Антенналарнинг хоссалари ва параметрлари Антенна параметрлари
Download 392 Kb.
|
Антенна параметрлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узатувчи антенна
АНТЕННАЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ ВА ПАРАМЕТРЛАРи Антенна параметрлари Радиотўлқинлар тарқалиши қонунларининг катъий ифодаланган частотавий боғлиқлиги тўлқинлар диапазонларини чегаралашни талаб қилади. Бу чегараланган диапазонларда радиотўлқинларнинг тарқалиш шароитлари тахминан бир ҳил. 1.1-жадвалда диапазонларнинг частотавий чегаралари ва уларнинг номлари келтирилган. 1.1-жадвал Диапазонларнинг частотавий чегаралари ва уларнинг номлари
Антенна деб, радиотўлқинларни нурлатиш ёки қабул қилиш учун мўлжалланланган қурилмага айтилади. Антенналар қайтарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, ҳам қабул қилувчи, ҳам узатувчи сифатида ишлаши мумкин. Улар бажарадиган вазифасига кўра қабул қилувчи, узатувчи, қабул қилиб-узатувчи турларга бўлинади. Узатувчи антенна фойдали сигнал билан модуляцияланган юқори частотали тебранишнинг эркин тарқалувчи электромагнит тўлқинга айлантиради. Қабул қилувчи антенна электромагнит тўлқинларни қабул қилади ва юқори частотали тебранишларга айлантиради. Белгиланган йўналишда узатувчи антенна ҳосил қилган майдон кучланганлиги антеннанинг йўналганлик характеристикаси ва нурланувчи қувватнинг (PΣ) катталиги билан аниқланади. Учта параметр майдон кучланганлиги антеннанинг йўналганлик хусусиятига боғлиқ эканлигини кўрсатади ва турли хилдага антенналарни ўзаро солиштириш имконини беради. Улар қуйидагилардан иборат: антеннанинг фойдали иш коэффициенти (ФИК), ɳ - ҳарфи билан белгиланади; йўналтирилган таъсир коэффициенти (ЙТК) D - ҳарфи билан белгиланади; антеннанинг кучайтириш коэффициенти (КК) G - ҳарфи билан белгиланади. Келтирилган параметрларнинг барчаси ўзаро жуда содда боғлиқликда. Download 392 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling