Антенналарнинг хоссалари ва параметрлари Антенна параметрлари


Download 392 Kb.
bet5/6
Sana01.03.2023
Hajmi392 Kb.
#1242362
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Антенна параметрлари

Қутбланиш текислиги деб, тўлқиннинг тарқалиш йўналишига нисбатан электр майдон кучланганлиги Е вектор йўналиши орқали ўтувчи текисликка айтилади. Агар Е вектор ер сиртига нисбатан вертикал равишда тарқалса, қутбланиш вертикал деб аталади. Агар Е вектор ер сиртига нисбатан горизонтал равишда тарқалса, қутбланиш горизонтал деб аталади.
Антеннанинг таъсир этувчи узунлиги (lт) деб, антенна узунлиги бўйлаб бир хил ток тақсимотига эга бўлган ва қабул нуқтасида ҳам худди шундай майдон сатҳини ҳосил қилувчи антенна узунлигига айтилади.
Антенналарнинг ишлаш принципларини ўрганишдан аввал оддий тебрантирувчи тизим ёрдамида электромагнит тўлқинларнинг ҳосил қилиниш жараёнинин кўриб чиқиш лозим. Бунда, электромагнит тўлқиннинг ўз хоссалари бўйича материянинг алоҳида кўриниши сифатида намоён бўлишини унутмаслик лозим. Оддий қилиб айтганда, электромагнит майдон модда каби хоссаларга эга бўлиб, массаси, тезлиги ва миқдори билан тавсифланади.
Шунга кўра, электромагнит майдон иш бажариш қобилиятига эга. Буни электромагнит тўлқинлар ёрдамида ахборот узатилиши билан ифодаласа бўлади. Бундай тўлқинлар оддий тебрантирувчи тизим, яъни Герц диполи, ёки элементар электр нурлатгич ёрдамида кўриб чиқилиши мумкин. Қуйида шу ҳақда бироз маълумот бергач, антенналарнинг турлари ва уларнинг ишлаш принциплари тўғрисида тўхталиб ўтамиз.


1.2. Элементар электр тебратгич
Элементар электр тебратгич (ЭЭТ) деб, бутун узунлиги бўйлаб доимий амплитуда ва фаза тақсимотига эга, ўлчамлари ишчи тўлқин узунлигидан анча кичик бўлган сим бўлагига айтилади. У нурлатувчи тизимларни тахлил қилишда катта қулайликлар яратадиган идеаллаштирилган тизим ҳисобланади. Идеаллаштирилган дейилишига сабаб эса, бутун узунлиги бўйича ўзгармас тўлқин амплитудаси ва фазасига эга бўлган нурлатгич яратиш мумкин эмаслигидадир.
ЭЭТ ўрганиш, антеннанинг тўлқин нурлатиш жараёнини тушуниш учун жудда муҳим. Ток оқаётган ҳар қандай ўтказгични ЭЭТ дан ташкил топган нурлантирувчи тизим деб ҳисоблаш мумкин. Бунда, токлар орқали ҳосил қилинадиган майдонни аниқлашда суперпозиция усулларидан фойдаланиш, яъни антеннани элементар тебратгичларнинг йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш мумкин.






Download 392 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling