13-мавзу. Инвестиция самарадорлигини баҳолашнинг анъанавий усуллари режа
Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини аниқлаш усули (рентабеллик даражаси) (ARR ёки ROI)
Download 0.8 Mb.
|
1 2
Bog'liq13-mavzu
2. Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини аниқлаш усули (рентабеллик даражаси) (ARR ёки ROI)
Бу кўрсаткич бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига асосланган ҳолда аниқланадиган ўртача даромадни инвестицияларнинг ўртача йиллик ҳажмига бўлиш орқали аниқланади. Бунда ҳисоб-китоб ишлари фоизларни ва солиқларни тўламасдан аввалги фойда миқдорига асосланиб амалга оширилиши мумкин ёки у солиқларни тўлагандан кейинги, лекин фоиз тўловларигача бўлган даромадга асосланади. Энг яхшиси, солиқ тўлангандан кейинги соф фойда миқдори танлаб олинганлиги афзалроқдир, чунки у корхона таъсисчилари ва инвесторлар оладиган хақиқий фойдани ифодалайди. У қуйидаги формула асосида ҳисобланади: бу ерда, Д – фоиз ва солиқ тўловларигача ёки солиқ тўланиб, фоизлар тўлангунгача бўлган даромад: Сс – солиқ тўлаш ставкаси; Саб, Сао- активларнинг кўриб чиқилаётган даврига бўлган бошланғич ва охирги суммаси, қиймати. Мазкур усулни бошқача йўл билан ҳам ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун, аввало, инвестицияларнинг амортизацияси меъёрини ҳисоблаш лозим. У қуйидагича ҳисобланади: бу ерда, I0 – бошланғич инвестиция; SV – қолдиқ қиймат; T – лойиҳа муддати. Бундай ҳолда инвестицияларнинг рентабеллик даражаси (ARR)нианиқлаш формуласи қуйидаги кўринишни касб этади. бу ерда, СF – йиллик пул тушумлари;I0 – инвестиция харажатлари. Мисол. Фараз қилайлик, сиз автомобил паркидан юк автомобилларини сотиб олиш учун 10 млн. сўм маблағ инвестициялашга қарор қилдингиз. Лойиҳанинг ҳаётийлик даври автомобилларнинг ишлатилиш давридан келиб чиққан ҳолда 8 йилга тенг. Юк машиналаридан фойдаланиш натижасида кутилаётган йиллик тушумлар 2,5 млн. сўмга тенг бўлса, у ҳолда инвестицияларнинг рентабеллик даражаси қандай миқдорни ташкил этади. Бунинг учун, энг аввало, инвестицияларнинг амортизация меъёрини ҳисоблаш лозим. Унинг натижаси қуйидагига тенг: Демак, мисолимиздаги инвестицияларнинг рентабеллиги даражаси 12,5% ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат: - ҳисоб-китобнинг содда ва тушунарлилиги; - лойиҳанинг фойдалилигини кўрсатиши; - лойиҳанинг бутун ҳаётийлик даврини кўрсатиши. Камчиликлари эса келгуси пул тушумларининг қийматини жорий вақтга нисбатан ҳисобга олмаслигидадир. Инвестиция самарадорлигини анъанавий баҳолаш усуллари пул тушумларини дисконтлашга асосланган усулларнинг кенг кўлланишига қадар асосий молиявий кўрсаткичлар сифатида амал қилиб келган. Инвестицияларни қоплаш муддати усули уларнинг номинал миқдорда қопланиш даврини аниқлашга асосланган. Бунда қоплаш муддати лойиҳани амалга оширишдан олинган даромад инвестициялар суммасига тенг бўлгандаги даврни ифодалайди. Уни аниқлаш лойиҳани амалга оширишдан олинган пул тушумлари йиллар бўйича тенг бўлган ва йиллар бўйича фарқ қилган (ўзгарувчи, масалан, ўсиб борувчи) ҳолатлар бўйича аниқланади. Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллиги усули бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида ўртача даромаднинг инвестицияларнинг ўртача йиллик ҳажмига нисбатини аниқлашга асосланади. Бунда ҳисоблаш иши солиқ тўлангандан кейинги соф фойдани танлаб олиш билан афзалроқ ҳисобланади. Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини амортизация меъёрига асосланиб ҳам ҳисоблаб топиш мумкин. Бу усул амортизация меъёрининг бошланғич инвестициялар ва қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқни лойиҳа муддатига бўлиш билан аниқлаб олиб, сўнг йиллик пул тушумларидан амортизация ажратмасини айришдан олинган миқдорга бошланғич инвестицияларни бўлиш асосига таянади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling