Ўқитувчининг таълим жараёнидаги маҳорати


Download 26.2 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi26.2 Kb.
#1404527
Bog'liq
Сурайёхонга


Ўқитувчининг таълим жараёнидаги маҳорати
Режа:

  1. Дарсни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.

  2. Ўқитувчининг дарс давомида меҳнати ва уни ташкил этишнинг асосий йўналишлари.

  3. Ўқувчиларнинг билим англаш фаолиятини бошқаришда ўқитувчининг маҳорати.

  4. Ўқувчини ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишдаги расм.

  5. Ўқитувчи касбий ва шахсий педагогик маҳорат қирралари.

Ҳозирги кун ўқувчиларини замон талабига мос ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш билан бир қаторда таълимни уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этишни тақозо этмоқда. Бу жамиятга ўз қарашлари шаклланган, кенг фикрга эга, ижодкор, қобилиятли, эгаллаган билимларини ҳаётга тадбиқ эта оладиган давр талабига мос яшаш, меҳнат қиладиган, маданитли, одоб-икромли, одамгарчилик хусусиятларга эга бўлган, жисмоний жиҳатдан баркамол ёшларни тарбиялаш талабини қўймоқда.
Дарс таълим-тарбия жараёнининг маркази ҳисобланади. Шунинг учун ҳам давр талабига мос кадрлар тайёрлашда мактабнинг ўрни катта эканлиги ҳаммамизга маълум. Шунинг учун ҳам мактабда дарсга алоҳида аҳамият қаратилади ва ўқитувчининг замон талабига мос дарс ўтиши талаб этилади. Узоқ даврлар мобойнида дарс дарс жараёнини ташкил этиш назарияси ишлаб чиқилган бўлсада, уни амалга оширишда айрим камчиликларга йўл қўйилмоқда. Масалан, ўкувчининг ўзи мустақил равишда ишлаши, билимларни ўзи мустақил эгаллаб олиш қобилиятли ҳали тўғри йўлга қўйилмаган, яъни, дидактик омиллар таъкидлаганидек «Ёмон ўқитувчи ҳақиқатни беради, яхши ўқитувчи эса шу ҳақиқатни ўзи эгаллаб олиш йўлини кўрсатиб беради». Дарс кўпроқ ўкувчиларнинг мавжуд билимларнини эгаллашга йўлантирилади.
2. Ташқаридан қараганда бу ёндашув тўғри бўлиб кўринсада, бу масала атрофлича таҳлил қилинганда асосан ташқи кўринишга эътибор қаратиб, ички тузилишида ўқувчиларнинг билим олиши, ўй-фикрлаш қобилияти хисобга олинмайди. Ўқитувчи ўзининг одига қўйган мақсадига эришиш учун ҳаракат қилади. Ўқувчиларнинг фаоллиги эътиборга олинади-да, бироқ амалга оширилмайди. Тўғри ташкил этилмаган дарс ўқувчиларнинг ўқиш-билиш фаоллигини назорат қилиш имкониятини ярата олмайди. Ҳар хил метод ва усулларни амалда қўллаш имконияти йўқ. Дарснинг боришидаги йўл қўйилаётган камчиликларни назарга олиб, кўпчилик дидактиклар дарс боришини мустакил тузиб, ўқувчининг фаоллиги, топқирлиги, ижокорлигини тақиқламаслик зарур дейишади. Бу фикрни тўғри талқин этиш «Таъқиқламаслик керак» деганда, дарснинг боришини хоҳлаганча ташкил этавер, деб тушунмаслик керак. Дарснинг бориши унинг турига, мақсадига, мазмунига, болаларнинг имкониятига қараб ташкил этилиши шарт.
Жамиятимизда бўлаётган ўзгаришлар ўқиш методикасига назарий ва амалий жихатдан давр талабига мос дарсни ташкил қилишни талаб этмоқда. Шунинг учун ҳам, таниқли олимлар билан методистлар, ижодкор ўкитувчилар бугунги дарс қандай бўлиши керак, у олдинги ўтилган дарсдан нимаси билан фарқ қилиш лозим деган саволга жавоб қидирмокда. Шундан келиб чиқиб, ўқув-тарбия жараёнининг мазмуни ҳам янгиланади, мактабдаги таълим-тарбия жараёнининг сифатига, ўқув жараёнини ташкил этишга эътибор кучаяди. Дарсдаги таълим-тарбия ишидаги қуйидаги кўринишларни назарда тутиш ва уларни имкон қадар таълим жараёнига тадбиқ этиб боришимиз зарур.
Биринчидан, синфда мустақил (эркин) психологик муҳит, ўкитувчиларга ҳурмат-эҳтиром, ишонч ва ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш учун қулай шароит яратиш;
Иккинчидан, ўкув фаолиятининг олий мотивини келтириб чиқариш, фақат ўқувчиларга ўкув материалининг ахамиятинигани билдириб қолмасдан, уларга билим олишнинг ўқитувчи томонидан таклиф қилинган методларга эътиборни қаратиш;
Учичидан ўкувчиларни билим олишини кафолатловчи ишончли метод ва усуллар билан таништириш.
Тўртинчидан, дарсни ўкувчиларнинг мустахкам, яхши билим олишга йўналтириш.
Бешинчидан, барча ўқувчиларнинг олий даражада билим олиб, (Д.Т.С. асосида) уни янги шароитда қулай олиш имкониятларича шароит яратиш. Дарсда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятинин тўғири ҳулосали ташккиллаштира олиш ва уларнинг ўз мехнатининг мевасидан қаноатлана оладиган шароитлар яратиш.
2. Ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан муайян ҳолатда турсагина педагогик таъсир кўрсатишни муваффоқиятли амалга ошира олади. Мазкур ҳолат ўқувчилар билан муомала соҳасида ўқитувчининг асосий йўл-йўриғидан ибрат бўлиб, у ўқувчиларнинг психологик ёш ҳусусиятларига монанд бўлди. Тарбиянинг мавжуд тарбиялашни таҳлил қилиб тажриба синов иши ўқувчиларнинг ёшига мувофиқ равишда ўқитувчи холатининг ўзгариш мезонини аниқлашга имкон беради. Бу ўқувчиларнинг коллективига нисбатан ташқи холатдан маълум даражада ички холатга ўтиш, ўқувчиларга бевосита таъсир кўрсатишнинг камайиши ва бевосита таъсирини ортиши: коллективни бошқариши органларига бериш, хар бир бола шахсининг ички оламига кўп тасир этишга ўтишдир.
Турли ёшдаги ўқувчиларнинг муомиласига таъсир кўрсатиш субъекти бўлган ўқувчи тутган йўл ва махоратини умумлаштиришга тавсифни қуйдагича тасаввур қилиш мумкин. Қуйи синфларда ўқитувчи ташкилотчи булиб майдонга чиқади. В Далнинг луғатига қараганда тузувчи тасир этувчи маънони билдиради. Педагогик кичик ёшдаги ўкувчилар ҳаётига таъсир кўрсатишнинг асосий мазмуни уни ташкил этиш зарурати билан белгиланади. Кичик ёшдаги ўкувчилар коллективларида талабчан ва қувноқ тарбиячи бўла оладиган болаларнинг фаол ижодкорлик билан тўла ҳаётни ташкил этиб, улар орасида ўзаро ҳайрихохлик ғамхўрлик вазиятини, завқли вазиятини вужудга келтира оладиган тарбиячилар катта обро-эътибор қозонадилар. Болалар катта ёшдагибундай кишиларни ўз дўстлари деб қабул қилишга мойилдирлар.
Бундай муносабат энг яхши мносабатдир, чунки у катта ёшдаги кишига ташкилот вазифаларни хал этишга ёрдам беради. Ўсмирлар ўқийдиган синфларида ўкитувчининг ҳолати раҳбар деган сўз билан ифодаланиши мумкун. В. Далъ бу сўзни қуйидагича, яъни кўрсатувчи, мураббий, ишвоши, бошловчи деб таърифлайди.

    1. Педагогларнинг ўсмирларга таъсир кўрсатишнинг асосий мазмуни уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш зарурати билан белгиланади, бу фаолият ўз-ўзини ташкил қилишнинг кўпроқ улишини ўзига қамраб олади, бу эса ўкувчининг таълим тарбия жараёнининг раҳбарисифатида, ўқувчиларга қуйидаги талабалар мазмуннин очиб беради. Усмирлар пе6дагогик талабларни онгли ва ситқи дилдан бажаришлари учун талаб мавзуига нисбатан ўкитувчи ва ўқувчининг бир хил йўл тутиши зарурдир. У билиш нуқтаи назаридан Қизиқарли бўлиши ёки амали жихатдан фойдали бўлиши зарур ёҳуд хиссиётларни енгиллаштириш ва хакозалар учункерак, бошқача сўзлар билан айтганда, коллектив фаолият жараёнини қулайлаштириш зарурдир, акс ҳолда талаб самарасиз бўлиб қолади, катта ёшдаги ўсмирларга нисбатан ўқувчи ҳомий ёки тарбиячи ҳолатида туради, бу сўзлар В. Далъ луғатида «ҳомийлик қилувчи, ғамхур, серхаракат» сифатида таърифланади. Бундай холат шуни тақоза қиладики ўқитувчи фаолиятининг шундай соҳаларида, яни бевосита аралашув кам сафар берадиган соҳаларда, ўқувчиларнинг ўзаро ҳаракатларига алоҳида эътибор бериши лозим, бу эса педагогдан катта ёшдаги ўсмирларга ўзига ҳос хомийлик қилишни талаб этади, бу авволо уларни бу сохадаги ахволи яхши бўлиши ҳақида бевосита ғамхўрликни ўз ичига олади. Юқори синфларда ўқувчининг ҳолати консулттант, яъни муайян сохада маслахатлар берувчи мутахасис сўзи билан ифодаланиш мумкун. Ўқитувчи юқори синиф ўқувчилари билан мулоқат йўли билан муомила қилганда ўтмиш ғойавий меросининг мухум ахамиятини тасдиқлаб бериш мумкун. Бундай холда у кенг муалимлар бўйича масала хатчи бўлиб келади ва йуқори синф ўқувчиларига самарали тасир кўрсатиш имконига эга бўлади. Ўқувчи жамоа аъзолари гаплаш оли хам керак.

Ўқувчилар жамоаси билан муомила кўпинча сухбат лакция, ахборот шаклида бўлади. Биринчи навбатда сухбатни қандай билиши, қандай қилиб дарҳол ўкитувчининг гапларига болаларнинг диққватини қизиқтириш хақида гапириб ўтамиз. Жумладан, мавзуга диққат тортиши, уни тушунтириш, тахлил қилиши, мақола циттата, келтириш мумкин. Бунда ўқитувчи суҳбат олиб бораётганда анча қисқа, лекин етарли аниқ қилиб очиб бериш вазифаси туради. Бунда мисоллар, иллюстрациялар системаси баён қилинади. Ҳар қандай суҳбат болаларни қизиқтира олиши лозим. Фаолият йўналишларида кенг миқиёсда жорий этилиши лозим бўлганда «Она юрт», «Ёш ишбилармон», «Ёш хунармандлар», «Мерос», «Мехр-шавқат», «Табиат ва инсон» каби ишлар қўллаши болаларни тарихни ўрганиш ва уни тарғиб қилиш халқ урф-одатлари болар ўйинларни ўрганишда катта ёрдам беради.
4.Ҳар томонлама гармоник ривожланган, жисмоний соғлом, маънавий етук комил инсоннларни тарбиялашда ўқитувчининг роли беқиёсдир. Бу ҳақда юртбошимиз И.А.Каримов Олий Мажлиснинг IX сесиясида сўзлаган «Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» номли тарихий нутқларида алоҳида тўхталиб, айниқса мактаб ўқитувчилари олий маълумотли, ўз фанини чуқур биладиган, замонавий технологиялардан хабардор, кенг дунёқарашли, педагогик, ташкилотчилик қобилиятлари юқори, ижодкор шахслар бўлишлари зарурлигини таъкидлаган эдилар. Кўп нарсадан хабардор бўлиш, «кўп билиш» ўзидан-ўзи фикрлашга ўргатмайди. Унда фикрлашга қандай ўргатиш мумикн деган савол туғилиши табиий.
Болани тўғри юришга ҳан қандай она осонлик билан ўрганитиш мумкин, лекин фикрлаш учун ҳар қандай маҳоратли педагог ҳам ўргата олмайди: болага фикрлашни бутун ҳаёти довамида атрофдагилар ўргатади. Фикрлашни йўлдан чиқариш осон, лекин уни изга тушуриш қийин. Тафаккурни «табиий бўлмаган машқлар тизими билан издан чиқариш мумкин. Бундай ақлни, мияни бузишти «тўғри» йўлларидан бири билимларни кўр-кўрона ёдлаб олиш хисобланади. Болага ниманидир ўргатиш, шунингдек мустақил фикрлашга ўргатиш ҳам унинг шахсига катта-диққат эътибор талаб қилади.
6. Ўқувчилардан мустақил фикрлашни ривожлантириш учун билимларни ўзлаштириш жараёнини маҳоратли ўқитувчи шундай ташкил этиш лозимки, бу жараён машқ қилиб қолмасдан, масалаларини мустақил ечиш қобилияти, мустақил фикрлаш ҳам машқ қилдириш лозим. Аввало фикрлашга ўргатишни саволни тўғри қўя олишдан бошлаш керак. Фан ҳар доим ана шундай бошлаган, саволни қўя олишдан, муаммони, вазифани баён этиш ечими йўқ муаммоларни ҳаракатнинг маълум услублари, маълум йўллар билан хал қилишга ҳаракат қилинган. Ақлни шундай тарбиялаш керакки, қарама-қаршилик асабийлашиш учун сабаб эмас, балки мустақил ишлашга, нарсанинг ўзини мустақил қараб чиқишга ундасин.
Тажрибали ўқитувчи ҳар доим ўқувчиларни муаммога, муаммоли вазиятларга олиб келади. Бунга олиб келишида бир томондан, бир «кичик қўшимча» шахсий мулоҳаза, содда ижодий тафаккур, мустақил ҳаракат талаб қилинади. Агар ўқувчи бир неча уринишлардан сўнг, ўқитувчининг айтиб беришини кутмасдан, бундай вазиятдан чиқиш йўлини мустақил топса, у ақлий тараққиётда катта қадам қўйган бўлади.
Тафаккурнинг олий даражаси ҳар доим ўз-ўзи билан баҳслаша олиш кўникмасида ифодаланади. Олий даражада фикрлайдиган инсон ҳар доим баҳслашишига тайёр бўлади. У ҳар доим барча қарама-қаршиликларни енга олади, унга жавобан қарши фикрларни тайёрлаб қўяди. Ҳар бир умумий ҳақиқатни мустақил текшириб кўришга ўргатинг, ўқувчига умумий ҳақиқат билан ягона факт орасидаги қарама-қаршиликни ҳал қилишга ёрдамлашинг. Ана шу усул билан ўкувчида фикрлаш кўникмасини ривожлантириш мумкин, фақат шу йўл билан мустақил фикрлайдиган, ғоявий чиниққан, кенг дунёқарашли, эътиқодли комил инсонларни тарбиялаш мумкин.
Ҳар бир мустақил фикрлашга ўргатишни истовчи муаллимнинг ўзи аввал фикрлашга ўрганиши зарур. Бу эса ўқитувчи ўз фаолиятида умумназарий, хусусан умумфалсафий, умумпсихоллгик тамойилларни қўллашни англатади. Ўқитувчи бунинг учун бажарилишини кутмаслиги, кейинги ақлий меҳнатдан, фикрлашдан халос қилинадиган кимнингдир тайёр дидактик янги педагогик технологияларни олиб келишини кутмаслиги лозим.
Хулоса, қилиб айтганда инсон ўзи бажара олмайдиган нарсаларни бошқаришга ўргата олмайди. Мактаб фикрлашга ўргатиши зарур, - бу эса ўқтувчининг ўзи фикрлашга ўрганиши зарурлигини англатади. Бу хол ҳозирги олий педагогик ўқув юртларда тақсил олаётган талабаларни замонавий рухда фкрлашга ўргатиш заруриятини англатади яни, таълим-тарбия берайотган бу устозлар олдига юксак маъсулиятни юклатади.
5. Ўқтувчи касби ва шахснинг педагогик махорат қирралари.
Ўқитувчилик касбига қадам қўйиш ниятида бўлган бўлажак педагог ўз-ўзига; шу касбни севаманми, дилимда бу ишга ҳавас ўти борми, мен болажонлик фазилатига эгаманми, бир умр ана шу ниҳоятда мураккаб, лекин шарафли касбнинг жозибали сеҳри билан яшай оламанми, деган саволларни ўзига бериб, қалбидан жавоб олмоғи лозим. Инсонни эл ҳурматига сазовор этувчи яхши фазилатлардан бири танланган касбида садоқат билан ишлай билишидир. Касбига кўникиш инсонни безовчи зийнат бўлибгина қолмай, ишини унумли ҳам қилади. Бир ерда, бир касбда узоқ ишлашда ҳикма кўп.
Ўқитувчи касбини севишидан ташқари, ўз фани бўйича чуқур, ёндош фанлар бўйича-кенг билимга эга бўлиши керак. Бола билимдон ўқитувчини севади. Ўқитувчи ўз билимини ўқувчиларга бера олиши, энг муҳими, уларда билимга қизиқиш уйғота билиши, дарс ёки маърузаларда талабани ўзи билан бирга фикрлашга ўргатиши лозим. Ўқитувчи ўз касбининг устаси бўлиши учун дарс ёки маърузалар давомида педагогик таъсир кўрсатиш усулларидан фойдалана билиши ҳам зарур.
Зиё тарғиботчиси бўлган зиёкор ўқитувчи энг маданиятли инсон бўлиб, бу фазилат унинг юриш-туришида, феъл атворида, кийинишида, оилади, иш жойида, одамлар билан муомала маданиятида, рўзғор юргизиш, жамоат жойларида ўзини тута олишлиги, нутқ маданияти кабиларда ўз аксини топади. Бу фазилатлар ҳар бир олижаноб ўқитувчининг гўзал ички дунёсини ифодалайди. Ўқитувчи ўқувчи билан муомалада педагогик одобга риоя қилиши, ўзини тута билиши, шароитни ҳисобга олиб, таълим-тарбия усулини танлаши лозим. Зеро, ўқитувчи ёшларнинг дўсти ва йўл кўрсатувчи мурабюийсидир.
Таълим ва тарбия соҳасидаги ислоҳатлар биринчи тавбатда ўқитувчининг шахси билан боғлиқдир. Шунга кўра, аввало, ўқитувчи шахсини шакллантириш, уни таълим ва тарбиянинг самарали шакл ва методлари, воситалари асосида ҳар томонлама пухта билимли, юксак маданиятли инсон қилиб камол топтириши лозим. Булар ўкитувчининг касбий етукликка эришиши, ўз ишига ижодий ёндашишида катта роль ўйнайди.
Маълумки, ўқитувчининг юксак педагогик маҳоратни эгаллаши ғоят мураккаб жараён бўлиб, педагогика фанининг энг долзарб муаммолардан биридир. Ўқитувчи дастурга киритилган ва дарсликларда берилган материаллар билан чекланмай, ўрганиладиган мавзуга ёндош қўшимча материалларни билиши, ҳар бир мавзуни ўтишда унинг тарбиявий аҳамиятини ҳам ҳисобга олиши ва ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, унга етишиш йўлларини белгилашда, яъни дарс режасини тузишда синфдаги ўқувчиларнинг билим-савиясини, мазкур фаннинг ютуқлари ва янгиликларига муносабатини, қолаверса, унинг ўзига хос хусусиятларини, қизиқиш ва дунёқарашларини ҳам назарда тутиша лозим.
Ўқитувчининг ҳар бир дарсни ўтказишини ҳақиқий санъаткор бирон бадиий образни мукаммал яратишга қиёслаш мумкин. Истеъдодли актёр ҳам мукаммал образ яратиши учун ўз ролини жуда кўп такрорлайди, уни саҳнада намойиш этади. У ҳар гал шу образни характерининг қандайдир номаълум қирраларини топади ва уларни ҳар сафар саҳнага чиқканда ўша образда мужассамлаштиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам актёр бир ролни қайта-қайта ўйнаганда уни айнан такрорламайда, балки тобора мукаммалаштирб боради. Аслида ижодкор ўқитувчи ҳам мавзуни айнан такрорламаслиги, унинг қандайдир жиҳатларини бойитиб, такомиллаштириб бориши лозим. Зеро, ижодий изланиш ҳар бир соҳада муваффақит гарови ҳисобланади.
Ўқитувчининг касбий такомиллашишини олимлар илмий – методик жиҳатдан шартли равишда қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкинлигини таъкидлайдилар.

  1. Мазмуний муаммолар, яъни ўқиётган фаннинг мазмуний компонентига тегишли. Кўпчилик ўқитувчилар учун мазмуний муаммолар янги ва ҳали ўрганилмаган иш ҳисобланади. Авваллари ўқитувчи мазмунни белгилашга ҳаққи йўқ эди, ўқитувчилар ўз фанининг ўқитилишаг доир муаммоларни ҳал этиш жараёнида фаол қатнашувчи ва ҳал қилувчи фикр субъекти ҳисобланади. Улар таълим мазмунига доир баҳсларда қатнашдилар ва ўз тажрибаларида тегишли вариантларни синаб кўрадилар.

  2. Коммуникатив муаммлар. Бу муаммоар гуманизм ва демократик ғояларга жавоб берувчи янги мулоқот усулининг шаклланиши билан боғлиқ. Ўқитувчи мех натнинг мураккаблиги ҳар бир ўқувчи кўнглига йўл топиши ва ҳар бир шахсдаги имкониятларнинг ривожланишига шароит ярата билишдадир. Энг муҳим, ўкувчининг ўзини шахс деб тушунишига ўқитувчи ёрдам бериши зарур, ўзлигини, ҳаётни, дунёни идрок этишга эҳтиёж уйғотиш керак. Дарс таъсирчанлигини ошириш учун болалар билан муаммонинг турли усулларини қўллаб, қизиқтириб, ўйинга ўхшатиб, ғаройиб суҳбатлашиши лозим бўлади. Ўқитувчининг ўқувчи билан мулоқоти аниқ педагогик вазифани бажаришга йўналтириши керак. Бунда: мақбул, яхлит, қулай ўқув муҳитини, ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги онгли муносабатни ташкил этиш кўзда тутилади.

  3. Услубий муаммолар. Ўқитувчи ўз шахсий имкониятларни кўрсата олишини таъминлаш учун ўқитиш қизиқарли, илмий жиҳатдан асосланган, ижодий жараён бўлиши керак.

Ана шу уч муаммони биргаликда ечиш жараёнида ўкитувчи юқори касбий маҳорат эгасига айланади. Ўқитувчиларнинг иш мазмунини ўрганиш ва таҳлил этиш натижаларидан келиб чиқиб, ўқитувчининг касбий такомиллашувига доир қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумикн:
1) Агар дарс шунчаки иш эмас – муомала, машғулот эмас – санъат, жадвалдаги соатлар эмас – ҳаёт деб қаралса, унда педагог ўз-ўзидан тез-тез дарсга нима учун бораётганлгини сўраб, болаларнинг олдига бораётганлигини қалбдан ҳис этиши лозим. 2) Дарс бериш – бу, инсон қалбига йўл топиш демакдир. Бунда сўздаги ахлоқийлик – ҳақиқат, амалдаги аҳлоқийлик эса – адолатлигини билмоқ зарур. 3) Тажрибали педагоглар дарсни қандай қилиб олиб боришларини кузатмоқ ва ўз дарсингизда уларнинг ижобий жиҳатларини қўлламоқни ўрганиш даркор. 4) Ўзингизни ва ўз қарашларингизни назарий баҳслар билан эмас, балки дарс билан тасдиқланг. Ўз йўлингиз билан боришдан қўқманг. 5) Ўқитувчи бутун маҳоратини ёрқин намоён қиладиган дарс бўлмайди. Ҳар биримиз қилаётган ишимизга қараганда мукаммалроқ, кучлироқмиз ва бу – ҳали ишлатилмаган икмкониятимиздир. 6) Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳар бир, ҳатто, кўп йиллаб чархланган дарс ҳам нимаси биландир янги, биринчидир. 7) Ўқитувчи ишига уқиувчилар берган баҳо энг мўътабар кимсаларнинг фикридан муҳимроқлигини доимо ёдда тутмоқ лозим.
Таянч тушунча:
Мустақил фикр, педагогик маҳорат қирралари, дарс жараёнидаги меҳнати, услубий муаммо тажрибали педагог.
Адабиётлар:

  1. Н.Н.Азизходжаева. Пед.технология ва пед маҳхорат. Тошкент, 2004 йил.

  2. Тарбиявий иш методикаси. Л.И. Рувинский Т, 1991.

  3. М.Пирмухаммедова. педагогик маҳорат асослари. Т., 2001 йил (маъруза матни).

  4. Г.Султонова. Педагогик маҳорат. (маъруза матни). Тош, 2001 й.

  5. Халқ таълими. 2003 йил. № 2 сон.

Download 26.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling