Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Download 139.95 Kb.
bet1/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23

XIX БОБ. ЯНГИ ДАВРДА АНЪАНАВИЙ ЦИВИЛИЗАЦИЯ МАМЛАКАТЛАРИ


Европа тарихшунослигида шарқча тараққиётни «анъанавий цивилизация», «анъанавий жамият» деб аташади. Бунга кўпчилик камтарона ҳаёт тарзи, диний сабр-тоқат, ер эгалигининг ўзига хос шакли, кишилар ҳаётининг давлат томонидан тартибга солиниши кабиларни асосий белгилар сифатида киритишади. Хўш, «Шарқ цивилизацияси» деган тушунча ортида нималар яширинган?


Ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари. Шарқ мам- лакатлари табиатнинг барқарор бўлмасада, нисбатан сахий инъоми туфайли ўзларининг географик ва тарихий устунликларини намой- иш қилиб, ривожланган ижтимоий меҳнат тақсимотига, маданий тараққиётнинг ўта юқори даражасига, жамият маънавий ривожи- нинг анчагина юқори босқичини акс эттирувчи диний ва ахлоқий тизимни шакллантиришга эриша олдилар. Янги эра бошларида Хитойдаги Хан империяси тараққиёт даражасига кўра илк принципат давридаги Рим империясидан бир мунча олдинлаб кетган эди. Янги эранинг дастлабки минг йиллигида Шарқ мамлакатлари, хусусан Хитой, Ҳиндистон ва Яқин Шарқ мамлакатлари иқтисодий ва мада- ний тараққиётда катта сакрашга эришдилар. Бу даврда техник, тех- нологик, ташкилий ва маданий инновациялар кенг тарқалган бўлиб, уларнинг кўпчилиги 300–500 ва ҳатто 1000 йил ўтгандан сўнг Евро- пада пайдо бўлди (қисман Шарқдан ўзлаштирилди). Иккинчи минг йиллик бошларигача ўтган давр ичида Хитойда дон маҳсулотларини етиштириш аҳоли жон бошига камида 1,5 марта ошиб, гектаридан 14–16 центнерни ташкил қилди. Худди шу кўрсатгич Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада 10–13 центнерни ташкил қилиб, бу Ғарбий Европадаги кўрсатгичдан 4–5 марта юқори эди1. XVI–XVIII аср- ларда Хитойда миллий маҳсулотнинг аҳоли жон бошига нисбатан йиллик ўсиши 0,15–0,25% ни ташкил қилган ва Ғарбий Европанинг муқим ривожланаётган Голландия, Англия сингари мамлакатларни- ки билан тенг бўлган. Шарқнинг Ғарбдан устунлиги айниқса асрлар давомида тўпланган маънавий имкониятлар, тажриба ва билимларга таянган интеллектуал кучларда яққол кўзга ташланади. Аҳолининг ўсиш динамикаси ҳам иқтисодий имкониятларнинг юқорилигидан далолат беради.



Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling