Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари
XVII асрда Хитойдаги давлат тузуми ва иқтисодий аҳволи
Download 139.95 Kb.
|
XVII асрда Хитойдаги давлат тузуми ва иқтисодий аҳволи. Ҳокимият тепасига келган Маньчжурлар Хитой давлат тузуми- нинг аввалги тамойилларини умумий тарзда сақлаб қолдилар. Ўзгаришлар асосан ижтимоий тизимга тааллуқли бўлди. Энди то- ифалар тизими бешта асосий – учта ҳукмрон ва иккита эзилган, бўйсинувчи гуруҳлардан иборат эди.
Расман чекланмаган ваколатларга эга бўлган император бевоси- та ўзи мамлакатни бошқармас эди. Энг муҳим ишларни ҳал қилувчи орган Олий императорлик кенгаши бўлиб, унга императорнинг қариндошлари ва олиймақом аёнлар кирарди. Ундан кейин ижро- чи тизимлар – Император котибияти, чет эл, солиқлар, маросимлар, ҳарбий ишлар, жиноий, жамоатчилик ишлари, цензорлик ва шу каби маҳкамалар турарди. Аввалги сулола даврида улкан ҳокимиятга эга бўлган ҳарам оғаларининг таъсири то XIX аср охирларига қадар сусайди. Энди улар давлат қарорларини қабул қилиш жарёнларига таъсир кўрсата олмасди. Маньчжурлар Хитой ҳудудида ҳукмрон элатга айланди, энди маъмурий ва ҳарбий амалдорлар улар орасидан тайинланарди. Маньчжурлар меҳнат қилиш ва савдо билан шуғулланишни ўзлари учун таҳқирли деб ҳисоблардилар. Шунинг учун улар фаолияти- нинг асосий жабҳалари маъмурий ва ҳарбий хизмат бўлди. Ҳарбий хизматдаги маньчжурларнинг ўғиллари вояга етганларига қадар давлат маошини олардилар. Бир хилдаги жиноят учун маньчжурлар ва хитойларга турли хил жазо бериларди. 1644 йилдан маньчжурлар ва хитойликларга аралаш турмуш қуриш тақиқланганди. Хитой ноибликларга ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида ўз молия тизими ва қуролли қўшинлари мавжуд эди. Конфуцийликка риоя қилувчи хитойликлар назарида ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун илгари шаманизмга сиғинувчи маньчжурлар, расмий давлат дини сифатида конфуцийликни сақлаб қолдилар. Маньчжур богдихани эса хитойлик издошлари бажарган ўша одатий маросимларни ижро этадиган бўлди. Бу йўналишдаги дастлабки қадамлардан бири Конфуцийга «Кун Цзи» – «Қадимий Ўқитувчи», «Буюк ва Шуҳратли», «Энг Етук Донишманд» унвон- ларнинг берилиши бўлди. Янги император тахтга кўтарилаётганида ўз фуқароларига Конфуцийнинг оилавий мақбарасида ва қабрида қурбонликлар қилишни буюрарди, ўз ўтмишдошини ҳурмат қилиш ва унинг руҳига таъзим бажо келтириш мажбуриятларини юкларди. Бундан ташқари, монархлик ҳокимиятининг меросий эканлиги- ни кўрсатишга уринган маньчжурлар сулоласи Минларнинг охир- ги императори Чун Чжэннинг руҳига таъзим бажо қилди. Ҳатто у ўзини осган дарахт ҳам муқаддас ёдгорлик сифатида асраларди. Маньчжурлар ҳукмронлик қилган даврда уларнинг тили импе- раторлар тили бўлиб қолган бўлса ҳам, маньчжурлар хитой тилини қабул қилдилар. Ҳар бир императорнинг бошқарув шиори махсус иероглифлар билан белгиланади. У ёки бу Хитой императори та- рихга кўпинча ўз номи билан эмас, айнан бошқарув шиори билан кирарди. Цинлар даврида қуйидаги императорлар ҳукмронлик қилган: Шуньчжи (Омадли бошқарув), ўз номи Фу-Минь; Канси (Гуллаб- яшновчи ва Нур таратувчи), ўз номи Снань-е; Юнчжэ (Мукаммал ва Адолатли), ўз исми Юаньчжэн; Цяньлун (Букилмас ва Шуҳратли), ўз исми Хун-ли; Цзяцин (Ажойиб ва Қувончли), ўз номи Юн-ян; Даогуан (Мақсадга интилувчи ва Порлоқ), ўз исми Мянь-нин; Сянь- фэн (Умумий тўкинчилик), ўз номи У Чжу; Тунчжи (Биргаликда бошқарув) ўз номи Изай Чунь; Гуансюй (Ажойиб мерос) ўз исми Цзай Тянь ва Сюаньтун (Умумий бирлик), ўз номи Пу И. Хитой йилномасида йил ҳисоби навбатдаги императорнинг тахт- га чиқишидан бошланиб, унинг ҳукмронлиги тугагунга қадар давом этарди. Тахт меросхўрлигини фақат эркаклар давом эттирарди, тах- тнинг вориси олдиндан эълон қилинмасди ва императорнинг катта ўғли бўлиши шарт эмасди. Аёллар фақат вояга етмаган император- нинг регенти бўлиш ҳуқуқига эга эдилар. Императорнинг бош (катта) хотинидан ташқари иккита кичик (иккинчи даражали) хотинлари шунингдек, кўп сонли жазманла- ри (айрим йиллари уларнинг сони икки юз саксонтагача етарди) бўларди. Улар император ҳарамини ташкил этар, уни Минлар дав- рида бўлгани каби ҳарам оғалари бошқарарди. Маньчжурлар дав- рида, то XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар, ҳарам оғаларининг са- ройдаги таъсири анча камайган ва асосий ишлари ҳарамни кузатиш бўлиб қолганди. Download 139.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling