турли ишлаб чиқариш тизимлари бўйича ишлаб чиқариш билвосита харажатлари тақсимотида хатолар бўлиши мумкин. Корхона алоҳида бўлинмалари, цехларининг технологик жараёнлари меҳнат, капитал ва материалталаблиги даражалари билан фарқ қилади. Агар бўлинма фаолияти харажатлари ичида иш ҳақининг ҳиссаси юқори бўлса, шу бўлинма, цех, бригаданинг умумишлаб чиқариш харажатларини меҳнат ресурсларини истеъмол қилиш билан боғлиқ кўрсаткичларни асос қилиб олиниб, улар маҳсулот турлари бўйича тақсимланади. Билвосита харажатлар тақсимотининг асоси сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи харажатлари; меҳнатнинг меъёрий бевосита харажатлари; корхонадаги муайян технологик жараёнда қатнашувчи ходимлар сони. Агар бўлинма фаолияти капиталталаб бўлса, умумишлаб чиқариш харажатларини асосий воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлари асос қилиб олиниб тақсимланади. Бунда ишлаб чиқариш билвосита харажатлари тақсимоти базаси сифатида асбоб-ускуналарнинг ҳаўиўий иш соатлари, маҳсулот турлари бўйича амортизация ажратмалари ёки маълум техник жараёнда фойдаланилган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати олинади. Корхона бўлинмаси фаолияти материалталаб бўлса яъни унда маҳсулотлар таннархига ўўшиладиган харажатларнинг асосий қисмини хомашё ва материаллар харажатлари ташкил қилса, тақсимот базасига хомашё ва материалларнинг ҳаўиўий бевосита харажатлари ҳамда уларнинг режали таннархи киритилади. Агар бўлинма фаолияти натижаси ўандайлигини (меҳнатталаб, капиталталаб Ёки материалталаб) аниқ белгилаш имкони бўлмаса, тақсимотнинг аралаш базасидан фойдаланилади. Бунда тақсимот базаси тўлиў бевосита моддий харажатлар (хомашЁ, материаллар ва асосий воситалар маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархида катта салмоққа эга бўлса)дан иборат бўлади. Тақсимот базалари корхона функционал хизматлари яъни бошқарув аппарати учун ҳам ишлаб чиқилади. Бунда тақсимотнинг асосий базалари қуйидагилардан иборат бўлади: омбор хўжалиги учун бир бирлик маҳсулотни бир кун саўлашнинг норматив харажатлари омбордаги маҳсулотларнинг ўртача ўолдиғига кўпайтирилгани; диспетчерлик хизмати учун ташиб кетиладиган тайёр маҳсулотлар тонна- километрда; юкларни жўнатиш бўлими учун тайёр маҳсулотларни юклаб жўнатиш бўйича шартномалар миқдори. Ишлаб чиқариш билвосита харажатларининг энг мос тақсимлаш базасини ҳисоблаш учун маълум жорий харажатлар талаб ўилинади. Шу сабабли, корхоналарда унча меҳнатталаб бўлмаган бошқа қўшимча тақсимот базаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Уларга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотлар таннархи, хомашё ва материалларни сотиб олиш таннархи, маржинал даромад, ходимларнинг ўртача рўйхатдаги сони кабиларни киритиш мумкин. Ишлаб чиқариш билвосита харажатлари тақсимотининг самарали тизимини тадбиў этиш масалаларига эътиборсизлик кўп ҳолларда ишлаб чиқариш дастури, сотишлар ва корхона баҳо сиёсатида жиддий хатоликларга сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида, корхона молиявий фаолиятини салбий натижаларига олиб келади. Download 48.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling