Антенналарнинг хоссалари ва параметрлари Антенна параметрлари


Антеннанинг кириш қаршилиги


Download 392 Kb.
bet3/6
Sana01.03.2023
Hajmi392 Kb.
#1242362
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Антенна параметрлари

Антеннанинг кириш қаршилиги деб, манба нуқтасидаги кучланишнинг манба нуқтасидаги токка бўлган нисбатига айтилади. Умумий ҳолда бу қаршилик комплекс катталик ҳисобланади ва антеннанинг нисбий узунлиги l / λ га боғлиқ.
Zкир =U0/I0 = Rкир+ jXкир, (1.6)

бунда, Rкир-кириш қаршилигининг актив ташкил этувчиси; jXкир - реактив ташкил этувчи.


Идеал холатда антеннанинг кириш қаршилиги тоза актив бўлиши ва фидернинг тўлқин қаршилигига тенг бўлиши керак.
Антеннанинг йўналганлик тавсифи деб, нурлатувчи антенна ҳосил қилган майдон кучланганлигининг антеннадан бир хил узоқликда жойлашган фазодаги кузатув бурчаклари θ ва φ га боғлиқлигига айтилади. Ушбу тавсифнинг график тасвири F(θ,φ) йўналганлик диаграммаси (ЙД) деб аталади.
Чизиқли қутбланган тўлқинларни нурлатувчи антенналарнинг йўналганлик тавсифи одатда ЙД максимумидан ўтувчи иккита ўзаъро перпендикуляр кесим: электр Е ва магнит Н векторларининг текисликларида кўриб чиқилади. Узоқ зонада E ва H векторларнинг бўйлама ташкил этувчилари мавжуд эмас ва уларнинг чегараси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади
rўлч ≥ 2R/λ,
бу ерда, R - антеннанинг максимал ўлчови.
Антенналар курсида майдоннинг кўндаланг ўлчамини эмас, балки майдон кўндаланглигининг характерини ўзгаришини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Амалиётда кўп ҳолларда меъёрланган йўналганлик тавсифидан фойдаланилади. F(θ,φ) - меъёрланган қийматни билдиради ва қуйидагича аниқланади

F(θ,φ) =| E(θ,φ )|/ |Emax00)| , (1.7)


ЙД одатда майдоний, ёки тўғрибурчакли координаталар тизимида кўрсатилади.



FЕ(θ) = sinθ

1.1-расм. Қутбий координаталар тизимида йўналганлик диаграммаси.
a). FE(θ) – меридионал текисликда; б). FH(φ) – экваториал текисликда.




Download 392 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling