1-режа: Таҳлилнинг мақсади


-режа: Таҳлилнинг мақсади, вазифаси ва манбаи


Download 247 Kb.
bet4/4
Sana11.06.2020
Hajmi247 Kb.
#117540
1   2   3   4
Bog'liq
китобча


1-режа: Таҳлилнинг мақсади, вазифаси ва манбаи .

Таннарх – бу бир сўм маҳсулотга қилинган харажатларнинг пулдаги ифодасидир.

Таҳлилдан мақсад - харажатларни камайтириш имкониятларини аниқлаш, қандай омиллар ва ўароитлар ҳисобига камайтириш имкониятларини топиш, ҳамда улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Таннархни таҳлил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилар:



  1. Ишлаб чиқариш таннархи ҳажми ва даражасини объектив баҳолаш;

  2. Таннар динамикаси ва унинг ўзгаришини ўрганиш;

  3. Таннарх таркиби ва сутруктураси ўзгариши динамикасини ўрганиш;

  4. Таннарх даражасининг ўзгаришига омиллар таъсирини аниқлаш;

  5. Таннархни пасайтириш имкониятларини кўрсатиш;

Таҳлилнинг асосий манбалари:

  1. Ўсимлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи тўғрисидаги ҳисобот (9-АСК шакли).

  2. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи тўғрисидаги ҳисобот (13-АСК шакли).

  3. 1-фермер шаклидаги “фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида” ги ҳисобот таркибидаги 11-бўлим “Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари” ва 12-бўлим “Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари ” .

2-режа: Ишлаб чиқариш харажатлари умумий ҳажмининг таҳлили.

Биз таҳлилимизни аввал умумий ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилишдан бошлаймиз. Бунинг учун биринчи навбатда ҳисобот ва базис йил учун жами ишлаб чиқариш харажатлари суммаси ва уларнинг умумий ўзгариши аниқланади. Бу қуйидаги ифодада ўз аксини топган:



ΣQ1Z1 - ΣQ0Z0 Δ QZ


Бу ерда, Q0, Q1 – мос ҳолда базис ва ҳисобот йилларида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар миқдори; Z0, Z1 – 1 сўм маҳсулотнинг базис ва ҳисобот йилларидаги ишлаб чиқариш таннархи (сўм ҳисобида).

Ишлаб чиқариш харажатига қуйидаги икки омил таъсир этади:


  1. Ишлаб чиқарилган маҳсулот физик миқдорининг ўзгариши (экстенсив омил) ҳисобига;

  2. 1 сўм маҳсулот таннархининг ўзгариши (интенсив омил) ҳисобига;

Бу омиллар таъсири “кўрсаткичлар фарқи” усули ёрдамида қуйидагича аниқланади:

1-омил: (Q1 - Q0) ∙ Z0 = ±Δ Q
2-омил: ( Z1 - Z0) ∙ Q1 = ±Δ Z

±Δ Q + ±Δ Z =±Δ QZ

Қуйидаги жадвалдан фойдаланиб ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қиламиз.


Кўрсаткичлар

Базис йил

Ҳисобот йил

Ўзгариши (+,-)

Экин майдони, га

1074

1010

-64

Ялпи ҳосил, сўм

35979

31108

-4871

Ҳосилдорлик, с/га

33.5

30.8

-2.7

1 сўм доннинг и/ч таннархи, сўм

8362

16647

8285

Жами харажат, м/с

300856

517854

216998

1 га харажати, м/с

280.1

512.7

232.6


Ечиш: 1-иш: Базис ва ҳисобот йил учун жами и/ч харажатларини аниқланг.

Базис йил:



    1. 35979 х 8362 = 300856 м.с.

Ҳисобот йил:

    1. 31108 х 16647 = 517854 м.с.

2-иш: Базис ва ҳисобот йил учун 1 га ерга қилинган харажатни аниқланг.

Базис йил:

1) 300856 : 1074= 280.1 м.с.

Ҳисобот йил:

2) 517854 : 1010= 512.7 м.с.

3-иш: Фарқини аниқланг.

1) 1010-1074= -64 га

2) 31108-35979= -4871 сўм

3) 30.8-33.5= -2.7 с/га

4) 16647-8362= 8285 сўм

5) 517854-300856= 216998 минг сўм

6) 512.7-280.1= 232.6 минг сўм

4-иш: Омиллар таъсирини аниқланг.

1-омил: (Q1 - Q0) ∙ Z0 = - 4871 х 8362= -40731 м.с.

2-омил: ( Z1 - Z0) ∙ Q1 = +8285 х 31108=+257729 м.с.

Текшириш: -40731+ 257729= 216998 м.с.

Хулоса: Ялпи ҳосилнинг 4871 сўмга камайиши и/ч харажатларининг 40731 м.с. га камайишига сабаб бўлди, лекин 1с. маҳсулот таннархининг 8285 сўмга ошиши и/ч харажатларининг 257729 м.с. га кўпаишига олиб келди. Умумий натижа и/ч харажатлари ҳисобот йилида базис йилга нисбатан 216998м.с. га кўпайган.

3-режа: 1 сўм пахта таннархининг омилли таҳлили.

Таннарх ўз навбатида қуйидаги кўрсаткичларга бўлинади:



  1. Жами маҳсулот таннархи;

  2. Маҳсулот бирлиги таннархи;

  3. 1 сўмлик ялпи маҳсулотга тўғри келадиган харажат;

Ушбу кўрсаткичлардан биринчисини биз юқорида таҳлил қилдик. Энди биз бир бирлик маҳсулот таннархининг ўзгаришига омиллар таъсирини таҳлил этишни кўриб чиқамиз.

Бир сўмлик маҳсулот таннархи қуйидагича аниқланади:



Базис йил учун:

IX0

Z0 = -------

H0

Ҳисобот йил учун:

IX1

Z1 = -------

H1

Бу ерда, Z – бир сўмлик маҳсулот таннархи; IX- бир гектар ерга сарф қилинган харажат ҳажми; Н- ҳосилдорлик;



Бир сўмлик маҳсулот таннархининг ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир этади:

  1. Бир гектар экин майдонига сарф бўлган и/ч харажатлари ҳажмининг ўзгариши (экстенсив) ҳисобига;

  2. Бир гектар экин майдонидан олинган ҳосилдорликнинг ўзгариши (интенсив) ҳисобига;

Таҳлилни амалга ошириш учун биз шартли таннарх кўрсакичини аниқлаймиз.

IX1

Zsh = -------

H0

Омиллар таъсири “занжирли боғланиш” усули ёрдамида қуйидагича аниқланади:



1-омил: Zsh - Z0 = ±Δ IX

2-омил: Z1 - Z sh= ±Δ H
Бир сўм пахта таннархининг омилли таҳлили.




Кўрсаткичлар



Базис йил

Ҳисобот йилдаги 1га ер харажати ва базис йилдаги ҳосилдорлик бўйича



Ҳисобот йил



Ўзгариши (-,+)

Шу жумладан ўзгариши

1 га харажати ҳисобига

Ҳосилдорлик ҳисобига

1 га экин майдони ҳисобига


280.1


512.7


512.7


232.6


Х


Х

1 гадан оли-надиган ҳо-силдорлик с/га


33.5


33.5


30.8


-2.7


Х


Х

1 с пахта таннархи


8361


15304


16646


8285








Ечиш: 1-иш: Устунлар бўйича 1 сўм пахта таннархини аниқланг.

Базис йил: IX0

Z0 = ------- = 280.1: 33.5 = 8361 с.

H0
Шартли 1 с пахта таннархи: IX1

Zsh = ------- = 512.7 : 33.5= 15304 с.

H0
Ҳисобот йил: IX1

Z1 = ------- = 512.7 : 30.8 = 16646 с.

H1

2-иш: Фарқини аниқланг.

1) 512.7 - 280.1 = 232.6 м.с.

2) 30.8 - 33.5 = - 2.7 с/га

3) 16646 - 8361= 8285 с.



3- иш: Омиллар таъсирини аниқланг.

1-омил: Zsh - Z0 = 15304- 8361 = 6943 с.

2-омил: Z1 - Z sh= 16646 – 15304 = 1342 с.

Текшириш: 6943+1342= 8285 с.

Хулоса: Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, 1 сўм пахта таннархи ҳисобот йилида базис йилга нисбатан 8285 сўмга қимматлашган. Бу ўзгариш икки омилнинг салбий таъсири остида юзага келган. Шу жумладан, 1 га экин майдонига қилинган харажатнинг 232.6 м.с. га ошиши натижасида 6943 с.га, ҳосилдорликнинг 2.7 с/га камайиши натижасида 1342 с.га таннарх қиммат-лашган

Топшириқ №1
Қуйидаги жадвалдан фойдаланиб ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қиламиз.


Кўрсаткичлар

Базис йил

Ҳисобот йил

Ўзгариши (+,-)

Экин майдони, га

1074

1010




Ялпи ҳосил, сўм

35979

31108




Ҳосилдорлик, с/га

33.5

30.8




1 сўм доннинг и/ч таннархи, сўм

8362

16647




Жами харажат, м/с










1 га харажати, м/с











Ечиш:

Хулоса:
Топшириқ №2

Бир сўм пахта таннархининг омилли таҳлили.




Кўрсаткичлар



Базис йил

Ҳисобот йилдаги 1 га ер харажати ва базис йилдаги ҳосилдорлик бўйича



Ҳисобот йил



Ўзгариши (-,+)

Шу жумладан ўзгариши

1 га харажати ҳисобига

Ҳосилдорлик ҳисобига

1 га экин майдони ҳисобига


280.1


512.7


512.7





Х


Х

1 гадан оли-надиган ҳо-силдорлик с/га


33.5


33.5


30.8





Х


Х

1 с пахта таннархи




















Ечиш:

Хулоса:



Саволлар


  1. Харажат нима?

  2. Таннарх нима?

  3. Харажат ва таннарх орасида фарқ борми ва у нимада?

  4. И/ч харажатининг умумий ҳажмига қандай омиллар таъсир этади?

  5. И/ч харажатининг умумий ҳажмига таъсир этувчи омиллар қандай аниқланади?

  6. Ҳосилдорлик кўрсаткичи нимани англатади?

  7. 1 сўм пахта таннархининг ўзгаришига қандай омиллар таъсир этади?

  8. 1 сўм пахта таннархининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар қандай аниқланади?

Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling