Пудрат шартномасига биноан пудратчи


Download 15.1 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi15.1 Kb.
#1265075
Bog'liq
тестлар пудрат шартномаси Word


  1. Пудрат шартномасига биноан пудратчи...

А. Ўз хоҳишиг кўра маълум бир ишни бажариши ва унинг натижасини исътемолчиларга таклиф қилиши мумкин
Б. Буюртмачининг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига исталган муддатда топшириши мумкин
В. буюртмачининг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади
Г. Тўғри жавоб келтирилмаган



  1. Пудрат шартномаси тарафлари тўғри кўрсатилган қаторни топинг?

А. Пудратчи ва ижрочи
Б. Буюртмачи ва сотувчи
В. Пудратчи ва буюртмачи
Г. Пудратчи ва сотувчи



  1. Пудрат шартномасида белгиланган ишлар қандай маблағ ва воситалар асосида амалага оширилади?

А. Фақат буюртмачининг матуриаллари, кучи ва маблағлари ҳисобидан
Б. Фақат пудратчининг материаллари, кучи ва маблағлари ҳисобидан
В. Шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари ҳисобидан
Г. Фақат мустақил молия ташкилотлари бўлган банк ва бошқа муассасалар маблағлари ҳисобидан



  1. Ёрдамчи пудратчи бу....

А. Буюртмачи томонидан ишнинг бир қисмини бажариш учун жалб қилинган бошқа шахслар
Б. Ишнинг бир қисмини бажариш учун мусақил таклиф билан чиққан бошқа шахслар
В. Пудратчи томонидан ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун жалб қилинган бошқа шахслар
Г. Пудратчи томонидан пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўла ўтказиш учун жалб қилинган бошқа шахслар

  1. Пудрат шартномаси бўйича муддатлар...

А. Аҳамитяга эга ҳисобланмайди
Б. шартномада ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади
В. Эркин ҳисобланиб, тарафлар томонидан муддатларга риоя этиш талаби мавжуд эмас
Г. Пудрат шартномасида муддат белгиланмайди



  1. Пудрат шартномасида ҳақ...

А. Шартнома текинга тузилади
Б. Шартнома ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади
В. Шартномада бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни аниқлаш усуллари кўрсатилади. Улар шартномада кўрсатилган бўлмаса, ишнинг баҳоси қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Г. Б ва В жавоблар тўғри



  1. Пудратччи ишни бажараётган вақтда буюртмачи...

А. Буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашиши ва унга тегишли кўрсатмалар бериши мумкин
Б. Буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда ишнинг боришини ва сифатини текшириши мумкин
В. Буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашишга ва ишнинг боришини ва сифатини текширишга ҳақли эмас
Г. Ишнинг боришини ва сифатини фақат пудратчи рухсати билан текширади



  1. Агар иш пудратчи томонидан иш натижасини одатдаги мақсадлар учун фойдаланишга яроқсиз қилиб қўядиган камчиликлар билан бажарилган бўлса, буюртмачи... камчиликларни оқилона муддатда бепул бартараф этишни;

А. Камчиликларни оқилона муддатда бепул бартараф этишни талаб қилишга ҳақли
Б. Иш учун белгиланган баҳони мутаносиб равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли
В. Шартномада буюртмачининг камчиликларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, уларни бартараф этишга қилган ўз харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Г. Барча жавоблар тўғри



  1. Қурилиш пудрати шартномаси бўйича...

А. Пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади Фақат фуқаролар
Б. Пудратчи исталган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади
В. Пудратчи белгиланган муддатда ўз хоҳишига кўра исталган объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади
Г. Ҳамма жавоблар тўғри



  1. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи...

А. Буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини олади
Б. Белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини олади
В. А ва Б жавоблар тўғри
Г. Тўғри жавоб мавжуд эмас
Download 15.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling