Режа: Махсулот ишлаб чиқариш таннархи тушунчаси
Download 55.64 Kb.
|
19-мавзу. Ишлаб чиқариш хараж. статистикаси-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Махсулот тури Хисобот даври махсулот ишлаб чиқариш хажми, дона
- Базис даври таннархи Хисобот даври режа таннархи
- режа
- Назорат саволлари: Махсулот таннархи деганда нимани тушунасиз
- 3.Таққосланадиган товар махсулоти режасининг бажарилиш даражаси қандай аниқланади
19-Мавзу: Махсулот ишлаб чиқариш таннархи статистикаси Режа: Махсулот ишлаб чиқариш таннархи тушунчаси Махсулот ишлаб чиқариш таннархи ўзгаришларини ва таннарх ўзгариши ҳисобига олинган иқтисод ёки курилган зарарни статистик ўрганиш Таққосланадиган товар махсулоти режасини статистик ўрганиш Бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган харажатларини статистик ўрганиш Махсулот ишлаб чиқариш таннархи – махсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Махсулот ишлаб чиқариш таннархи даражаси мехнат предметлари ва мехнат воситаларидан қай даражада самарали фойдаланилгани, жонли мехнат унумдорлигининг даражаси, махсулот сифати, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш каби бир қатор омилларга боғлиқдир. Шундай қилиб, махсулот ишлаб чиқариш таннархи корхона иш фаолиятининг самарадорлик даражасини бахоловчи энг мухим кўрсаткичлардан биридир. Махсулот ишлаб чиқариш таннархи жами ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ва махсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетган харажатлар кўринишида аниқланади. Махсулот ишлаб чиқариш таннархининг асосий масалаларига махсулот ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлар таркибини, харажатлар таркиби ўзгаришининг таннарх динамикасига таъсирини ўрганиш; махсулот ишлаб чиқариш таннархи режасининг бажарилишини тавсифлаш; махсулот ишлаб чиқариш таннархининг даражаси ва динамикасини аниқловчи омилларни тахлил қилиш ва махсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш хамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ички имкониятларини аниқлаш каби масалалар киради. 2. Агар корхона режасида маълум бир махсулот тури таннархини пасайтириш белгиланган бўлса, хисобот даврида шу махсулот тури таннархининг ўзгариши индивидуал индекс орқали аниқланади. Бунда хисобот даврида режада белгиланган махсулот бирлигининг хақиқатда эришилган таннархи режада белгиланган таннархига бўлинади. Таннархнинг индивидуал индекси қуйидаги кўринишга эга: , бу ерда ic – индивидуал таннарх индекси; с1 – хисобот даври таннархи; с0 – режа таннархи. Махсулот таннархининг пасайиб бориши махсулот бирлиги хисобига қилинадиган харажатлар миқдорининг камайиб боришини кўрсатади. Махсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш хисобига режада кўзда тутилган иқтисоднинг умумий миқдори қуйидагича аниқланади: Эр=( Ср- Со) qр=Срqр-Соqр Махсулот ишлаб чиқариш таннархининг режадагидан ортиқча пасайтирилиши хисобига эришилган иқтисод қуйидаги формула орқали аниқланади. Эр.о.=( С1- Ср) q1=С1q1-Срq1 Хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот таннархининг хақиқатдаги ўртача йиллик таннархга нисбатан пасайиши хисобига хақиқатда эришилган иқтисоднинг умумий миқдори қуйидагича аниқланади: Эх=( С1- Со) q1=С1q1-Соq1 Хақиқатда турли хил махсулотлар ишлаб чиқариш хажмининг режа кўрсаткичларидан фарқланиши хисобига эришилган қўшимча иқтисод ёки кўрилган зарар қуйидагича аниқланади: Эум.=(Ср-Со)(С1-Ср)=Срq1-Соq1-Срqр+Соqр= =(Срq1-Соq1)-(Срqр-Соqр)2 Юқорида келтирилган формулалардан фойдаланиш хақиқатда ишлаб чиқарилган хар бир махсулот тури учун махсулот бирлигининг фақатгина режа таннархи – Ср гина эмас, балки базис даври махсулот бирлиги таннархи – Со тўғрисида хам маълумотлар бўлишини талаб қилади. Бундай маълумотларга эга бўлиш учун иккита шартнинг бажарилиши талаб қилинади: биринчидан, бу махсулот турлари ўтган даврда хам хақиқатда ишлаб чиқарилган бўлиши керак; иккинчидан, хисобот даврида ишлаб чиқарилган махсулотлар тури хам, базис даврида ишлаб чиқарилган махсулот турлари хам таққосланадиган бўлиши керак, яъни махсулот ишлаб чиқариш шарт-шароитлари, махсулотнинг техник тавсифи, конструкцияси, ўрнатилган давлат стандартлари ва техник шартларнинг ўзгаришига олиб келмаслиги керак. 3. Таққосланадиган товар махсулоти таннархи режасининг бажарилиш даражасини бахолаш ва режалаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1. Таққосланадиган товар махсулотининг таннархи ўзгаришлари индекси ва таннархни пасайтиришнинг режалаштирилган фоизи, шунингдек, таққосланадиган товар махсулоти таннархи ўзгаришлари хисобига режалаштирилган умумий иқтисоднинг режа кўрсаткичлари аниқланади. Бунинг учун мос равишда қуйидаги формулалардан фойдаланилади: ; Эрежа=Срqр-Соqр , бу ерда -таққосланадиган товар махсулоти таннархи ўзгаришларининг режалаштирилган индекси; % - таққосланадиган товар махсулоти таннархини пасайтиришнинг режалаштирилган фоизи; Эрежа-таққосланадиган товар махсулоти таннархи ўзгаришлари хисобига режалаштирилган умумий иқтисод; Ср – режалаштирилган таннарх; Со – ўтган давр таннархи; qо – ўтган даврда ишлаб чиқарилган махсулот хажми; qр – режалаштирилган махсулот ишлаб чиқариш хажми. 2. Хисобот даври тугашига таққосланадиган товар махсулоти таннархининг хақиқатдаги ўзгариши индекси, таннархнинг хақиқатдаги пасайиши коэффициенти хамда хисобот йилида таққосланадиган товар махсулоти таннархининг ўтган давр ўртача йиллик таннархига нисбатан пасайиши хисобига эришилган иқтисод ёки ортиқча сарфланиш аниқланади: ; Эх=С1q1-Соq1 Таққосланадиган товар махсулоти таннархини пасайтириш режа топшириғи қуйидагича аниқланади: , бу ерда Ср – махсулотнинг режа таннархи; Со – махсулотнинг ўтган давр таннархи; qр – режалаштирилган махсулот ишлаб чиқариш хажми. Таққосланадиган товар махсулоти таннархини пасайтириш режасининг бажарилиш даражаси қуйидаги индекс ёрдамида тавсифланади: Таққосланадиган товар махсулотининг айрим турлари бўйича хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот хажмининг режадан фарқи ассортимент силжишлари дейилади. Таққосланадиган товар махсулоти таннархи ўзгаришлари индекси, режа топшириғи индекси хамда режанинг бажарилиш даражаси индекслари ўртасидаги боғлиқликни ўрнатиш учун ассортимент силжишлари индексини хам аниқлаш мақсадга мувофиқдир: , бунда , бу ерда - товар махсулоти таннархининг ассортимент силжишлари индекси; - махсулот таннархини пасайтириш режа топшириғи индекси; - махсулот таннархини пасайтириш режасининг бажарилиш даражаси индекси; - хисобот даврида хақиқатда махсулот ишлаб чиқариш таннархи ўзгаришининг индекси. 4. Товар махсулоти таннархи ўзгаришларини тахлил қилганда таққосланадиган товар махсулоти таннархи ўзгаришларини хам аниқлаш зарурлиги сабабли махсулот таннархи ўзгаришларини ўрганиш учун хар бир сўмлик товар махсулотини ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлар кўрсаткичини хам хисоблаш мақсадга мувофиқдир. Бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлар кўрсаткичини аниқлаш учун хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот таннархини махсулотнинг корхона улгуржи бахоларидаги қийматига бўлиш керак: ; бу ерда с – махсулот бирлигининг таннархи; р – махсулот бирлигининг улгуржи бахоси; q – ишлаб чиқарилган махсулот хажми. Бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга режалаштирилган сарф-харажатлар қуйидаги формула орқали аниқланади: ; бу ерда ср – махсулот бирлигини ишлаб чиқаришга режалаштирилган сарф-харажатлар; р – махсулот бирлигининг улгуржи бахоси; qр – режада кўзда тутилган махсулот ишлаб чиқариш хажми. ¥исобот даврида бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга хақиқатда кетган сарф-харажатлар эса қуйидагича аниқланади: ; бу ерда с1 – махсулот бирлигининг хақиқатдаги таннархи; р – махсулот бирлигининг улгуржи бахоси; q1 – хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот хажми. Юқоридаги иккита формуладан кўриниб турибдики, махсулот бирлигининг улгуржи бахоси ўзгармагани холда махсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатларнинг, хамда махсулот ишлаб чиқариш хажмининг, яъни ассортимент силжишлари хисобига режада кўзда тутилган бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган харажатлар билан хисобот даври кўрсаткичлари ўртасида фарқ юзага келади. Шундай қилиб, бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган харажатлар кўрсаткичи ёрдамида махсулот ишлаб чиқариш таннархи режасининг бажарилиши кўрсаткичига мос келувчи режанинг бажарилишини бахолаш учун, бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган харажатларга ассортимент омилининг таъсирини йўқотиш керак. Бунинг учун хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот хажми ва таркибига асосланиб, 1 сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга режалаштирилган харажатларни аниқлаш керак: Агар хақиқатда бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган харажатларни хақиқатда ишлаб чиқарилган махсулот хажми ва таркиби бўйича хисобланган режа таннархи билан таққослайдиган бўлсак, улар ўртасидаги фарқ фақатгина турли хилдаги махсулотлар таннархининг хисобот даврида режага нисбатан ўзгаришини аниқлайди. S1 нинг га нисбати эса товар махсулоти режасининг бажарилиш даражаси таннархи индексини кўрсатади: Хозирга қадар биз товар махсулоти қийматини корхонанинг ўзгармас улгуржи бахоларида қабул қилдик. Аммо, амалда товар махсулоти қийматида, хисобларда корхонанинг режалаштирган, хамда хисобот давридаги бахо кўрсаткичлари инобатга олинади. Шунга кўра, 1 сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган хақиқатдаги сарф-харажатлар махсулотнинг жорий давр бахоларидаги қийматига кўра қуйидагича аниқланади: ; бу ерда рх – махсулот бирлигининг жорий давр бахоси; Ушбу кўрсаткичнинг режада тасдиқланган бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган харажатларга нисбати юқорида кўриб ўтилган омиллардан ташқари махсулот бирлиги бахосининг хисобот даврида режа тузилган вақтдагига нисбатан ўзгариши омилига хам боғлиқ. Шунинг учун ушбу омилнинг таъсирини қуйидаги формула орқали бахолаш мумкин: Бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлар динамикасини қуйидаги индекс орқали аниқлаш мумкин: , бу ерда Sх - хақиқатда жорий даврда бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлар; S0 - базис даврида бир сўмлик товар махсулоти ишлаб чиқаришга кетган харажатлар; МАСАЛА: Махсулот ишлаб чиқариш хажми ва махсулот бирлигининг таннархи тўғрисидаги қуйидаги маълумотларга асосланиб, индивидуал ва умумий таннарх индексларини хамда таннарх ўзгаришлари хисобига эришилган иқтисод (ёки зарар) миқдорини аниқланг.
ЕЧИШ: Махсулот ишлаб чиқариш таннархининг индивидуал индексларини аниқлаймиз. Махсулот ишлаб чиқариш таннархининг умумий индексини аниқлаймиз. Махсулот бирлиги таннархи ўзгаришлари хисобига эришилган иқтисод (ёки зарар) миқдорини аниқлаймиз. минг сўм Назорат саволлари:Махсулот таннархи деганда нимани тушунасиз?Махсулот таннархи ўзгаришлари ҳисобига олинган иқтисод ёки курилган зарар қандай аниқланади?3.Таққосланадиган товар махсулоти режасининг бажарилиш даражаси қандай аниқланади?4.Умумий таннарх индекслари қандай аниқланади?5. Бир сўмлик товар махсулотига кетган харажатлар қандай аниқланади?Download 55.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling