4-соат Режа «Аҳоли статистикаси» фанининг предмети


Download 61.38 Kb.
bet1/6
Sana01.05.2023
Hajmi61.38 Kb.
#1418684
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1,2-мавзу


Мавзу: АҲОЛИ СТАТИСТИКАСИНИНГ МУТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
(4-соат)
Режа

  1. «Аҳоли статистикаси» фанининг предмети

  2. «Аҳоли статистикаси» фанининг асосий вазифалари

  3. Аҳолини статистик ўрганишнинг амалий аҳамияти

  4. «Аҳоли статистикаси» фанининг ўрганиш услубиятлари

Ҳар қандай фаннинг предмети ўрганиладиган обйектнинг табиий ва ижтимоий хусусиятларига боғлиқ бўлиб, унинг фаолияти шу хусусиятларни ўрганишга қаратилади. Демак, «Аҳоли статистикаси» фанининг обйекти маълум ҳудудда ёки ер юзида яшаётган кишилардир.
«Демография»нинг ўрганиш обйекти аҳолининг умумий ривожланиши қонуниятлари ҳисобланади. Демография ҳаётни ҳар томонлама: тарихий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва статистик томонидан ўрганади. Бунда шуни эсда тутиш керакки, обйект ҳақида билимлар тўплами ортган сари, унинг янги қирралари очила боради ва улар ҳам ўрганишнинг алоҳида предметига айланади.
Ҳар қандай ижтимоий воқеанинг миқдор томонини «Статистика» ўрганади. «Аҳоли статистикаси» «Демография»нинг бир қисми бўлиб, аҳоли сони ва таркибини ўрганади. Аҳоли статистикаси ўз обйектини маълум бир замон ва маконда табиий, миграцион, ижтимоий ва бошқа ҳодисаларни эътиборга олган ҳолда ўрганади.
Демография ҳар йили турли сабабларга кўра вафот этган аҳоли ўрнини
янгидан дунёга келган авлод ҳисобига тўлдириб борилиши қонуниятларини 2 ижтимоий-тарихий шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганадиган фан .
“Демография” атамаси юнонча сўздан олинган бўлиб, демос – халқ ва грапҳо – ёзаман, яъни халқни ёзаман маъносини англатади. Демография фан сифатида ХВИИ асрнинг иккинчи ярмидан сўнг шакллана бошлаган. Ўзбекистонда эса ушбу фан ХХ асрнинг учинчи қисмигача асосан аҳоли статистикаси сифатида ривожланиб келган. Ушбу пайтгача демографияга оид назариялар сиёсий иқтисодиёт фанига тааллуқли бўлган.
Республикада фақатгина ХХ асрнинг 60-70- йилларидан бошлаб демография аҳолининг такрор барпо бўлиши, аҳолининг жойлашуви тўғрисидаги фанлар ичида илмий билимлар тизими сифатида ўз ўрнига эга бўла бошлади.
Аҳоли ҳақидаги билимлар ва унинг ривожланиш қонуниятлари шундан далолат берадики, фақат 17- асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб “аҳоли” тушунчаси илмий истеъмолга киритилган. Унгача “одамлар”, “яшовчилар” каби тушунчалардан фойдаланилган.
Аҳоли моҳиятига кўра бир-биридан фарқ қилувчи учта жиҳатга эга. Биринчиси, аҳолининг биологик бирлик эканлигидир. Ушбу жиҳатга кўра, инсонга биологик мавжудот сифатида кўпайиш, биологик жамланма сифатида такрор барпо бўлиш хос. Иккинчи жиҳатга мувофиқ, аҳоли ижтимоий-биологик категориядир. Бу жиҳат бўйича аҳоли ижтимоий ва биологик муносабатларнинг ўзига хос давомчиси ҳисобланади. Ва ниҳоят, учинчи жиҳат шу билан изоҳланадики, аҳоли ижтимоий ҳодиса бўлиб, ижтимоий алоқалар орқали бирлашган инсонлар жамланмаси сифатида юзага чиқади.
Маълумки, инсонлар жамланмасига кирган ҳар бир индивид, авваламбор биологик ҳодиса ҳисобланади, чунки одам тирик табиат мавжудотларининг бир туридир. Овқат ҳазм қилиш, мускуллар фаолияти, қон айланиши ва ниҳоят, кўпайиши ҳам биологик жараён ҳисобланади. Инсонларнинг бошқа ҳайвонот олами вакиллари билан ўхшашлик жиҳатлари айнан ушбу табиий аломатларда юзага чиқади. Лекин, инсон нафақат биологик, балки ижтимоий жараёнларнинг ҳам давомчисидир.
Аҳоли кўплаб хусусият ва вазифаларга эга. Улардан энг асосийлари – ишлаб чиқариш, истеъмол ва кўпайиш вазифалари бўлиб, улар турли тарихий даврларда ва жамиятларда турлича ўлчовга эга бўлган. Масалан, ишлаб чиқариш вазифаси ижтимоий меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари ёрдамида юзага чиқса, истеъмол – аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқарилиши сифатида, такрор барпо бўлиш эса репродуктив ёшдаги аёл томонидан дунёга келтирилган болалар сони сифатида юзага чиқади .
Булардан ташқари, аҳолининг бошқа вазифалари ҳам мавжуд бўлиб, улар жумласига ижтимоий, миграцион ҳаракатчанлик вазифалари киради. Мазкур вазифалар аҳоли фаолиятининг турли жиҳатларини тавсифлаб беради. Аҳолининг кўп қиррали эканлигини инсонларнинг турли жиҳатлардан ўрганувчи кўпгина фанлар ҳам тасдиқлаб беради. Масалан, демография, аҳоли географияси, этнография, аҳолишунослик иқтисодиёти, сотсиология, меҳнат иқтисодиёти, ижтимоий психология ва ҳ.к. каби фанлар учун аҳолининг умумий ёки унинг қандайдир бир қисмининг тадқиқот обйекти бўлиб юзага чиқади.
Аҳоли барча унсурлари ва вазифалари доимий ҳаракатда бўлган динамик тизимдир. Аҳоли ҳаракатининг учта тури фарқланади: ижтимоий, табиий ва миграцион. Ижтимоий ҳаракат тор ва кенг маъноларда талқин қилиниши мумкин. Кенг маънодаги ижтимоий ҳаракатга барча ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, демографик муносабатлар ҳам киритилади; тор маънодаги ижтимоий ҳаракат деганда, одатда фақатгина ўзига хос доирадаги муносабатлар тушунилади. Бунга мисол қилиб аҳолининг ижтимоий соҳадаги ҳаракатларининг барча турларини киритиш мумкин, фақатгина табиий ва миграцион ҳаракатлар бундан мустасно. Аҳоли ҳаракатини учта қисмга ажратиб кўрсатиш уларнинг ҳар бири бўйича аниқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Қадимдан маълумки, дунёдаги барча жараёнлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган. Мос равишда аҳоли ҳаракатларининг барча турлари ҳам узлуксиз равишда, органик бирликда инсонлар жамланмасининг у ёки бу хусусиятини ўзгартиргани ҳолда амалга ошади.
Ҳар қандай инсон учта хусусиятга эга:
унга маълум бир хусусиятлар (жинс, ирқ, ёш ва ҳ.к.) туғилиши билан берилиб ёки ўзгармасдан қолади ёхуд вақт ўтиши билан ўзгаради;
ижтимоийлашуви мобайнида орттирилиб борилади (билим, тил ва ҳ.к.);
қисқа вақт мобайнида ўзгартирилиши мумкин (масалан, тоифа, ижтимоий мақоми ва ҳ.к.).
Шундай хусусиятлар ҳам борки, улар расмий нуқтаи назарга кўра шахснинг ижтимоий ривожланишига гувоҳлик бериб фақатгина яхшиланиши мумкин, лекин шундайлари ҳам борки, улар ҳар икки томонга ўзгаришлари ҳам мумкин. Булардан биринчилари қаторига таълим даражасини, иккинчиларига эса саломатлик ҳолатини киритиш мумкин.
Инсонларнинг ҳар қандай жамланмаси миқдор ва сифат ўзгаришларига дучор бўлиши табиий. Миқдор ўзгаришлар “ички” ҳаракат оқибатида, яъни кўпайиш жараёни ва “ташқи” – аҳоли миграцияси оқибатида юзага келади. Иккаласи ҳам миқдор, ҳам сифат ўзгаришларига олиб келсада, ижтимоий ҳаракат аҳоли хусусиятларининг фақат сифат ўзгаришларига олиб келади, холос. Миграцион жараён кўп ҳолларда нафақат ижтимоий ривожланиш билан, балки табиий ҳаракат билан ҳам боғлиқ. У билан ижтимоий ҳаракат ҳам ўзаро таъсирлашувга киришади. Ҳақиқатда ҳам инсон ёши ўсиши билан тажрибаси, малакаси ортиб боради ва бошқа ўзгаришлар вужудга келади.
Аҳолининг такрор барпо бўлиши натижасида унинг миқдори фақат туғилиш ва ўлим натижасида, унинг демографик таркиби эса аҳоли қатламларининг бир ёшдан иккинчи ёшга ўтиши билан ўзгаради. Демак, аҳолининг такрор барпо бўлиши нафақат туғилиш ва ўлим оқибатлари асосида авлодлар алмашинувига, яъни айрим одамларнинг “кириш”и ва бошқаларининг “чиқиш”ига, балки “демографик макон”да уларнинг ҳаракатланишига олиб келади.
Табиий ҳаракатдан фарқли ўлароқ миграция – бу аҳолининг макондаги ҳаракатидир, унинг ҳудуд бўйлаб тақсимланишидир. Ушбу маънода миграция кўчиб ўтишлар содир бўлаётган маълум бир ҳудуд доирасида аҳоли миқдорининг ўзгаришига олиб келмайди, фақатгина ушбу ҳудуднинг (мамлакат) айрим қисмларидаги аҳоли таркиби ва миқдори ўзгаради, холос.
8
Тадқиқотлар миграция ва аҳолининг такрор барпо бўлиши ўртасида ўхшашлик мавжудлигини кўрсатади. Айтиш жоизки, иккаласига ҳам иккита таркибий қисмларнинг ўзаро таъсири хосдир: ижобий (туғилиш, кириш) ва салбий (ўлим, чиқиш). Миграция ва такрор барпо бўлиш жараёнлари – демографик динамиканинг иккита таркибий қисмидир. Лекин, аҳолининг такрор барпо бўлиши ва миграцияси ўртасида этарли даражада қуйидагича тафовутлар мавжуд:
Биринчидан, бу икки жараён аҳоли ҳаракатининг икки тури ҳисобланади. Такрор барпо бўлиш жараёни айнан бир инсонлар жамланмасида содир бўлади ва унинг учун ички ҳаракат зарур бўлади. Миграцион жараёнлар эса бундан мустасно, яъни миграция ташқи ҳодиса ҳисобланади.
Иккинчидан, аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнида айрим ҳодисалар (ўлим, туғилиш) ҳар бир иштирокчи учун бир марта содир бўлади, миграцияда эса айрим ҳодисалар (емиграция, иммиграция) иштирокчилар учун кўп марта такрорланиши мумкин.
Учинчидан, репродуктив майл аҳолининг такрор барпо бўлиш ҳолатига бевосита таъсир қилувчи эҳтиёжлар билан детерминантлашади. Бу бола орттириш эҳтиёжи ёки болалар қондириши мумкин бўлган қандайдир бошқа эҳтиёжлар; ўзини-ўзи асраш эҳтиёжи, яъни ҳаётий эҳтиёж; оила қуриш эҳтиёжи. Миграцияда эса бошқача, яъни кўчиш миграцион эҳтиёжлар билан эмас, балки аҳолини айрим қисмларининг ижтимоий-иқтисодий мақомини ўзгартириш эҳтиёжлари билан асосланади. Биринчи ҳолатда эҳтиёжлар – демографик майлнинг ички мақсади, унинг бирламчи унсури бўлса, иккинчи ҳолатда – миграция бошқа, одатда моддий эҳтиёжларни қондириш воситаси бўлиб юзага чиқади. Айнан шунинг учун оиланинг фаровонлик даражаси болаларга бўлган эҳтиёжга нисбатан қарама-қарши боғлиқликда бўлса, миграцион кўчишларга нисбатан тўғри боғлиқликда бўлади.
Тўртинчидан, такрор барпо бўлиш жараёнлари билан аҳолининг шундай демографик хусусиятлари боғлиқки, улар инсон ҳаёти давомида (жинс) ўзгармасдан қолади ёки вақт ўтиши (ёш) билан ўзгаради. Шу билан бирга, миграция ўзгарувчан ижтимоий хусусиятлар билан ҳам ўзаро таъсирлашади, уларнинг айримларини миграция доимо (турар-жой, меҳнат соҳаси), бошқаларини эса баъзан (касб, малака) ўзгартириб туради.
Бешинчидан, миграция аҳолининг такрор барпо бўлишидан обйектив омилларга этарли даражада кучли боғлиқлиги билан тубдан ажралиб туради. Миграция ижтимоий-иқтисодий ривожланиш параметрлари – ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, урбанизатсия жадаллиги ва ҳ.к.ларга билан чамбарчас боғлиқдир.
Аҳоли ҳаракатининг учта турининг мавжудлиги, ўз навбатида, демографик билимлар тизими чегаралари бўйича учта ёндашувларнинг келиб чиқишини тақозо этади. Айрим иқтисодчи-демографлар демография аҳоли ҳаракатининг барча турларини ўрганиши керак, деб ҳисобласа;
бошқалари – аҳоли такрор барпо бўлишини ўрганиш керак, деб чегаралаб қўяди; учинчилари эса демографик билимлар тизимига аҳолининг ҳам табиий, ҳам миграцион ҳаракатини киритади.
Ушбу қарашлар ичида энг оммабопи учинчи нуқтаи назар бўлиб, яъни демографик билимлар предметини табиий ва миграцион ҳаракат ташкил этади, деб тан олишдир.
Аҳолининг табиий ҳаракати дейилганда, сони туғилиш ва вафот этиш натижасида ўзгариши, бинобарин, табиий йўл билан ўзгариши тушунилади. Шунингдек, никоҳдан ўтиш ва ундан ўчиш каби ҳолатлар ҳам аҳолининг табиий ҳаракати таркибида ўрганилади. Аҳолининг механик ҳаракати дейилганда, унинг айрим ҳудудлар бўйича кўчиб юриши ва доимий яшаш жойининг ўзгартириб туриши тушунилади.
Ижтимоий ҳаракат дейилганда, аҳоли яшашининг ижтимоий индекслари, яъни ижтимоий гуруҳлар сони ва таркибининг ўзгариши тушунилади. Аҳоли ҳаракатининг ҳамма усуллари ҳам унинг ривожини, эволюсиясини ифодалайди. Бу ҳолатлар динамик ва статистик қонуниятларда ўз аксини топади. Динамик қонуниятлар – сабабли алоқалар кўринишида бўлиб, бунда тизимнинг ҳозирги ҳолати, келажакдаги ҳолатини ҳар тарафлама аниқлаб беради.
Статистик қонуниятлар алоқалар кўринишида бўлиб, айрим олинган воқеалар орасида эмас, балки оммавий воқеалар орасидаги боғланишларни ўрганади.
Аҳоли оммавий воқеа ҳисобланади. Бунда тўплам бирлиги унинг хусусиятларини акс эттирган алоҳида ҳолатлар сифатида юзга келади. Унда тўпламнинг барча хусусиятлари ўз аксини топади ва доим ўзгариб туради. У тўпламдан тўпламга ёки шахсдан шахсга нисбатан ҳам ўзгариши мумкин. Оммавий воқеа, қонуниятлар айрим олинган ҳолатларда ўзгариб туради ва улардан ҳар бирини алоҳида ҳолатда аниқлаш мумкин. Аҳоли таркибида юз бераётган статистик қонуниятларни айрим олинган шахс ёки оилаларга эмас, балки ўрганилган кўпчилик мисолларга асосланиб, оммавий воқеаларнинг қонуниятларини фақат этарли даражадаги ҳолатларини ўрганиб аниқлаш мумкин. Фанда катта сонлар қонуни, номи билан машҳур бўлган бу қонунни, масалан, аҳоли статистикасида туғилганларнинг жинси бўйича тақсимланишида кўриш мумкин. Чунончи, кўп кузатишлар натижасида аниқландики, туғилган ҳар 100 нафар қиз болага 105-106 ўғил бола тўғри келади. Айрим вақтлар ва ҳудудларда бундай нисбат бошқача ҳам бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, оммавий воқеалар қонуниятларини ўрганиш, шу жумладан, аҳоли статистикаси ҳам математик усулларни қўллашни тақозо қилади.

Download 61.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling