Иктисодиёт назариясининг


Download 60.5 Kb.
Sana01.05.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1419435

Иктисодиёт назариясининг

РЕЖА
1. Иктисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши.


2. Иктисодиёт назариясининг предмети, максади ва вазифалари.
3. Иктисодиёт назариясининг методологияси.

1 Узок даврлар давомида инсоният тафаккури аниклаган айрим масалалар бугун жуда оддий хакикат ва осон билиш мумкин булган нарсага ухшаб куринади.


Масалан, хаммага маълумки, сиёсат, санъат, адабиёт, маърифат, маданият билан шутулланишдан олдин, инсонлар озик-овкат ва кийим-кечакка эга булишлари лозим.
Демак, инсон мехнат килиши, хужаликнинг турли сохаларида фаолият курсатиши керак булади. Инсониятнинг мавжуд булишини ва унинг тараккиётини таъминлайдиган асосий фаолият моддий ва маънавий неъматларни яратиш хамда хизмат курсатиш хисобланади. Бу иктисодий фаолият деб аталади. Иктисодиётга оид билимлар ва унинг сирлари антик дунёнинг кузга куринган олимлари Ксенофот, Афлотун, Арасту асарларида, шунингдек кадимги Миср, Хитой, Хиндистон Марказий Осиё олимларининг асарларида акс эттирилган.
Фан, яъни иктисодий тизимнинг мохияти, максади ва вазифалари туррисидаги тизимий билим сифатида иктисодий назария XVI — XVII асрларда юзага келди. Бу капитализмнинг шаклланиши, мануфактуранинг юзага келиши, ижтимоий мехнат таксимотининг чукурлашиши, ички ва ташки бозорларнинг кенгайиши, пул муомаласининг интенсивлашуви давридир.
Иктисодиёт назарияси фанининг шаклланиши ва ривожланишининг биринчи боскичи бу меркантилизмнинг юзага келишидир.
Меркантилистлар таълимотининг мохияти бойликнинг юзага келиши манбасига берилган таърифдан иборат (уларнинг хизмати шундадир, чунки улар бу туррида биринчи булиб фикр билдирганлар) . Бирок улар бу масалани нотугри талкин килганлар, чунки бойликнинг манбаини муомала сохасидан келтириб чикарганлар, бойликнинг эса пул билан тенглаштирганлар. Мазкур таълимотнинг номи хам шундан келиб чиккан, чунки
"меркантиль" таржимада "пуллик" маъносини англатади. Меркантилистлар савдогарлар вакиллари булиб уларнинг манфаатларини химоя килганлар.
Меркантилизмга фикран якин булган таълимот протек­ционизм сиёсатидир. У миллий иктисодиётни бошка давлатлар билан буладиган ракобатдан божхона тусикдарини жорий килиш, мамлакатга чет эл товарлари ва капиталларини кириб ке — лишини чеклаш йули билан химоя килиш ва саклашга йуналтирилган.
Меркантилизмнинг энг кузга куринган вакиллари булиб Т. Ман (1571-1641), А.Монкретьен де Ваттевиль (1575-1621), Г.Скаруффи (1519-1584), Д. Норе (1641-1691), Д. Юм (1711-
1776) хисобланади.
Кейинги оким "физиократия", яъни "табиат хукмронлиги" деб аталган. Улар меркантелистлардан фаркли уларок : "бойлик кишлок хужалигида яратилади ва купаяди", — деган гояни илгари сурадилар. Кейинчалик иктисод фанининг мумтоз (классик) мактаби намоёндалари булмиш А.Смит, У.Петти, Д.Рикардо каби aTOiyvn иктисодчи олимлар бойлик факатгина кишлок хужалигидагина эмас, шу билан бирга саноат, транспорт, курилиш ва бошка хизмат курсатиш сохаларида хам яратилишини исботлаб бердилар, хамма бойликнинг онаси ер, отаси мехдют, деган катъий
илмий хулосага келдилар.
Марказий Осиёда иктисодий фикрларнинг ривожланиши Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Хожиб, А.Навоий ва бошка дунёга машхур олимлар номлари билан боглик.
Уларнинг асарларида иктисодий фикрлар хали фалсафий ва бутун ижтимоий билимлар мажмуидан ажралмаган булсада катта ахамиятга эга эди.
Хозирги пайтда марженализм, монетаризм, кейнсчилик ва бошка катор йуналишдаги иктисодий таълимотлар йириндиси "Экономикс" (Иктисод) номли китобда мужассамлашган булиб, у АКШ, Англия ва бошка катор мамлакатларда дарслик сифатида утилади. Рус тилига таржима килиниб, бизга маълум булган П.Самуэльсон, К.Макконнелл, С.Брю китоблари унинг намуналаридир. Шундай килиб, юкорида айтиб утилган иктисодий гоялар асосида иктисодиёт назарияси фан сифатида вужудга
келган.


2 Иктисодиёт назарияси - - кишилик жамиятидаги ишлаб чикариш, таксимлаш, айрибошлаш ва истеъмол килиш жараёнида вужудга келадиган иктисодий муносабатларни ва уларга хос булган иктисодий конунларни урганадиган фандир.
Иктисодчи — олимларнинг асарларини урганар эканмиз шунга эътиборни каратиш мумкинки, иктисодий ходисалар тахлили буйича у ёки бу ёндашувларга мос равишда фаннинг предметига берилган таърифлар хам бир —биридан фарк килади. "Экономикс" дарсликларида фаннинг предметига куйидагича таъриф берилади: биринчидан, чекланган ресурслар дунёсида моддий неъматларни ишлаб чикариш, таксимлаш ва истеъмол килиш жараенида индивидуаллар харакатини тадкик килиш, иккинчидан, кишиларнинг моддий эхтиёжларини туларок кондириш максадида чекланган ресурслардан самарали фойдаланишни урганиш.
Бу таърифлар иктисодиёт назарияси предметининг баъзи томонларини акс эттиради ва шунинг учун "Экономикс"ни иктисодиёт назариясининг бир кисми дейиш мумкин. Иктисодиёт назарияси ресурслардан рационал, оптимал ва самарали фойдаланиш муаммоларини урганишдан ташкари иктисодий тизимларининг тарихий эволюцияси, миллий бойлик ва жамият фаровонлиги усишининг манбалари ва харакатлантирувчи кучлари тахлилини хам уз ичига олади.
Иктисодиёт назарияси фани ишлаб чикариш муносабатларининг ривожланиши тугрисидаги фандир, шунинг учун унинг предмети ишлаб чикариш муносабатларидир.
Ишлаб чикариш муносабатлари — бу хаётий неъматларни ишлаб чикариш, таксимлаш, айирбошлаш ва истеъмол килиш жараенида кишилар уртасида объектив юзага келадиган муносабатлардир.
Иктисодиёт назарияси таркибан уз ичига микроиктисо — диет (алохида иктисодий субъектларнинг хатти—харакати) ва макроиктисодиётни (бутун миллий иктисодий тизим хатти —харакати ва амал килиши) олади.
Иктисодиёт назариясининг предметини урганишда уни аникрок тасаввур килиш максадида куйидагиларни алохида хисобга олиш зарур:
тадкикот сохаси — хужалик фаолияти амалга ошириладиган иктисодий хает ёки мухит;
• тадк.икот объекти — иктисодий ходисалар;
• тадкикот субъекти— инсон, кишилар гурух.и, давлат;
• тадкикот предмети —"иктисодий инсоннинг" кишилар гурухи ва давлатнинг хаётий фаолияти, иктасодий мухитда
уларнинг хатти -харакати.
Таъкидлаш лозимки, иктисодиёт назариясининг асосий вазифаси — иктисодий ххэдисаларнинг шунчаки талкинини бериш эмас, балки уларнинг узаро богликлиги ва узаро алокадорлигини курсатиш, яъни иктисодий ходисалар, жараёнлар ва конунлар тизимини ёритиб беришдан иборат. У шу билан бошка аник иктисодий фанлардан фарк килади.
Иктисодиёт назарияси, бошка фанлар сингари катор вазифаларни бажаради. Биринчи булиб иктисодий назариянинг вазифаларини А.Смит белгилади ва уларни икки кисмга булди: позитив ва меъёрий вазифалар.
Позитив - - иктисодиёт назарияси объектив иктисодий реаллиликнинг тахлилини амалга оширади ва унинг ривожланиши конуниятларини аниклайди. У иктисодиёт сохасидаги далиллар, шарт — шароитлар ва ходисалар билан иш юритади.
Иктисодиёт фанининг меъёрий (норматив) томони фирма ва давлатнинг иктисодий сиёсатини таъминлайди. Утказилган тахлиллар асосида у энг максадга мувофик услуб оркали ишни кандай ташкил килиш кераклиги туррисида амалий маслахатлар беради.
Шундай килиб, иктисодиёт назарияси бошка аник иктисодий фанларнинг назарий асоси сифатида куйидаги уч вазифани (функцияни) бажаради: билиш, амалий ва методологик. Иктисодиёт назариясининг амалий ахамияти шундан иборатки, билимлар олдиндан кура билишга, олдиндан кура билиш эса — харакатга олиб келади. Иктисодиёт назарияси иктисодий сиёсат асосини ташкил этади, бу оркали эса — хужалик амалиёти сохасини ёритиши лозим. харакат (амалиёт) билишга, билиш — олдиндан кура билишга, олдиндан кура билиш эса — тури харакатга олиб келади.
Иктисодий сиёсат ижтимоий ишлаб чикариш неъматларини таксимлаш, айирбошлаш ва истеъмол килиш сохасидаги давлатнинг аник максадларга каратилган тадбирлари тизимидир. У жамият, унинг барча ижтимоий гурухлар манфаатларини акс эттирмоги лозим ва миллий иктисодиётни мустахкамлашга йуналтирилган булиши керак.
3 Методология масалалари иктисодий муаммоларни урганишда мухим ахамиятга эга.
Иктисодиёт назарияси методологияси — хужалик хаёти, иктисодий ходисаларни урганиш услублари тутрисидаги фандир.
Методологиями услублар билан, яъни фандаги воситалар, тадкикотлар услублари мажмуи, иктисодий категориялар ва конунлар тизимида уларнинг намоён булиши билан аралаштириб булмайди.
Иктисодий боглик катта микдордаги далиллардан иборат булиб, уларни билишда иктисодиёт назарияси турли услублардан (грекча "тадкикот услуби") фойдаланади.
Диалектик услубнинг мохияти шундан иборатки, иктисодий хаётнинг барча ходисалари ва жараёнлари узаро богликликда ва тухтовсиз ривожланишда куриб чикилади.
Тадкикотнинг муваффакиятини таъминлаш учун фан асосии нарсаларни урганишни кийинлаштирувчи иккинчи даражали далилларни четлаб утади, абстрактлашади, илмий абст­ракция услубининг мохияти ана шундан иборат.
Иктисодиёт назарияси, шунингдек, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, тарихийлик ва мантикийлик, статистик кузатиш, иктисодий — математик моделлаштириш, иктисодий эксперимент (амалиёт) методларидан хам фойдаланади.
Юкорида номлари келтирилган услубларини куллаш иктисодий ходисаларнинг турли томонларини тавсифловчи иктисодий категориялар тушунчалари тизимини ишлаб чикиш имконини беради.
Иктисодий категориялар деб, жамият иктисодий хаётининг энг умумий ва мухим томонларини акс эттирувчи мантикий тушунчаларга айтилади.
Тадкикотларни чукурлаштириш шуни тушунишга олиб келадики, жамиятдаги барча жараёнлар ички, уларга хос булган иктисодий конунлар билан бошкарилади. Иктисодий конунлар иктисодий ходисалардаги пухта, доимо такрорланиб турувчи, зарурий алокалар ва узаро богликларни акс эттирадилар.
Иктисодий конунларнинг хаммаси биргаликда жамият ривожланиши иктисодий конунлари тизимини ташкил этадилар, Бу тизим уз ичига турли гурух ва куринишдаги конунларни олади.
Иктисодий конунлар (тарихий тузумларга боглик ходда) куйидаги гурухларга ажраладилар:
1) Махсус иктисодий конунлар.
2) Узига хос иктисодий конунлар.
3) Умумий иктисодий конунлар.
Махсус иктисодий конунлар — биргина ишлаб чикариш усулида амал килувчи, маълум, тарихий хужалик юритиш шаклларига хос булган конунлардир. Масалан, кулдорлик, крепостнойлик даврларидаги таксимот конунлари ва бошкалар.
Узига хос иктисодий к.онунлар — уларнинг амал к,илишига шарт — шароитлар мавжуд булган тарихий даврларга хос булган конунлардир. Масалан, киймат конуни, талаб ва таклиф конуни.
Умумий иктисодий конунлар — барча тарихий даврларга хос
булган конунлардир. Масалан, вактни тежаш конуни, эхтиёжларни ошиб бориши конуни ижтимоий мехнат таксимоти ва бошкалар.
Табиат конунлари сингари иктисодий конунлар хам объ­ектив характерга эга. Бирок иктисодий конунларнинг объективлиги ва мажбурийлиги кишиларнинг амалий фаолияти ахамиятини йукка чикармайди. Иктисодий конунларни урганиш ва тушуниш макроиктисодий вазифаларни хал этишга каратилган иктисодий сиёсатни тугри ишлаб чикиш ва асослашга ёрдам беради.
Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling