Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


XVI–XVII аср ўрталаридаги Хитойда ижтимоий онг ва ма-


Download 139.95 Kb.
bet10/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
XVI–XVII аср ўрталаридаги Хитойда ижтимоий онг ва ма- даният. Мўғулларнинг Юань сулоласи Хитойда ҳукмрон бўлган даврда турли хил фалсафий-ахлоқий таълимотларни, энг аввало, буддавийлик, конфуцийлик ва даосизмни ўзида мужассам қилган синкретизм дини юзага келди. Кўпгина хитойлик донишмандлар- нинг фалсафий изланишларида ғоявий асос бўлган конфуцийлик Минлар даврида ҳам алоҳида ўрин эгаллади.
Минлар даврининг энг ёрқин олимларидан бири Ван Янмин (1472–1529) хитойликлар дунёқарашининг асоси бўлган конфу- цийликдан воз кечмаган ҳолда бу таълимотни, ўзгарган тарихий вазиятга мос равишда, янгича шарҳлай бошлади. Ван Янминнинг дунёқарашида марказий ўринни лянчжи (туғма билим) ҳақидаги
таълимот эгаллайди. Унинг фикрича, ҳар бир одам, ижтимоий ке- либ чиқишидан қатъи назар, бундай билимга эга ва у донишмандлик ҳолатига эришиши мумкин. Шундай қилиб, донишмандлик фақат са- раланган кишиларнинг мулки эмас, барчанинг умумий қисмати экан. Ван Янмин ғояларининг давомчиси файласуф Ли Чжи (1527– 1602) бўлди. У ҳам конфуцийлик ақидаларига қарши чиқди. Жум- ладан, Конфуций асарларининг баъзи бир жойларини, шунингдек, Лао Цзи ва Будда Гаутамага тегишли деб ҳисобланган ишларни танқид қилишга журъат этди. У ҳақиқатнинг нисбийлиги ҳақидаги
ғояни ривожлантириш тарафдори эди.
Бундай ғоялар ақидапараст конфуцийчиларнинг қаршилигини келтириб чиқарди. Улар Ли Чжининг қариндошларига нисбатан ахлоқий ва жисмоний тазйиқ ўтказдилар. Охир-оқибатда хўр- ланишларга чидай олмаган Ли Чжи ўз жонига қасд қилди.
Бу давридаги ижтимоий фикрнинг яна бир ёрқин вакили Линь Чжаоэнь (1517–1598) эди. У синкретизм ғояларининг изчил тарғиботчиси бўлган. У «дао» (йўл), «сюань» (тасаввуф) ва «кун» (бўшлиқ) тушунчаларига янгича маъно киритди, уларнинг ҳаммаси бутун борлиқни акс этиришини ва Хитой давлатининг ягона ғоявий асосини ташкил этиши лозимлигини исбот қилишга уринди.
Минлар даврида Хитой маданияти гуллаб-яшнади. Олдинги даврларнинг энг яхши ютуқларини ўзига сингдириб олган жамият тараққиётнинг янги босқичига кўтарила олди.
Адабиёт ҳам катта ютуқларга эришди. Ёзувчи У Чэньэнь (1500–1582) қадимги афсоналар асосида «Ғарбга саёҳат» романи- ни яратди. Унда руҳоний Сюань-цзаннинг Буддага оид муқаддас китобларни топиш учун мўъжиза излаб фантастик жониворлар ҳамроҳлигида Ҳиндистонга қилган зиёрати тасвирланади. Бу роман китобхонларнинг кўплаб авлодларида катта таассурот қолдирди.
XVII аср бошларида «Бизнинг давримизда ва қадимда рўй берган ҳайратли воқеалар» номли қиссалар тўплами тузилди. Бу қиссаларнинг мазмуни халқ достонлари ва кўплаб ҳикматли сўзлар, маталлар билан бойитилган бўлиб, улар жуда кенг тарқалиб кетган. Хитой маданий анъаналарида санъат «юқори» ва «паст» турлар-
га ажратиларди. «Юқори» турга давлат тантаналарининг бир қисми сифатидаги маросим мусиқалари ва рақслар кирарди. Мусиқа ин- сонни анъаналар руҳида тарбиялаш воситаси ҳисобланарди. Маро- симий мусиқа ва рақслардан анъанавий хитой театри келиб чиққан.
Кейинчалик санъатнинг мустақил турига айланган театр ўзининг такрорланмас овозига эга бўлди.
Оммавий театр санъатининг шаклланиши унинг ўша давр жами- ятидаги юқори доирага ҳам, паст қатламга ҳам мослашишига олиб келди. Шу сабабли театр санъатнинг «юқори» ва «паст» турлари оралиғидаги жойни эгаллади. Театр сюжетларининг манбаи адабий проза ва поэзия эди.
XVI–XVII асрларда театр санъатининг энг машҳур тури, кейин- чалик умуммиллий театрга айланган куньцюй бўлди. Бутун дунё- га машҳур бўлган Пекин операси ҳам XVIII аср охирларида айнан куньцюй асосида шаклланди.
Хитойда янги давр бошларида адабиётнинг «оддий халқ» учун турлари, энг аввало драматик пьесалар ривожланди. Ўша дав- рнинг энг машҳур драматурги, Ван Янминнинг тарафдори бўлган ва «тайчжоус мактаби»ни шакллантирган Тан Сянцзу (1550–1616) эди. Хэ Синьинь, Ло Жуфон, Хуан Чзунси ва бошқалар ана шу мак- табнинг ёрқин вакиллари бўлган.
Минлар даврида қарор топган Хитой шаҳарларининг меъморий кўриниши XIX асргача сақланиб қолди. 1421 йилда пойтахт Пекин- га қайтганидан кейин, у ерда қайта қуриш ишлари ўтказилди. Унинг эски, шимолий қисми (Ички шаҳар) жанубий шаҳардан девор билан ажратилди. Бу девор 1564 йили қуриб бўлинди ва шаҳарнинг жану- бий қисми «Ташқи шаҳар» номини олди. «Ички шаҳар»нинг марка- зида «Император шаҳри» қурилди, унинг ичида эса – асосий бино- си муҳим давлат маросимлари ўтказиладиган «Тайхэдянь» («Олий мутаносиблик павильони») бўлган «Тақиқланган шаҳар» жойлаш- ганди. 1530 йили ички шаҳарда хитойликларнинг бош маъбудаси Самога бағишланган «Само ибодатхонаси» комплекси қурилди.
XV асрда ва XVI асрнинг бошларида Пекин атрофида импера- торлар қабристони мемориали қурилди, унда қабрлардан ташқари ибодатхоналар, миноралар, ер ости хазинаси ва шу кабилар ҳам жойлашди.
Тасвирий санъатда аввалги анъаналар сақлаб қолинган эди. Минлар даврида аввалги бадиий мактаблар тарафдорларини бир- лаштирган тасвирий санъат Академияси қайта туғилди.
Хитойлик усталар бутун дунёда жуда қадрланадиган ва юқори баҳоланадиган чинни, газлама, локланган миниатюралар яратишда ҳам катта ютуқларга эришдилар.VII аср 2040 йилларидаги деҳқонлар қўзғолонлари. Хитой- даги ҳукмрон тузумга қарши деҳқонлар исёни 1622 йили Шаньдун вилоятида «Оқ нилуфар» яширин жамияти раҳбарлигида бошланди ва тез орада анча кенг ҳудудга тарқалди.
Қўзғолонни бостириш учун бу ерга юборилган қўшин аввалига исёнчилар устидан бир қатор ғалабаларга эришди, бироқ тез ора- да исёнчилар Шэньси ва Ганьсу вилоятларида ўз фаолиятларини яна бошладилар. У ерда деҳқонлар, Минлар армиясидан қочган аскарлар ва шаҳар камбағалларидан иборат партизанлик гуруҳлари пайдо бўлди. Исёнчилар помешчикларни ва судхўрларни алоҳида шафқатсизлик билан ўлдирарди, чунки ўзларининг барча кулфат- ларига бош сабабчилар деб уларни билишарди. Қўзғолончилар ора- сида Ли Цзичэн ва Чжан Сяньжунлар қобилиятли раҳбарлар сифа- тида ўзларини кўрсатдилар.
Маҳаллий аҳоли кўчманчиларга ихтиёрий ёрдам берарди, уларнинг сафлари эса янги тарафдорлар ҳисобига тўлдириларди. Қўзғолончиларни фақат Пекин остоналаридагина тўхтата олдилар. Қўзғолончилар жанубга чекиндилар. Ҳукумат учун жуда қалтис ва- зият юзага келди, чунки қўзғолон энди Хитойнинг катта қисмини эгаллаганди. 1636 йили ҳукумат, агар қўзғолон иштирокчилари ўз ихтиёрлари билан доимий яшаш жойларига қайтиб борсалар ва қуролли қаршиликни тўхтатсалар, улар авф этилишини эълон қилди. Исёнчиларнинг йўлбошчиларига тўлиқ авф этилиш ва им- ператор армиясида зобитлик лавозимлари ваъда қилинди. Импера- торнинг махсус қарори билан аҳолидан олинадиган солиқ пасайти- рилди. Ўтказилган тадбирлар тез орада ижобий натижаларга олиб келди. Кўпгина деҳқонлар ўз уйларига қайтиб келдилар ва тинч меҳнатга киришдилар. Қолганлари ҳамма ерда мағлубиятга учрай бошладилар. Қўзғолон раҳбарларидан баъзи бирлари, шу жумладан Чжан Сяньчжун ҳам, Минлар тарафига ўтди, бошқалари Хэнань ва Шаньси вилоятлари чегарасидаги бориш қийин бўлган тоғларга кетдилар.
Деҳқонлар уруши узил-кесил исёнчиларнинг мағлубияти билан якунлангандек туюлди, аммо бу фақат алдамчи кўриниш эди, холос. 1639 йили деҳқонлар қўзғолони яна Хитойнинг кўплаб ҳудудларини қамраб олди, уларга энди Минлардан норози бўлган ҳукмрон қатламнинг баъзи бир вакиллари ҳам қўшилди. Яна қўзғолоннинг бошида Чжань Сяньчжун ва Ли Цзичэн турди. Хэнань ва Шэн вилоятларига юришлар қилинди, бу жараёнда исёнчилар анча жан- говар қўшин шакллантиришга эришдилар. Ли Цзычэн Шэньсининг пойтахти Сиань шаҳрида, Чжань Сяньчжун эса – Сичуань вилояти- нинг маркази бўлган Чэнду шаҳрида ўрнашиб олдилар.
1644 йил бошларида Ли Цзичэн Пекинга юриш бошлашга қарор қилди. Аҳолининг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланган исёнчилар қўшини икки гуруҳ бўлиб Сиандан йўлга чиқди. Жид- дий қаршиликка учрамаган қўзғолончилар ўша йилнинг апрелида пойтахтга кириб келдилар. Бундай шармандаликка чидай олмаган император Чунь Чжэнь ўз жонига қасд қилди. У аввал ўз қўли би- лан қизини ва бир неча жазманларини ўлдириб, кейин ўз қароргоҳи яқинидаги боғнинг айвончасида ўзини осди. Императорга содиқлик белгиси сифатида яна 80 мингга яқин одам ўзини ўзи ўлдирди.
Ҳокимиятни эгаллаб олган Ли Цзичэн тарафдорлари халққа му- рожаат қилиб, уларни хотиржамликка ва тинч ҳаётларини давом эттиришга чақирдилар. Исёнчиларга қарши курашган бир неча ҳарбий бошлиқлар, шунингдек, халқнинг ғазабига учраган баъзи амалдорлар ҳам қатл қилинди. Бой одамларга катта солиқлар со- линди. Фақат Минлар даврида қувғин қилинган, ғазабга учраган амалдорлар давлат хизматига «адолат билан бошқариш ва халқни сиқувга олмаслик» шарти билан қайтарилди.
Ли Цзичэн янги император деб эълон қилинди, унинг энг яқин кишилари эса олий мартабаларни эгалладилар. Янги давлат ап- парати Хитой учун анъанавий бўлган шарқона мустабид шаклда қурилди ва ўз фаолиятида қайта ташкил қилинган армияга суянди. Қўзғолончилар назорати остида бўлган ерлар деҳқонлар қўлига ўтди, кўплаб солиқлар ва тўловлар бекор қилинди. Буларнинг бар- часи дастлабки пайтларда деҳқонлар ва шаҳар ҳунармандларида катта завқ-шавқ уйғотди.
Бироқ қўзғолончилар Пекинни эгаллаган пайтда маньчжур фронтида бўлган У

Саньгуй қўмондонлигидаги Минлар қўшини янги ҳукуматни тан олмади. Улар ўзини маньчжур васалли деб тан олишга қарор қилди ва маньчжурларга Буюк Хитой девори дарво- заларини очиб берди. Маньчжурлар хитойлик ҳарбий бошлиқнинг ниятлари жиддий эканлигига тезда ишона қолмадилар. У Саньгуй рақибларининг қароргоҳига ўз элчиларини юбориб, саккиз мар- та улардан ёрдам сўраб мурожаат қилди, кейин унинг шахсан ўзи маньчжурларнинг қароргоҳига борди, ўзини уларнинг васалли деб
тан олди ва итоаткорлигининг белгиси сифатида сочининг ярми- ни қирқтириб ташлади. Фақат шундан кейин маньчжурларнинг ва У Саньгуйнинг бирлашган қўшинлари қийинчиликсиз Ли Цзичэн- нинг қўшинларини енгди ва 1644 йилнинг июнида Пекин уларнинг назорати остига ўтди.



Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling