4-соат Режа «Аҳоли статистикаси» фанининг предмети
Download 61.38 Kb.
|
1,2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реал ва шартли авлод усуллари
когорт усули, бу усул авлод давомида у ёки бу жараённи ўрганишда қўлланилади. Шунингдек, уни реал (мавжуд) авлод усули ёки тик (бўйлама) таҳлил усули деб ҳам аташади. Унда демографик жараёнлар, масалан, туғилиш ва ўлим даражаси, никоҳ ва ажралишлар бир вақтнинг ўзида демографик ҳолатга кирган инсонлар жамланмасида таҳлил қилинади, ушбу усулнинг вазифаси аҳолининг ушбу когорти учун когорни вужудга келиш вақти оралиғига боғлиқ бўлган ва демографик ҳодисанинг у ёки бу жараёнга киришини акс эттирган демографик жараёнлар хусусиятларини ўрганишдан иборат.
кўндаланг таҳлил усули, яъни шартли ёки гипотетик авлод усули, унинг ёрдамида демографик ҳодисалар частотаси кўрсаткичларини тасаввур этиш асосида демографик жараёнларни ўрганиш ётади, улар авлодлар ҳаёти давомида ушбу ҳолатлар частоталари кетма-кетлигининг йиғиндиси сифатида нисбатан қисқа давр оралиғида қиёсий демографик ҳолатларнинг тегишли узунлиги оралиқларини ўрганиш орқали олинади. Бу ҳам когорт усули бўлиб, авлодлар ҳаётий чизиғини кўндаланг кесувчи ҳодисаларнинг график тасвирини кўришга ёрдам беради. Тик (бўйлама) ва кўндаланг таҳлиллар бир қатор авлодлар такрор барпо бўлиш хусусиятларини солиштириш имконини беради, бу айниқса тарихий демография учун жуда зарурдир, чунки бу ҳам ижтимоий, ҳам демографик прогнозларни амалга ошириш ва ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш учун фойдаланилади. Реал ва шартли авлод усуллари одамларнинг ёшини ва уларнинг ҳаёти давомида содир бўлаётган у ёки бу демографик ҳодисаларни билиш бизга аҳолининг ёш таркиби ҳақида тасаввурга эга бўлиш, шунингдек, қайси ёшларда у ёки бу ҳодисалар бўлишини билишга ёрдам беради. Ёш таркибида аҳоли бир йиллик, беш йиллик ва нисбатан катта ёшлар гуруҳлари бўйича тақсимланади. Демографик таҳлилда “авлод” тушунчаси муҳим рол ўйнайди, чунки у маълум бир даврда туғилган (кўп ҳолларда тақвим йилига тенг) одамлар жамланмаси хусусиятларини кўрсатиб беради Одатда, реал авлодни таркиб топтирувчи тенгдошлар жамланмаси ва гипотетик авлод деб номланувчи авлодни таркиб топтирувчи турли ёшдаги замондошлар жамланмаси фарқланади. Авлодлар узунлиги (давомийлиги) ота-оналар туғилиши билан уларнинг болалари туғилиши ўртасидаги вақт оралиғи билан ифодаланади. Инсоният ривожланишининг турли тарихий даврларида авлоднинг умр кўриш давомийлиги – доимо бир хил бўлмаган. Ҳозирги даврда маълум бир шартлилик асосида у 32-35 йилга тўғри келади, деб олинади. Соф демография назариясида такрор барпо бўлиш жараёни аҳолининг табиий ҳаракати натижасида авлоднинг доимий янгиланишини акс эттиради. Download 61.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling