Ж. Равен методикаси


Рағбатлантирувчи материал тавсифи


Download 70.5 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi70.5 Kb.
#1414833
1   2   3
Bog'liq
РАВЕН МЕТОДИКАСИ БОЛАЛАР ВАРИАНТИ

Рағбатлантирувчи материал тавсифи
Тестнинг рангли вариантида ўзаро мураккаблик даражаси билан фарқанадиган учта серия (А, В, С)дан фойдаланилади. Хар бир серияда мураккабликнинг ўсиб бориши бўйича жойлаштирилган 12 та матрица бор. Вазифанинг мураккаблиги А сериядан С серияга қараб ўсиб боради.
Равеннинг тахминича, синалувчи тестни бажариш жараёнида кўп нарсани ўрганади ва дастлабки вазифаларни бажариш уни кейинги, биринчисига нисбатан анча мураккаб бўлган вазифаларни бажаришга тайёрлайди.
А серияда синалувчи тасвирнинг етишмайдиган қисмини тўлдириши керак. У ўзида элементларни фарқлай олиш кўникмаларини намоён қилиши ва гештальт белгилари ўртасидаги алоқани кўрсатиши ҳамда тузилманинг етишмайдиган қисмини намуна билан солиштирган ҳолда тўлдириши керак.
В серияда синалувчи А сериядаги вазифаларни хал қилиши учун зарур кўникмага, уларнинг элементларини даражаларга бўлиб жуфт шакллар ўртасидаги боғлиқликни топиш қобилиятига эга бўлиши керак.
С сериядаги вазифаларни бажаришда синалувчи аввалги (А ва В сериядаги) вазифаларни бажариши учун зарур кўникмадан ташқари шаклларнинг верти­кал ва горизонтал йўналиш бўйича ўзгаришини аниқлаш кобилиятидан иборат бўладиган янги кўникмаларни орттиради.
ТАДҚИҚОТ ўтказиш техникаси
Тест ўтказиш. Болаларга А сериядан бошлаб мураккаблик даражаси ўсиб борадиган матрица кўрсатилади. Вазифаии бажариш учун берилган вақт умуман чегаранмайди, лекин боланинг таъсирланиш вақтини, яъни кўрсатмани олиши ва унга жавоб бериши ўртасидаги вақт оралиғини аниқлаш муҳим. Агар бола туғри вариантни танлашда қийналса, масалани ечиш усулини батафсил тушунтириб бериш мумкин. Тушунтириш тестнинг объективлигини пасайтирмайди, аксинча мураккаб­лик даражасини оширади. Агар бола тез, лекин нотўғри жавоб берса, танлаш учун кўрсатилган расмларнинг ярмини яшириб, вазифани енгиллаштириш мумкин.

Download 70.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling