1-режа: Таҳлилнинг мақсади


Download 247 Kb.
bet1/4
Sana11.06.2020
Hajmi247 Kb.
#117540
  1   2   3   4
Bog'liq
китобча


Мавзу: Қишлоқ хўжалигида ердан тўлиқ ва самарали фойдаланиш таҳлили.

Режа:

  1. Таҳлилнинг мақсади ва вазифаси.

  2. Таҳлилнинг манбаи.

  3. Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш таҳлили.

1-режа:

Таҳлилнинг мақсади - бу қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш имкониятларини излаб топиш ва уларни ишлаб чиқаришга жалб этиш.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун таҳлил олдида қуйидаги вазифалар туради:

  1. Деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда таркибий тузулиши ўзгаришини ўрганиш.

  2. Қишлоқ хўжалиги ерлари ва чорва молларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш.

  3. Ресурслар билан таъминланиш ва улардан фойдаланиш даражасини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсирини аниқлашни ўрганиш.

  4. Ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳамда сотишни кўпайтириш имкониятларини кўрсатиш.

2-режа:

Таҳлилнинг асосий манбалари:

  1. Ўсимлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи тўғрисидаги ҳисобот (9-АСК шакли).

  2. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи тўғрисидаги ҳисобот (13-АСК шакли).

  3. Қ/х маҳсулотларини сотиш тўғрисидаги ҳисобот (7-АСК шакли).

  4. Маҳсулот баланси (14-АСК шакли).

  5. Бизнес- режа.

  6. узоқ муддатли ва айланма активлар, ўз маблағлари манбаи ва мажбуриятлари тўғрисидаги статистик ҳисобот (2ф-шакли).

  7. Корхона сарф-харажатлари тўғрисидаги статистик ҳисобот (5с-шакли).

3-режа:

Ер- умумий бойлик бўлиб, у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ердан инсон ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида оқилона фойдаланиш зарур.
Ердан фойдаланиш иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги икки гуруҳга бўлинади:

  1. Ер маҳсулдорлиги кўрсаткичлари;

  2. Харажатлар қайтими кўрсаткичлари;

Ер маҳсулдорлиги кўрсаткичларига қуйидагилар киради:

  1. 1 ёки 100 гектар майдон ҳисобига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот қиймати;

  2. 1 ёки 100 гектар майдон ҳисобига ишлаб чиқарилган соф маҳсулот қиймати;

  3. 1 ёки 100 гектар майдон ҳисобига олинган соф даромад суммаси;

Биз ўз таҳлилимизда 2001-йил таннархини оламиз ва у асосида базис ҳамда ҳисобот йиллари учун ялпи маҳсулот ҳажмини ҳисоблаб, натижасини тегишли давр экин майдонига бўлиб, ер самарадорлигини аниқлаймиз.

Ер самарадорлиги кўрсаткичи қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Базис йил учун

ΣQ0Z0

Epm0= ----------

ΣM0

Хисобот йили учун



ΣQ1Z0

Epm1= ----------

Σ M1

Бу ерда, Q1 – хисобот даврида етиштирилган хар бир махсулотнинг миқдори; Q0 – базис даврида етиштирилган хар бир махсулотнинг миқдори; Z0 – базис даврида етиштирилган хар бир махсулот бир-бирлигининг таннархи (таққослама таннарх); М1, М0 – мос холда хисобот ва базис давридаги жами экин майдони;

Ер маҳсулдорлигининг умумий ўзгаришига баҳо берамиз:

Epm1 - Epm0 = ±Δ MQ

Ер маҳсулдорлигининг ўзгаришига қуйидаги икки омил таъсир этади:



  1. Экин майдонининг ўзгариши (экстенсив омил) ҳисобига;

  2. маҳсулот физик миқдорининг ўзгариши (интенсив омил) ҳисобига;

Бу икки омил таъсирини аниқлаш учун биз “занжирли боғланиш усулидан” фойдаланамиз. Бу учун аввал шартли ер маҳсулдорлиги кўрсаткичини аниқлаймиз. Бу қуйидагича аниқланади:

ΣQ0Z0

Epmsh= ----------

Σ M1

Шундан сўнг биринчи омил таъсирини қуйидагича аниқлаймиз:



Q0Z0 ΣQ0 Z0

---------- - --------- = ±ΔM

M1 Σ M0
Иккинчи омил таъсири эса қуйидагича аниқланади:

Q1Z0 ΣQ0 Z0

--------- - --------- = ±Δ Q

M1 Σ M1



Экинлар

1сўм маҳсулотнинг базис йили-даги таннар-хи, сўм

Экин майдони, га

Етиштирилган маҳсулот,сўм

Ялпи маҳсулот қиймати, минг сўм

Базис йили

Ҳисобот

йили

Базис йили

Ҳисобот

йили

Базис йили

Ҳисобот

йили

Z0

M0

M1

Q0

Q1

Q0Z0

Q1Z0

Бошоқли экинлар

3932

380

404

14402

18783

56628

73855

Пахта

8362

1074

1010

35997

31137

301006

260367

Картошка

1373

3

-

300

-

412

-

Сабзавот

3334

17

14

2605

3813

8685

12712

Полиз

1275

3

2

229

100

292

127

Жами

х

1477

1430

х

х

367023

347061

Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling