4-соат Режа «Аҳоли статистикаси» фанининг предмети


«Аҳоли статистикаси» фанининг асосий вазифалари


Download 61.38 Kb.
bet2/6
Sana01.05.2023
Hajmi61.38 Kb.
#1418684
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1,2-мавзу

2. «Аҳоли статистикаси» фанининг асосий вазифалари
Аҳоли статистикаси маълумотлари иқтисодиётни бошқариш ва режалаштиришда фойдаланиладиган қатор масалаларни, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни рақамларда акс эттиришда фойдаланилади. Бунда оддий арифметика эмас, балки алоҳида статистик ҳисоб – аҳоли категориясининг ҳисоби амалга оширилади.
Биринчи масала, туғилганлар сони, вафот этганлар, никоҳдан ўтган ва ундан ўчганлар сони, кўчиб келган ва кўчиб кетганлар сони статистик
томондан аниқланади, бинобарин, тўплам ҳажми аниқланади.
Иккинчи масала – аҳоли таркибини, демографик жараёнларини ўрганишдан иборат. Бунда асосий эътибор аҳолининг жинси, ёши, маълумотлилик даражаси, касбий белгиси бўйича, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига бўлиб ўрганишга қаратилади.
Учинчи масала – аҳолининг ҳар хил гуруҳлари ўртасидаги боғланишларни, аҳоли таркибида юз бераётган жараёнларни ва бу жараёнлар амалга ошаётган шароитларни ўрганишга қаратилади.
Тўртинчи масала – демографик жараёнлар динамикасини ўрганишдан иборат бўлиб, бунда аҳоли сонининг ўзгариши ва жараённинг интенсивлигини аниқлаш маълум вақт ва ҳудудлар бўйича амалга оширилади.


3. Аҳолини статистик ўрганишнинг амалий аҳамияти
Иқтисодиёт нуқтаи назаридан, аҳоли моддий неъматлар ишлаб чиқаради, шу билан бирга уларни истеъмол ҳам қилади. Шунинг учун аҳоли таркиби ва сонида юз бераётган ўзгаришлар иқтисодиётга, жамиятга, маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмол даражасига бевосита таъсир қилади. Лекин маҳсулот барча аҳоли томонидан эмас, балки меҳнат ресурслари, ишчи кучи томонидан яратилади. Аҳоли маҳсулот ресурсларини тўлдирувчи сифатида, инсон эса, ишчи кучининг эгаси, шахсий ва ижтимоий манфатларини акс эттирувчи сифатида юзага келади. Шу боис аҳолини бошқариш ва режалаштириш учун, уни статистик ўрганиш лозим.
Статистика меҳнатга лаёқатлилар сони, уларни халқ хўжалиги тармоқлари ва секторлари бўйича тақсимлаш ҳақидаги маълумотларни беради.
4. «Аҳоли статистикаси» фанининг ўрганиш услубиятлари
Ҳар қандай фанда ўрганиш услубиятлари йиғиндиси шу фаннинг метадологиясини ташкил этади. «Аҳоли статистикаси» тармоқ статистикаси бўлгани учун, унинг асосий услубияти «Статистика»нинг умумий услубиятлари билан мос келади.
Статистика услубиятининг асосий усулларидан бири – статистик кузатиш бўлиб, у ўрганаётган ҳодиса-воқеалар кўринишида маълумотлар тўплайди.
Бу усул ҳам жорий статистикада, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишда, монографик ва танлама ўрганишида асос ҳисобланади. Бунда “Статистика”нинг умумий назарияси томонидан ишлаб чиқилган курснинг обйект ва бирлиги, рўйхатдан ўтказиш куни ва вақти, даври, кузатишнинг ташкилий масалалари, танланган меъёрларни изига тушириш ва уларни таъминловчи маълумотларни чоп этиш услубиятларидан тўлиқ фойдаланилади.
Ижтимоий-иқтисодий воқеаларни статистик ўрганишнинг кейинги босқичи, уларнинг турларини аниқлашдан иборат. Бунда гап гуруҳлаш ва таснифлаш (классификациялаш) ҳақида боради. Аҳоли таркибини билиш учун аввало уни гуруҳлаш белгисини аниқ белгилаб олиш лозим. Кузатишга жалб этилган ҳар қандай белги гуруҳлаш белгиси ҳам бўлиши мумкин. Масалан, сўров варақасида биринчи бўлиб ёзилган шахсга муносабати бўлган аҳолини бир неча гуруҳга ажратиш мумкин. Бу аниқловчи (атрибутив) белги бўлиб, сўроқ варақаларини гуруҳлашда, аввало тасниф таҳлили учун зарур белгиларни аниқ ажратиб олишда лозим бўлади.
Тўлган ёшига қараб аҳолини тақсимлаш, аҳолининг миқдорий белги бўйича гуруҳларга ажратиш имконини беради. Бунда гуруҳлар сони, уларнинг оралиғини аниқлаши лозим. Масалан, меҳнат таркибини ўрганиш учун аҳоли уч гуруҳга ажратилади. Бунда ҳар бир гуруҳ чегарасини аниқлаш ва маълумотларни танлаш зарур.
Комбинатсион ва кўп ўлчовли гуруҳлашни амалга оширишда, яъни бир белги бўйича эмас, балки кўп белгилар бўйича гуруҳлашда муҳим муаммолар келиб чиқади. Бунда умумий тўпламни гуруҳларга ажратишда гуруҳлар сони тез ўсиб кетади. Масалан, икки белги бўйича учта гуруҳга ажратилса, 2 8 та гуруҳ ва гуруҳлар ҳосил бўлади, уч белги бўйича эса, гуруҳлар сони 3 27 тага этади ва бу ҳолда гуруҳлаш асосида тузилган жадвалларнинг аналик хусусиятларини ўрганиш умумийлаштирилади. Миқдорий белгилар бўйича гуруҳлаб, таркибини ўрганишда ўртача, мода, медиана, ёйилиш ўлчовлари ёки вариатсия кўрсаткичлари каби статистик жамловчи кўрсаткичларни аниқлаш аҳоли тавсифини ҳар томонлама белгилаш имкониятини беради. Ҳодисалар таркибини ўрганиш улар орасидаги боғланишни аниқлашга имконият яратади.
Статистика назариясидан маълумки, алоқалар функсионал ва статистик бўлиши мумкин. Статистик боғланишларни қўллашни гуруҳларга ажратмасдан туриб ўрганиб бўлмайди. Ундан кейин натижавий белгини солиштириш мумкин бўлади.
Омилли белги бўйича гуруҳлаш ва натижавий белги ўзгариши билан солиштириш боғланиш йўналишини аниқлаш имкониятини беради: тўғри ёки тескари боғланиш, шунингдек, синаш регрессиясини тузиш, боғланиш шакли ҳақида фикр юритиш имкони туғилади. Гуруҳлаш маълумотлари тенгламалар тизимини тузиш, регрессия тенгламаси параметирларини аниқлаш ва корреляатсия коеффитсиентларини ҳисоблаб, унинг тезлигини аниқлаш имконини беради.
Таснифлаш ва гуруҳлашлар динамик таҳлилнинг асоси ҳисобланиб, улар аҳолининг ҳаракати ва унга таъсир этувчи омиллар орасидаги боғланишларни аниқлаш имкониятини яратади. Аҳолини ҳар томонлама ўрганишда динамика қаторлари, график усули, индекс усули, танлама ва баланс усулларидан кенг фойдаланилади. Айтиш мумкинки, аҳоли статистикасини ўрганишда статистиканинг бой ҳазинасидаги ҳамма усуллардан кенг фойдаланилади. Бундан ташқари, фақат аҳоли статистикасини ўрганишда қўлланиладиган усуллар ҳам мавжуд. Бу аниқ авлод (когорт) ва шартли авлод усулидир. Биринчи усул аҳолининг тенгдош қисми бир йилда туғилган табиий ҳаракатдаги ўзгаришларни – кесма таҳлилни амалга ошириш; иккинчиси – тенгдошларнинг табиий ҳаракатини (бир вақтда яшаётганларни) – тепадан пастга таҳлилини амалга ошириш имконини беради.
Демография фани доирасидаги усуллар умумилмий ва демографик усулларга бўлинади, улар такрор барпо бўлувчи одамлар жамланмасини, аҳолининг кўпайиш хусусиятини ўзида акс эттиради.
Демографик ва миграцион ўтиш консепсиялари фаннинг назарий асоси ҳисобланади. Айтиш жоизки, инсон ривожи ва мавжудлигининг у ёки бу шартлари ўзгарувчандир, чунки бу аҳолининг бир турини иккинчиси томонидан такрор барпо бўлишини тақозо қилади, шунинг учун демографик тадқиқот услубиётида тарихийлик тамойили муҳим аҳамият касб этади. Бунда тарихий ёндашув нафақат демография фанининг предметини ўрганишда, балки демографик билимлар эволясиясини ҳам ўрганишда жуда зарур.
Демографияда тадқиқотнинг умумилмий услублари кенг қўлланилади, уларга илмий абстратсия ва абстратсиядан конкретликка кўтарилиш, қиёслаш, таҳлил ва синтез, индуксия ва дедуксия, гипотезаларни илгари суриш ва уларни текшириш, экстрополясия ва моделлаштириш усуллари киради.
Демографиянинг хусусий усуллари демографик тафаккур этиш предметига мос келади, жумладан, аҳолининг жинс-ёш ва никоҳ таркиби ҳамда ёш ва жинс хусусиятларига боғлиқ демографик жараёнлардир. Улар қуйидагилар:

Download 61.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling