Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Ижтимоий фикр, фан, адабиёт ва санъат


Download 139.95 Kb.
bet23/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Ижтимоий фикр, фан, адабиёт ва санъат. Бу даврда бхакти ва сўфизм таълимотлари кенг тарқалган эди. Ҳиндистон шимолида бхакти таълимотининг йирик намояндалари Даду Даял (1544–1603) ва Малукдас (1684 йили вафот этган) эди. Малукдас мусулмонлар- нинг динини ҳам, ҳиндларнинг урф-одатларини ҳам, ҳинд фалса- фасидаги олтита тизимни ҳам тан олмайди. Унинг фикрича Рама, Хари, Оллоҳ битта худонинг исмларидир. Одамларни эътиқодига қараб эмас, ниятига, ҳаракатидан фарқламоқ керак. Худога ети- шишнинг «ҳақиқий йўли» шафқат қилишда ва яқинларига ёрдам кўрсатишда, дейди у.
Кришнача бхакти таълимотига телинганлик брахман Валлабхой (1478–1530) Матхура яқинидаги Гокулада, ҳинд мифологиялари- га мувофиқ Кришнанинг болалик ва ёшлик йиллари ўтган жойда, асос солади. Валлабхой ўз издошларига таклиф қилган йўл пуш- ти (тарж. қўллаб-қувватлаш) деб аталади ҳамда ғариб ва бечора ларга мўлжалланган. Валлабхойнинг издошларидан, ўз даврининг буюк шоири Сурдас – «Худо ҳеч қандай касталарни тан олмайди. Сен ғарибмисан ё рожа, унга барча баробар», деб ёзади. Жамият- ни диний ва каставий ажратишга қарши ҳаракат ўша давр илғор ғояларининг асосий мавзуси ҳисобланади.
XVI–XVIII асрлар Ҳиндистонда янги дин – сикхизмнинг шак- лланиш даври бўлди. Ортодоксал ҳиндуизмдан ва кўпсонли бхакти- лар жамиятидан сикхизм тарафдорларини яккахудоликка ўта қатъи итоати ва аскетизмга, таркидунёчиликка ғоят салбий муносабати ажратиб туради. Сикхлар меҳнат орқали кун кечиришни инсонга хос ягона ҳаёт тарзи деб тушунишган. Тиланчилик қилиш ва бошқалар ҳисобига кун кечиришни сикхлар энг оғир гуноҳ деб ҳисоблашади. Бу давр фани сўнгги Ўрта асрлар ва Янги давр бошларига хос бўлган инқилобий жараёнларни бошдан кечиради. Фаннинг ютуқлари орасида математиканинг ривожини алоҳида таъкидлаш лозим. Улуғ математик Нилаканта ўзининг «Иплар мажмуи» аса- рида тангенс эгри чизиғининг чексиз даражали қаторда ёйилиши ечимини беради. Ушбу мавзу бошқа ҳинд математиклари томони- дан давом эттирилди. Улар ўз асарлари билан Грегори, Лейбниц ва бошқа европалик олимлардан анча олдинлаб кетдилар. Шунингдек, астрономия, химия, физика фанлари ҳам катта муваффақиятлар би-
лан ривожланди.
Табиий фанлар ичида тиббиёт алоҳида юқори ўрин эгаллайди. Бу соҳа анъанавий равишда икки мактабдан – аюрведа (ҳиндлар- ники) ва юнани (мусулмонларники)лардан иборат эди. Умуман ҳинд табобати турли касалликларни аниқлаш ва даволаш бўйича ўз замо- насининг илғор усулларни кашф этган. Хусусан, овқат ҳазм қилиш жараёни ва қон айланиш тизими тўғрисидаги ҳинд олимларининг трактатларида ҳали европалик олимлар даволай олмаган касалли- клар ва уларни даволаш усуллари тўғрисида маълумотлар берилган. Хирургия, айниқса пластик хирургия, Европа фанидан анча олдин- лаб кетган эди. Бу давр ҳинд фармакологияси ҳам яхши ривожлан- ган.
Агар олдинги даврларда ҳиндлар ва мусулмонлар бир-бирини билишга, ўрганишга ҳаракат қилган бўлсалар, бобурийлар даврига келиб улар ўзаро бир-бирларини тушуна бошладилар. Бу ҳол энг ав- вало адабиётда ўз аксини топди. Акбар шоҳ саройида махсус таржи- монлар гуруҳи тузилган бўлиб, улар барча мусулмонларга тушунар ли бўлган форс тилига ҳиндларнинг муқаддас китоблари ва адабиёт намуналаридан «Махабхарата», «Рамаяна» ва «Атхарваведа»ни тар- жима қилдилар. Умуман Акбар шоҳ подшолик қилган давр мисли кўрилмаган маданий юксалиш даври бўлди. Шоир ва тарихчи Абул Фазлнинг Ҳиндистон тарихига бағишланган асарлари, унинг укаси,
«Махабхарата»нинг таржимасига раҳбарлик қилган Абул Файзий- нинг «Нал ва Даман» поэмаси Ҳиндистон адабиётининг юксак на- муналаридан ҳисобланади. Бу давр адабиётининг энг юксак чўққиси Шарқ халқларининг гениал шоири, файласуфи, мутафаккири ва ўз даврининг «Мирзо Малик уш-шуаро»си Мирзо Абдулқодир Бедил (1644–1721) ижодида намоён бўлди. Бедилнинг фикрича дунёдан ташқарида ҳеч қандай куч йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Бедил дунёнинг бошланиши бўлмаганидек, охири ҳам бўлмаслигини, ду- нёда бўлиб ўтадиган ҳамма жараёнлар табиий эканлигини ўзича исботлайди. Бедилнинг назарича, дунё барқарор, бўлинмасдир, у ҳамма нарсани ўз ичига олади, одам эса реал борлиқнинг, коинот- нинг маҳсулидир. Бу ҳақда Бедил шундай дейди:


Эйки, найранг ду олам аз худо фамидан, Баҳс заҳду дарс тавқи аз кужо фамидан.
Мавжу кафро айн дарё туфтанат инсоф нист Э-онки гавҳарро азин олам жудо фамидан.
Маъноси: «Эй икки олам найрангини худодан дегувчи! Тақво, диний дарс ва тортишишларни қаердан олдинг, мавж ва кўпикларни худди дарёнинг ўзи дейиш инсофдан эмас. Сен у гавҳарни бу олам- дан ажратиб тушунгансан!». Бедил «гавҳар» деб худони англаган. Европалик мустамлакачилар Ҳиндистонни босиб олишга урина- ётган бир пайтда Бедил бирдамликка чақиради:


Ёрон ба вифоқ агар қадам мешкананд, Жайши арабу сафи ажам мешкананд. Аз қудрати иттифоқ, ғофил, нашави, Дандонҳо сангро бахам мешкананд.
Маъноси: «Агар ёронлар бирдамлик билан қадам ташласалар, душманнинг усул-идораси ва қўшини тор-мор бўлғусидир. Иттифоқ бўлиш қудратидан ғофил қолма, эсингда тутки, тишлар бирлашиб тошни синдиргусидир».
Бу даврда маҳаллий тилларда ижод қилганларнинг ичида иккита буюк ном ажралиб туради – Тулсидас ва Сурдас. Тулсидас «Рамая- на» сюжетлари асосида «Раманинг жасоратлари» номли жуда катта поэма яратади. Поэма оддий халқ орасида айниқса машҳур бўлган. Ривоят қилишларича Сурдас кўр бўлган, аммо бу ҳол унга Криш- нанинг ҳаёти ҳақидаги ёрқин поэма – «Сура океани»ни яратишга халақит қилмади.
Бобурийлар даври архитектураси маҳобати, безакларнинг бой- лиги, мусулмон меъморчилиги ва ҳинд сарой архитектураси анъ- аналарининг уйғунлиги билан ажралиб туради. Бу даврда бунёд этилган меъморий обидаларнинг энг машҳури, жаҳон меъморчилик санъатининг ноёб дурдоналаридан бири Тож Маҳал мавзолейидир. Уни Шоҳ Жаҳон севимли хотинига бағишлаб қурдирган.
Тасвирий санъатда минатюра жанри, мусиқада бобурийлар мусиқаси XVIII асрдаги сиёсий воқеалар адабиёт ва санъатга ҳам таъсир этмай қолмади, улар ҳам бошқа соҳалар сингари тушкунлик- ка юз тутдилар.

* * *
Шундай қилиб, қачонлардир юксак тараққиётга эришган Ҳиндистон XVII аср охиридан бошлаб қарийб 300 йилга инглизлар- нинг мустамлакасига айланди. Мамлакатдаги иқтисодий тушкун- лик ва сиёсий парокандалик, бобурийлар империяси ўрнида пайдо бўлган давлатларнинг ўзаро урушлари инглизларнинг Ҳиндистонни босиб олиши учун имконият яратди. Энг ачинарлиси инглизлар Ҳиндистонни ҳиндларнинг ўзлари ёрдамида босиб олди ва узоқ йиллар қарамликда ушлаб турди.




XXI боб бўйича саволлар

  1. Ҳиндистондаги қандай ижтимоий-сиёсий ҳолат Бобурнинг Деҳли тахтини эгаллашига сабаб бўлди?

  2. Акбар ислоҳотларининг асосий мақсади жамиятдаги қандай зидди- ятларни бартараф қилишга қаратилган эди?

  3. Бобурийларнинг қайси ислоҳотлари савдо ва ҳунармандчиликнинг ривожланишига, маданий марказлар ролининг ошишига олиб келди?

  4. Қандай сабаблар туфайли бобурийлар империяси инқирозга учради?

  5. Ҳиндистон ривожланишининг қандай жиҳатлари европаликларнинг кириб келишлари учун шароит яратди?

Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling