Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари
XVII аср иккинчи ярмидаги Хитойнинг иқтисодий аҳволи
Download 139.95 Kb.
|
XVII аср иккинчи ярмидаги Хитойнинг иқтисодий аҳволи. Маньчжурларнинг ҳокимиятга келиши Хитой жамиятида маълум бир иқтисодий ўзгаришларга олиб келди. Хитойнинг барча ер май- донларини эгаллаб олишнинг реал имкониятига эга бўлмаган мань- чжурлар бу ерларнинг катта қисмини хитойлик мулкдорлар қўлида қолдирди. Маньчжурлар ўзларига Чжили пойтахт вилоятидан, шунингдек, хитойлик аҳоли зич яшайдиган бошқа ҳудудлардан ер ажратдилар. Маньчжуриянинг ўз ҳудуди (1644 йилги чегараларда) ўзига хос қўриқхонага айланганди. Барча ерлар богдихоннинг мул- ки бўлиб, этник хитойларга у ерларда яшаш тақиқланганди.
Шунингдек, ўрмонлар, ишлов берилмайдиган ерлар, ўқув таш- килотлари жойлашган ерлар ва диний маросимлар ўтказиладиган майдонлар ҳам давлат мулки ҳисобланарди. Ер майдонларининг асосий қисми шартли равишда хусусий мулк бўлиб, эгаси ундан фойдаланганлиги учун солиқ тўларди. Ҳосилни йиғиб олишни қулайлаштириш учун аҳоли устидан қаттиқ назо- рат ўрнатилганди. Давлатга ер, жон ва бошқа солиқлар тўлаётган деҳқон хонадонлари ўнликлар ва юзликларга бирлаштирилганди. Бундан ташқари деҳқонларнинг шахсий мажбуриятлари ҳам сақлаб қолинганди. Солиқлар кумуш билан ўлчанарди, лекин асосан, ҳосил билан тўланарди. Давлат туз чиқаришни ўзи эгаллаб олганди, чой, спиртли ичим- ликлар, мулк олди-соттиси ва шу кабиларга қўшимча солиқлар со- линарди. Деҳқон олинган ҳосилнинг катта қисмини ернинг эгасига беришга ва унинг турли хил шахсий топшириқларини бажаришга мажбур эди. Шунга қарамасдан, маньчжурлар ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлаш учун Минлар даврида мавжуд бўлган солиқларни қисқартирди ва қисман бекор қилди, давлатга қарашли қўриқ ер- лардан бир қисмини деҳқонларга фойдаланиш учун берди. Бунинг барчаси XVII аср охирларига келиб иқтисоднинг бир қадар ўсишига ва ижтимоий муносабатларнинг барқарорлашишига олиб келди. Бу- нинг оқибатида аҳоли сони кўпайди, ҳайдаладиган ер майдонлари кенгайди, ҳунармандчилик ҳам ривож топди. Баъзи бир тарихчилар Хитойдаги барқарорлашув натижасида капиталистик ҳаёт тарзи пайдо бўла бошлаган, деб ҳисоблайдилар. Аслида бу ижобий ўзгаришларнинг барчаси анча юзаки ва қарама- қарши характерга эга эди. Бошқа тадқиқотчилар эса, Хитой жамия- ти XIX аср бошларига қадар ҳали тўлиқ анъанавийлигича қолган ва капиталистик ривожланиш томон ҳеч қанақа силжиш кузатилмаган- лигини таъкидлайдилар. Маньчжурлар эса Хитойдаги ҳолатларини мустаҳкамлаб олганларидан сўнг, аста-секин солиқ ва мажбурият- ларнинг аввалги тизимига қайтдилар. Бундай шароитда судхўрлик капитали муҳим роль ўйнай бошла- ди, чунки кўпгина деҳқонлар унинг ёрдамисиз солиқларни тўлаши ва шахсий хўжаликларини юритишининг иложи кам эди. Кўпгина деҳқонлар хонавайрон бўлиб шаҳарларга кетиб, у ерда гадоларча кун кўра бошладилар. Сунлар сулоласи давридан буён Хитойда баоцзя деб аталган бир- бирини қўллаш тизими мавжуд бўлган, унда фақат қариндошлар эмас, у ёки бу жойда яшовчи барча кишилар бирлашарди. Беш ҳовли ёки ўн ҳовли тизимига кирган ҳар бир оила бошқаларни куза- тиб юриши керак эди. Агар баоцзя аъзолари тайёрланаётган жиноят ҳақида ҳокимиятга ўз вақтида хабар беришмаса, унда жиноятчига бериладиган жазо уларга ҳам бериларди. Бундай тартибдан ўзларига амалий фойда бўлишини кўрган маньчжурлар, ўз ҳукмронликлари даврида ҳам уни сақлаб қолдилар. Ўз навбатида, шаҳарларда ҳам аҳоли устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, савдогарлар ва ҳунармандларнинг тадбиркорлик ташаб- бусларини чеклаш билан боғлиқ бўлган жиддий муаммолар бор эди. Савдогарларга катта кемалар қуриш, ўз маҳсулотларини Хи- той ҳудудидан олиб чиқиш тақиқланганди. Бошқа давлатлар билан савдо қилиш ҳуқуқига ҳам Цинлар саройининг қаттиқ назорати остида бўлган, махсус ташкил қилинган савдо компанияларигина эга эди. Download 139.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling