13-мавзу. Инвестиция самарадорлигини баҳолашнинг анъанавий усуллари режа
Download 0.8 Mb.
|
1 2
Bog'liq13-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
13-МАВЗУ. ИНВЕСТИЦИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ АНЪАНАВИЙ УСУЛЛАРИ Режа: 1.Инвестицияларни қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (PP). 2.Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини аниқлаш усули (рентабеллик даражаси) (ARR ёки ROI). Таянч иборалар: самарадорлик, бухгалтерия рентабеллиги, самара, қоплаш муддати. 1. Инвестицияларни қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (PP) Инвестиция лойиҳаларинининг самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган қоплаш муддати ва рентабеллик даражаси усуллари аввалдан маълум бўлиб, улар миллий ва чет эл амалиётида то пул тушумларининг диконтланишига асосланган усулларнинг кенг қўлланилишига қадар асосий кўрсаткичлар сифатида амал қилиб келган. Ушбу усулларнинг соддалиги ва тушунарлилиги унинг махсус иқтисодий билимга, кўникмага, малакага, тайёргарликка ва тажрибага эга бўлмаган ходимлар ўртасида ҳам кенг қўлланилишига сабаб бўлди. Ҳозирги кунда тижорат банклари ва бошқа кредит муассасалари салоҳиятли қарз олувчиларга инвестицион ресурсларни тақсимлаш шартларини маълум қилишда, одатда, ушбу иккита усулдан, яъни қоплаш муддати ва рентабеллик даражаси кўрсаткичларидан фойдаланмоқдалар. Инвестицияларнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули пул оқимларини дисконтлашга асосланган усуллардан фарқли равишда инвестицияларнинг номинал миқдорда қайтарилиши мумкин бўлган даврни аниқлашга хизмат қилади. Шунга кўра, бу усул инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан олинадиган даромадлар ҳисобига қилинган инвестиция сарфларини қоплаш даврини аниқлашга асосланган. Қоплаш муддатини аниқроқ тушунадиган бўлсак, бу лойиҳани якунлаш давридаги ёки, умуман, ундан олинган даромад инвестициялар суммасига тенг бўлгандаги даврга тенгдир. Уни ҳисоблаш формуласи қуйидагича: бу ерда, I0 – бошланғич инвестициялар: CFt ()- инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан олинган йиллик пул тушуми суммаси. У соф фойдани ёки йиллик даромад (Д) ва харажат (Х) ўртасидаги (амортизациясиз А) фарқни ифодалайди. Қоплаш муддатини ҳисоблашда иккита ёндашув мавжуд. Биринчи ёндашувда инвестицияларнинг бошланғич суммаси йиллик тушумларнинг (ўртача йиллик) миқдорига бўлинади. Бу кўрсаткич пул тушумлари йиллар бўйича тенг бўлган ҳолларда қўлланилади. Мисол. Фараз қилайлик, инвестиция лойиҳаси учун 600 млн. сўм миқдорида инвестициялаш кўзда тутилмоқда ва сўнг 6 йил давомида ҳар йили 150 млн. сўм миқдорида даромад олиш кутилмоқда. Бундай ҳолатда қоплаш муддати 4 йилни (600/150) ташкил этади, яъни бошланғич инвестиция суммаси 4 йилда тўлиқ қопланади, кейинги 2 йил эса инвесторга ушбу инвестициядан соф даромад олиш имконини беради. Қоплаш муддатини ҳисоблашнинг иккинчи ёндашуви инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан олинадиган пул тушумлари миқдорининг ўсиб борувчи (фарқли тушумларнинг) якуни (йиғиндиси) сифатда изоҳланади. Юқоридаги кўриб ўтилган мисолга қайтсак ва унда инвестиция харажатлари 800 млн. сўмга тенг бўлиб, олинган пул тушумлари миқдори йиллар бўйича қуйидагини: биринчи йилда - 100 млн. сўм, иккинчи йилда 150 млн. сўм, учинчи йилда 250 млн. сўм, тўртинчи йилда 300 млн. сўм ва бешинчи йилда 400 млн. сўм ва олтинчи йилда 800 млн. сўмни ташкил этишини назарда тутсак, у ҳолда қопланиш муддати неча йилга тенг эканлигини аниқлаш қандай амалга оширилади. Агар бошланғич тўрт йилдаги олинган даромадлар йиғиндиси 800 млн. сўмга тенглигини (100+150+250+300) ҳисобга олсак, инвестицияларнинг қопланиш муддати тўрт йилга тенг эканлигини кўрамиз. Агар пул тушумлари бирмунча фарқли бўлиб, биринчи йилда 100 млн. сўмни, иккинчи йилда 200 млн. сўмни, учинчи йилда 300 млн. сўмни, тўртинчи йилда 450 млн. сўмни ва бешинчи йилда 600 млн. сўмни,олтинчи йилда 800 млн. сўмниташкил этади десак, у ҳолда қопланиш муддатини ҳисоблаш бирмунча мураккаблашади. Бунда уч йиллик пул тушумлари йиғиндиси бошланғич инвестициялар миқдоридан кичиклиги, тўрт йил бўйича катта эканлигини инобатга олсак, инвестицияларнинг аниқ қопланиш муддати лойиҳанинг тўртинчи йилги фаолиятига боғлиқлигини кўрамиз. Уч йиллик олинган даромадларнинг (100+200+300=600) бошланғич инвестициялардан (800) фарқи 200 млн. сўмни (800 – 600) ташкил этишини инобатга олсак, ушбу қолдиқ сумманинг тўртинчи йилда олинган даромадларга нисбати унинг қопланиш муддатини кўрсатади, яъни 200/450 = 0,44 коэффициентни, йил ҳисобида эса 5 ойу 15 кунни, жами инвестицияларнинг қопланиш муддати эса 3 йилу 165 кунни (3 йил + 5 ойу 15 кун) ташкил этишини ҳосил қиламиз. Ушбу усулнинг асосий афзалликлари қоплаш муддатини аниқлашда бажариладиган ҳисоб- китоб ишларининг оддийлиги, қулайлиги ва тушунарлилигидадир. Камчилиги эса келгуси даврлардаги пул тушумларининг қийматини ҳисобга олишга қодир эмаслиги, шунингдек уни инвестиция лойиҳасининг даромадлилигини аниқлашда қўллаб бўлмаслигидадир.Бу усул инвесторнинг қанча вақт мобайнида ўз капитали билан таваккалчиликка йўл қўйишини тасаввур қилишга ёрдам беради. Шундай қилиб, инвестиция лойиҳасининг қоплаш муддати – бу шандай вақтки, бунда лойиҳани амалга оширишдан олинадиган тушумлар қилинган харажатларни қоплайди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling