Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Download 139.95 Kb.
bet8/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
XIX боб бўйича саволлар

  1. Шарқ цивилизациясининг белгилари ва шарқона тараққиётнинг асо- сий йўналишлари нималардан иборат?

  2. Конфуцийлик таълимотининг асосини қандай ғоя ташкил қилади?

  3. Ҳиндуизмда ҳаётнинг мақсади нимадан иборат деб қаралади?

  4. Шарқда ҳаётнинг давлат томонидан тартибга солиниши нима билан изоҳланади?

  5. Шарқ динлари инсон камолотининг қандай йўлларини тарғиб қила- ди?

  6. Ҳиндистон ва Хитойдаги шаҳарлар ривожланишида қандай ўхшаш- ликлар ва фарқлар мавжуд?



ХИТОЙ МИНЛАР СУЛОЛАСИ ҲУКМРОНЛИГИ ОСТИДА

XVI аср бошларига келиб Хитой монархия бошқарув тизими- га, иқтисодда капитализмгача бўлган муносабатлар устуворлик қиладиган, умумий белгилари ҳали Қадим даврларда ва Илк ўрта асрлардаёқ шаклланган сертармоқ ижтимоий тизимга эга бўлган, марказлашган давлат эди.


Ташқи сиёсий жабҳада Хитой қўшни давлатларнинг, энг авва- ло Марказий Осиё давлатларининг ерларини босиб олишга ҳаракат қиларди. Европа давлатлари ва Россия билан бирон бир доимий алоқалар ҳали ўрнатилмаганди.
Минлар империясининг давлат тузилиши (Минлар сулоласи XIV
аср иккинчи ярмида мўғулларнинг Юань сулоласи ағдарилганидан сўнг ҳокимиятни эгаллаган) шарқона мустабид тузум эди. Мамла- катда ҳеч қанақа табақавий-вакиллик институтлари мавжуд эмас, шунинг учун ҳам император саройида, энг аввало, қарорлар қабул қилинишида ҳал қилувчи овозга эга бўлган ҳукмдорга таъсир ўтказиш учун турли гуруҳларнинг доимий кураши борарди. Лекин ҳукмдорнинг ўзи бевосита давлат ишларига аралашмасди, ўз амал- дорларининг омилкорликларига ишонарди.
Бу даврда Хитойда ҳарам оғалиги1 кенг тарқалган бўлиб, унга фақат этник хитойларгина олинар эди. Улар камбағалларнинг бо- лаларидан император саройига сотиб олинарди. Ҳарам оғалари хизматидан фақат император оиласи аъзолари фойдаланишлари мумкин эди. Императорнинг ўзида баъзи йиллари уч мингтагача ҳарам ходими бўларди, князларда – ўттизгача, императорнинг бола- ларида – йигирматагача ҳарам ходими бўлиши мумкин эди. Минлар ҳукмронлиги даврида саройда ўн мингтадан кам бўлмаган ҳарам ходимлари яшаган (уларнинг умумий сони, баъзи маълумотларга кўра 100 мингтага етган), улардан бири эса, охирги Мин императо- ри даврида, унинг номидан амалда давлатни бошқарган. Баъзи бир ҳарам ходимлари вилоятларда катта лавозимларни эгаллаган, у ер- ларда ҳоким, ҳарбий бошлиқ, шаҳар маъмуриятининг бошлиқлари ва шу кабилар бўлган. Императорга таъсир ўтказишда ҳарам ходим- ларининг асосий рақиблари Сарой котибияти аъзолари бўлиб, улар Хоньминь ташкилотига (Фанлар академиясига ўхшаш ташкилот) бирлашган йирик хитой олимларининг қўллаб-қувватлашларидан фойдаланардилар. Улар ўзларининг императорга ёзган номалари- да кўпинча пойтахтда ва ҳудудларда ҳукм сураётган амалдорлар зулмини фош этишарди, иқтисодиётни қайта қуришни, ҳарбий ислоҳот ўтказишни ва шу кабиларни ёқлаб чиқардилар. Кўпинча бундай фикрлар учун улар таъқиб қилинар, шундай бўлсада, шаҳар аҳолисининг бир қисми уларни қўллаб-қувватлар эди.
Хитой иқтисодида XVI аср бошларига келиб ривожланишнинг анча юқори даражасига эришган аграр соҳа муҳим ўрин эгаллайди. Иш қуроллари анча жўн бўлишига қарамасдан, деҳқонлар хитой- ликларнинг асосий озиқлари бўлган шолидан юқори ҳосил олар- дилар. Баъзи деҳқонлар сувни юқорига кўтариб берувчи махсус машиналар ясашни ўргангандилар, ҳосилдорликни ошириш учун ўғитлардан фойдаланардилар, шоли етиштиришнинг янги техно-
1 Ҳарам оғаси, ҳарам ходими (евнух) – бичилган қул.
логияларини, масалан, уялаб экиш усулини, сифатли уруғ тайёр- лашни ва шу кабиларни қўллардилар. Хитой деҳқонлари шолидан ташқари аҳолининг турли хил газламаларга бўлган эҳтиёжларини қондириш имконини берадиган пахта етиштириш соҳасида ҳам кат- та ютуқларни қўлга киритдилар. Хитойда ерга эгалик қилишнинг иккита асосий тури – давлат ва хусусий ер эгалиги мавжуд эди (хусусий ер эгалигини шартли-хусусий деб атаса ҳам бўларди, чун- ки расман бу ерлар ҳам императорнинг мулки ҳисобланарди). Хусу- сий ерлар бутун XVI аср давомида камайиб борди: деҳқонларнинг ерлари аста-секин катта ер эгаларининг, судхўрларнинг, шунингдек, амалдорларнинг қўлларига ўтди. Ерларнинг анча қисми бевосита император саройининг мулкига айланди.
Минлар Хитойида натурал тўловлар ва пул йиғимларига ҳам асосланган ўзига хос солиқ ва мажбуриятлар тизими юзага келган эди. Давлат ерларида солиқлар шартли-хусусий ерларнинг солиғига нисбатан юқори бўлар эди. Давлатнинг солиқларни оширишга ури- нишлари кўпинча солиқ тўловчилар ва уларни йиғувчи амалдор- лар ўртасида кескин қарама-қаршиликларни келтириб чиқарарди. Солиқлар асосан шоли билан ҳисобланарди, солиқни кумуш билан олиш эса фақат XVI аср охирларидагина ўрнатилди. Лянлар билан ўлчанадиган кумуш қуймалари билан бир қаторда XVI аср бошла- ридан турли қийматдаги мис тангалар ҳам муомалага киритилган.
Шаҳарларга келганда, улардаги аҳоли сони қишлоқлардагидан анча кам эди. Шаҳарликларнинг асосий машғулотлари ҳунар- мандчилик ва савдо бўлган. Газламалар ишлаб чиқаришда ўша вақт учун анча мукаммал бўлган дастгоҳлар, шу жумладан, сув ёрдамида айлантирилувчи қурилмалар ҳам қўлланиларди. Бинолар қурилишида кўтариш кранларига ўхшаш қурилмалардан фойдала- ниларди. Ўша пайтлардан сақланиб қолган бинолар бугунги кунда ҳам ўзининг мукаммаллиги ва гўзаллиги билан кишини ҳайратга солади. Йирик ва мустаҳкам кемалар қура оладиган хитойлик кема- созлар ҳам техник муваффақиятларга эришган эдилар. Буюк геогра- фик кашфиётлар даврида Хитой Европа мамлакатлари мустамлака- чилик интилишларининг нишонига айланди. Ҳали 1516 йилдаёқ бу ерга ўз кемаларини юборган португаллар «кашфиётчи» бўлдилар. Португалия қиролининг вакили ҳатто Хитойнинг ички ҳудудларига ҳам кириб борди, лекин португал ва хитой кемаларининг бир қатор тўқнашувларидан кейин у мамлакатдан чиқариб юборилди.
1531 йили Хитой ва Португалия кемалари ўртасида денгиз жанги бўлиб ўтди ва унда португалияликлар мағлубиятга учради. Шундан кейин Хитой ўз портларини чет эл кемалари учун ёпиб қўйди. Шунга қарамасдан, Португалия Хитой ҳудудида ўз мустам- лакаси Макао (Аоминь)га асос солишга эришди, католик руҳоний- иезуитларига эса Хитойда тарғибот билан шуғулланиш учун имко- ният берилди.
XVI аср ўрталарида Хитойга Япония қўшинлари бостириб кир- ди. Узоқ давом этган қонли жанглардан сўнг, 1597 йили японлар мамлакатдан қувиб чиқарилди.

Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling