Ж. Равен методикаси


Download 70.5 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi70.5 Kb.
#1414833
  1   2   3
Bog'liq
РАВЕН МЕТОДИКАСИ БОЛАЛАР ВАРИАНТИ


Ж. РАВЕН МЕТОДИКАСИ
КИРИШ
Геометрик фигураларнинг кетма-кет мураккаблашадиган серияларини ташқил этиш қонуниятларини аниқлаш учун қобилиятни ташхис қилишга йўналтирилган Равеннинг машхур методикаси — «Ўсиб борадиган қийинчиликлар тести» интеллектнинг новербал имкониятларини ўлчаш усулини топиш учун яратилган.
Равен методикаси новербал интеллектни тадқиқ этишда башорат методикалардан бири бўлиб, у ўқитишнинг шакл ва усуллари, синалувчининг ахборот билан таъминланганлик даражаси умумий билимдонлиги, унинг маълумоти даражаси орасидан «соф, яъни эркин интеллектни» кашф этиш ва ўрганиш имконини беради. Шунингдеқ у синалувчининг у ёки бу тилни билишидан қатъий назар «эркин». Одатда, ташхис ўтказиш болалар ва ўсмирларда ижобий таъсир уйғотади.
Тест топшириқларининг асосини Гештальт ва Спирменнинг интеллект назарияси ташқил этади. Синалувчи дастлаб вазифани яхлитлигича қабўл қилади деб фараз қилинади, кейин образ элементларини ўзгартириш қонуниятларини ажратади, ундан сўнг эса ажратилган элементлар яхлит образга киритилад|и ва тасвирнинг етишмайдиган қисми топилади. Материал сифатида муайян қонун бўйича ташқил этилган ички расм билан боғлиқ мавхум геометрик шакллар танлаб олинган.
МЕТОДИКАНИНГ ТАЪРИФИ. Қўлланилиш мақсади ва соҳаси
Методика мантиқий тафаккурни текширишга мўлжалланган. Синалувчига ўзаро муайян нисбатда боғланган шаклли расмлар кўрсатилади. Битта шакл етишмаи|йди, у эса пастда 6-8 та бошқа шаклларнинг ичида берилади. Синалувчининг вазифаси расмдаги ўзаро боғиқ бўлган шаклнинг қонуниятини ўргатиш ва саволнома варағида таклиф қилинаётган вариантлардан изланаётган шаклнинг рақамини кўрсатиш. Вазифани максимал тезликда бажариш керак. Бажариш вақти 30 дақиқа билан чегараланади, вазифани хал қилишнинг вақтинчалик тахлил кўрсаткичи хусусиятини сал кейинрок келтирамиз.
Болалар билан ишлашда Ж.Равен методикасининг кўрсатмаси тубдан ўзгаришини белгилаш мухим. Мазкур методика болалар учун «Ямоқ солинган гиламча» деб номланади. Болага матрицани кўрсатишдан олдин шундай дейилди, ушбу расмда гиламча ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган мато бўлаклари тас- рирланган, гиламчадаги тешикларни шундай ямаш керакки, гиламчага ямоқ со- лингани билинмасин. Вазифани бажариш учун расмнинг пастки қисмида бир нечта мато бўлаклари келтирилган бўлади, уларнинг орасидан гиламча расмига кўпроқ мос келадигани танлаб олинади ва тешикка мослаб бичилади. Тест ўтказиш тартиби жуда ҳам содда. Кўпгина тестлардан фарқли ўлароқ бу ерда махсус оғзаки кўрсатмага қатъий риоя қилиш зарурати йуқ. Асосий талаблар шундан иборат, биринчидан, синалувчилар нимани қандай қилишни тушунганликларига ишонч ҳосил қилинади. Иккинчидан, текширувнинг ҳамма иштирокчилари учун тест ўтказиш тартибининг бир хиллигини таъминлаш керак ҳамда умум қабул қилинган стандартларга ушбу текширув тартибининг мослиги олинган маълумотларнинг қоидадагиси билан солиштириш имкониятини беради.

Download 70.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling