Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари
аср ўртаси – XVIII аср бошларида Цинларнинг ташқи
Download 139.95 Kb.
|
аср ўртаси – XVIII аср бошларида Цинларнинг ташқи сиёсати. Цинлар саройининг ташқи сиёсий фаолияти бир-бирига қарши бўлган иккита йўналиш билан характерланади. Бир томон- дан, Японияга ўхшаб, ташқи дунёдан «эшикларини ёпиб олиш» истаги, бошқа томондан, қўшни давлатларнинг ҳудудларини босиб олишга уриниш намоён бўлмоқда эди.
Дастлаб Корея, кейин Ғарбий ва Шимолий Мўғулистон ҳамда Вьетнам Цинларга вассалликни тан олишди. Европа мамлакатлари билан алоқага келганда, Цинлар аввалига уларга анча ижобий муно- сабатда бўлдилар, чет элликларда ўзларининг Хитой устидан тўлиқ назорат ўрнатиш учун курашларида иттифоқчиларни кўрдилар. Бу энг аввало католик миссионерларига хитойлик аҳоли ўртасида ўз ташвиқотларини олиб бориш, европаликларнинг савдо кемаларига эса ўз маҳсулотларини сотиш ва хитойликларнинг молларини со- тиб олиш учун портларга кириш ҳуқуқини берганлигида намоён бўлганди. аср 70-йилларида Россия Хитой билан ўзаро алоқалар ўрнатишга уринди. Аммо Узоқ Шарқда ва Марказий Осиёда таъ- сир учун бўлган қарама-қаршилик ўша пайтда бунга йўл қўймади. Кейин икки томон ўртасида қуролли тўқнашувлар бўлди, унинг на- тижасида Цинларнинг қўшинлари Амур дарёси ёқасидаги Абазин шаҳрини қамал қилди ва 1689 йили рус-хитой Нерчин шартномаси имзоланди. Бу шартномага кўра Россия билан Хитой ўртасида савдо алоқалари ўрнатиладиган бўлди, лекин Россия Хитойга Амур дарё- сининг чап соҳилини бериши, Абазин шаҳри эса вайрон қилиниши керак эди. 1727–1728 йиллари яна иккита келишув – Бурун трактати ва Кяхта шартномаси имзоланди. Улар, Россия томонидан яна ҳудудий ён беришларга, рус-хитой савдо алоқаларининг янада кенгайтири- лишига ва рус диний вакиллигининг Пекинда доимий туриши учун рухсат берилишига олиб келди. Бу вакиллик аъзолари у ерда хитой тилини, маданий анъаналарини ўргандилар ва айни пайтда баъзи бир дипломатик вазифаларни ҳам бажардилар. Ғарбий Европа давлатларининг Хитойда ўз диний ваколатхона- ларини очиш учун қилган уринишлари ўша даврда муваффақият қозонмади. Аксинча, XVIII аср ўрталарида Хитой ҳокимияти чет элликларга ўз ҳудудида савдо қилишни тақиқлаб қўйди, бундан фақат Кантон (Гуанчжоу) порти мустасно эди. Жўнғория ва Қашқар устидан қозонилган ҳарбий ғалабалар, шу- нингдек, Тибетнинг Хитой таркибига қўшиб олиниши Цинларнинг ташқи сиёсатдаги катта ғалабаси бўлди. XVIII аср 60-йиллари охи- рида Бирма ҳам Хитойга вассалликни тан олди. XVIII аср охирида Буюк Британиянинг Ост-Индия компанияси Хитойда катта фаоллик кўрсатди. Хитойга лорд Маккартни бошчи- лигидаги элчилар келди. Уларнинг мақсади иккала давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш, инглиз савдосини кенгайтиришга уриниш, «Гунхан» компаниясининг ташқи иқтисодий алоқаларда якка ҳукмронлигини тугатиш, шунингдек, Англия фуқароларининг Хитой ҳудудида эркин ҳаракатланишига рухсат олиш эди. Бироқ ўша даврда Хитой тахтида ўтирган император Цзянлун бу даъво- ларни рад этди. Инглизлардан ташқари, Хитой ҳудудига суқилиб киришга америкаликлар ҳам уриниб кўрдилар, уларнинг кемалари 1784 йилдан бошлаб кўп марта Хитой қирғоқларига сузиб келди. Чет элликлар ўшанда ҳали шуни тўлиқ англаб етмаган эди- ларки, уларнинг Хитой билан алоқа ўрнатишга бўлган ҳар қандай уринишлари Хитой ҳукмдорлари томонидан «варварлар»нинг хи- той цивилизациясини «ўзгартириш»га интилишлари, шунингдек, уларнинг Ўрта империяга «фань» (вассал) бўлиш истаклари, деб қабул қилинарди. Бу ҳол Хитойнинг бошқа мамлакатлар билан тенг алоқалар ўрнатиш имкониятини йўққа чиқарарди. Шунинг ўзи совғалар олиб келишга ҳам тааллуқли эди. Бошқа мамлакатларнинг дипломатик маросимларида одат бўлган совға бериш, агар бу совға Хитой императорига берилса, у ҳурмат белгиси сифатида эмас, вас- саллари томонидан берилган хирож сифатида тушуниларди. Ўз на- вбатида, император ҳам, жавоб қадами сифатида ўзининг ҳақиқий ёки сохта вассалларига сахийлик билан совғалар улашарди. * * *
Download 139.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling