Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари
Download 139.95 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мамлакат, минтақа 1000 йил 1800 йил
Шарқ ва Ғарб мамлакатларида аҳоли сонининг ўсиши (млн киши)1
Шарқнинг иккита йирик мамлакатлари – Хитой ва Ҳиндистонда аҳоли сонининг кескин ўсиши (Хитойда 5 марта, Ҳиндистонда 3 марта) истеъмол бозори ва ишлаб чиқарувчи кучлар имкониятла- рининг ҳам мос равишда ўсганлигидан далолат беради. Умуман иккинчи минг йиллик бошларида Шарқ мамлакатларида ривожла- ниш даражаси Ғарбий Европага нисбатан икки марта юқори эди. Бироқ Янги давр бошларига келиб Шарқ мамлакатлари Европага нисбатан сезиларли орқада қола бошлади. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат эди: Шарқнинг деспотик давлатларида ҳарбий харажатларнинг, де- мак ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларнинг умумий миқдори Ғарб давлатлариникидан анча юқори бўлган; XVI–XVII асрлардан бошлаб Шарқ мамлакатларида транспорт воситалари (кемалар, портлар, йўллар, каналлар қурилиши) ва ком- муникация тизимининг (китоб чоп қилиш, саводхонлик даражаси) ривожланиш суратлари Ғарб мамлакатларига нисбатан пасайди; Ўрта асрларнинг охирларидан бошлаб Шарқ мамлакатлари як- каланиш ёки «ёпиқ эшиклар» принципига асосоланиб, фаол ташқи сиёсат юритмади; – европалик мустамлакачилар кириб келиши арафасида Шарқ- нинг кўплаб мамлакатларида тарихан яратилган моддий, ижтимоий ва маънавий бойликларни ривожлантириш ўрнига табиий ресурс- лардан узоқ вақт экстенсив фойдаланиш натижасида келиб чиққан ижтимоий-иқтисодий инқироз кузатилаётган эди. асрга келиб, масалан, саводлилик даражаси Хитойда 20–30 % дан 15–20% га , Ҳиндистонда – 10–15% дан 4–6% га, Яқин Шарқда 8–12% дан 4–5% га тушиб кетди. Миллий маҳсулотнинг аҳоли жон бошига улуши Хитой ва Ҳиндистонда 1/4, Яқин Шарқда эса 1/3 га қисқарди1. Бу кўрсатгичлар Шарқнинг учта катта минтақасида ишлаб чиқарувчи кучлар деволюциясини2 яққол акс эттириб турибди. Яна бир муҳим хулоса шундан иборатки, ҳозирги иқтисодий ўсишнинг бошланғич (одатда индустриал) босқичига хос бўлган экстенсив-интенсив турдаги кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришнинг баъзи муҳим аломатлари саноат инқилоби даврида- ги Ғарб мамлакатларида эмас, дастлаб Шарқда, Хитойда Ғарбдаги «саноат тўнтариши»дан юз йиллар олдин пайдо бўлган эди. Европа экспансияси ва мустамлакачилик Осиё мамлакатлари- нинг ижтимоий-иқтисодий тузилишига анчагина зиддиятли таъсир кўрсатди. Цивилизациялар ўртасидаги «мулоқот» одамлар ора- сидаги жуда катта йўқотишларга олиб келди. Кўпчилик ҳолларда мустамлакачилик кенг миқёсдаги талончиликдан иборат бўлиб қолди. Мавжуд маълумотларга қараганда XVIII аср иккинчи ярмида мустамлакалардан Европага ташиб кетилган соф бойликлар (кон- трабанда йўли билан олиб чиқиб кетилганларидан ташқари) Лотин Америкаси мамлакатлари ялпи миллий маҳсулотининг (ЯММ) 3% ни, Ҳиндистон ва Индонезия каби аҳолиси кўп мамлакатлар ЯММи- нинг 1,2 % гачасини ташкил қилган. Метрополиялардан арзон фа- брика товарларининг оқиб келиши маҳаллий ишлаб чиқаришнинг, биринчи ўринда шаҳарлардаги ҳунармандчиликнинг инқирозига олиб келди. Download 139.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling