4-соат Режа «Аҳоли статистикаси» фанининг предмети


Демографик прогнозлаштириш усуллари


Download 61.38 Kb.
bet5/6
Sana01.05.2023
Hajmi61.38 Kb.
#1418684
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1,2-мавзу

Демографик прогнозлаштириш усуллари аҳолининг истиқболдаги таркиби ва миқдорига таъсирини қиёслаш орқали аҳоли ўзгаришининг у ёки бу компонентлари ролини баҳолаш имконини беради. Аҳолини прогнозлаштиришда экстрополясия, эксперт баҳолаш, эконометрик моделлаштириш, имитатсион моделлаштириш, ёшни силжиш ва бошқа қатор усуллардан фойдаланилади.
Масалан, одамларнинг демографик хулқ-атворини ўрганар эканмиз, биз мавжуд ижтимоий-психологик меъёрларни аниқлаймиз ва шундан келиб чиққан ҳолда уларнинг ҳаракати ушбу масалалар орқали вужудга келади, деб ҳисоблаймиз. Шу нарса муҳимки, нафақат оила нечта бола бўлишини хоҳлашини билиш, балки нима учун уларнинг бўлишини хоҳлаши (ёки хоҳламаслиги) ва нима учун битта ёки иккита, кўп эмаслигини аниқлаш ҳам керак; мавжуд шароитларда оила нечта фарзандни (кутилаётган болалар миқдори) таъминлай олишини ва мавжуд турмуш шароит, шахсий имкониятларни эътиборга олмаган ҳолда қанча хоҳлашини аниқлаш муҳим. Бундай тадқиқотлар асосида демографик қадриятларнинг шаклланиши ва аҳолининг ўсиш заҳираларини белгилаб олиш мақсади ётади, уларнинг эчилиши эса демографик сиёсат тадбирларини ишлаб чиқиш учун зарурдир. Аҳоли кўпгина фанлар учун умумий ва универсал тадқиқот обйекти ҳисобланади. Лекин, уларнинг ҳар бири айнан аҳолида ушбу фанни қизиқтирадиган жиҳатлар ва муносабатларни ажратади ҳамда ўзининг таърифини беради.
«Аҳоли статистикаси» бошқа кўп фанлар билан боғлиқ бўлиб, ўз обйектини ўрганиш учун уларнинг усулларини ҳам статистикага мослаб қўллаш мумкин.
Демография ва аҳоли статистикасининг тадқиқ этиш предмети жамият ва турли ижтимоий ҳодисалар ҳисобланган сотсиология фани билан узвий боғлиқликка эга. Сотсиологиядаги каби, Аҳоли статистикасида ҳам тадқиқот обйекти инсон ҳисобланади, лекин ушбу фанлар ижтимоий жиҳатдан инсонга ўзларининг ёндашуви бўйича бир-биридан фарқ қилади. Сотсиолог инсонни шахс ва индивид сифатида, умумий ҳолда жамият аъзоси ёки унинг алоҳида гуруҳларининг аъзоси сифатида кўриб чиқади ва жамият ҳамда инсоннинг ўзаро таъсирини ўрганади. Аҳоли статистикасида эса инсон яшовчи шахс сифатида, аҳоли жамланмасининг элементи сифатида кўриб чиқиб, унда ҳар бир инсон умумийликда ўзининг индивидуал жиҳатларини йўқотган ҳолда қоришиб кетади.
Демография иқтисодиёт назариясининг бир қатор қонуниятларидан фойдаланади, чунки аҳоли ишчи кучини такрор барпо этадиган муҳим унсурлардан бири ҳисобланиб, жамиятнинг табиий асосини ташкил қилади. Демографиянинг тарих фани билан боғлиқлиги шундан келиб чиқадики, бунда барча демографик жараёнлар тарихий ҳодисалар жабҳасида ўрганилади, яъни демографик қонуниятлар маълум бир тарихий тавсифга эга ва тарихий ҳодисалар ҳамда далилларнинг оқибатларини ўзида акс эттиради.
Демография ҳуқуқшунослик фани билан ҳам узвий алоқадорликка эга. Қонуний ҳужжатлар аҳоли ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади ҳамда демографик жараёнларнинг содир бўлишига ўз таъсирини ўтказади. Демография фанининг этнография билан алоқадорлиги шу билан белгиланадики, этнография турли халқлар турмуш тарзи ва маданиятининг ўзига хос хусусиятларини, демографик жараёнларга таъсирини очиб беришга ёрдам беради.

Download 61.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling