Шунинг учун хам статистика ишлари микро ва макро даражада олиб борилади


Download 15.41 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi15.41 Kb.
#1105731
Bog'liq
ffffffffff


Давлат пайдо бўлгач аҳоли сони, уларнинг ёши, аскарликка лаёқати кишилар сони ва шу каби аҳборотлар керак бўлган. Капитализм даврида иқтисодиёт тармоқлари, савдо-сотиқ янада ривожланган бўлиб, ҳисоб ишларининг обьектлари кўпайган ва ҳисоб ишлари ривожланган. Ҳозирги пайтда ҳисобнинг уч тури: оператив ҳисоб, бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисоб мавжудлиги тан олинади. Лекин иқтисодчи олимларнинг айримлари қайси бир ҳисоб: бухгалтерия ҳисобими? Ёки статистик ҳисоб? олдин пайдо бўлганми деб баҳслашади.
Албатта бу масалада(саволга) аниқ жавоб бериш мумкин. Лекин иқтисодий адабиётларда бухгалтерия ҳисобининг услубларини биринчи бор машҳур Италиялик математик Лука Пачоли ёзган ва 1494 йил чоп қилинган “Трактат о счетаҳ и записях” асари билан боғлашади. Л.Пачоли бу асарида бухгалтери ҳужжати, бухгалтерия счетлари ва икки ёқлама ёзув, олди-сотди, кирим-чиқим, даромад-харажатларни счетларда қайд қилишни ва бош китобни юритишни баён қилган. Шундай килиб бухгалтерия ҳисобт фанининг усулларига асос солган.
Статистика дастлаб фанга немис олими Годфрид Ахенвая киритган. У 1746 йилда узининг илмий мақоласида Германиния университетларида ўқитиладиган “Давлатни юритиш” фанини “Статистика” деб аташ лозимлигини асослаб берган. Ҳозирги пайтда жуда кўп мамлакатлар олий ўкўв юртларида “Статистика” фани ўқитилади ва унинг назарий қисми мавзулари деярли бир ҳилда.
Ҳар бир фаннинг предмети ва объектлари булади. Фан предмети шу фан нимани ўрганади деган саволга жавоб беради. Статистика фанининг предмети оммавий, ижтимоий-иқтисодий воқеа ходисаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат кўрсатгичлари билан узвий боғлиқда маълум макон ва замонга ўрганишдир. Шу жихатдан статистика фани ўрганадиган объектлар бошқа иқтисодий фанлардан кўпроқдир. Чунки бу фан ижтимоий воқеа-ходисаларни ҳам кенгроқ ўрганиб боради.
Шунинг учун хам статистика ишлари микро ва макро даражада олиб борилади.
Ўзбекистонда статистика ишлари мамлакат миқёсида собиқ СССР даврида Ўзбекистон ССР Марказий статистика бошкармаси шаклида 1924 йилда ташкил этилиб, у СССР Марказий статистика бошқармасига буйсинган. 1930 йил СССР Халқ Комиссиялари совет ва марказий ижроия комитетининг карорига биноан Давлат план комитетининг иктисодий- статистик сектори ташкил этилган. 1941 йил Давлат план комитети Марказий статистика бошкармасининг 1941 йил 27 мартдаги 77-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон статистика бошкармаси ташкил этилган.
СССР Министрлар Советининг 1948 йил 10 августдаги қарарига биноан СССР Марказий статистика бокармасининг буйруғига асосан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети хузиридаги Статистика бошкармаси деб аталган.
Ўзбекистон мустакиллигининг дастлабки йилларида “Ўзбекистон Республикаси истиқболни белгилаш ва статистика” қумитаси ташкил этилди. Республика Президентининг 1997 йил 15 майдаги фармонига биноан бу кумита ўрнига “Макроиқтисодиёт ва статистика” вазирлиги ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг 2002 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини кайта ташкил этиш тугрисида”ги фармонига асосан алохида Иктисодиёт вазирлиги ва Республика Давлат статистика қумитаси ташкил этилди. Ҳозирги пайтда бу қумитага и.ф.д, профессор Б.А.Бегалов раислик қилмоқда.
Статистика фанининг ривожланишига Тошкент халқ хўжалиги институти, хозирги Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти профессорлари Н.Соатов, Е.Акрамов, Ё.Абдуллаевлар, собик Самарканд Кооператив институти профессорлари С.М.Югенбург, Ж.Сирожидиновлар катта хисса қушганлар.
Профессор Н.М.Соатов статистика фани буйича бирнеча дарслик ва ўқув қулланмалар муаллифи, жумладан “ Статистика асослари” (1979), “Статистика” дарслик (2003), “Статистика” дарслик (2009).
Профессор Ё.Абдуллаев хам статистика фани буйича дарслик ва укув кулланмалар, дарснинг сифатини аниклаш буйича услубий кулланмалар чоп эттирган. Жумладан “Статистика назарияси” дарслик (2002), “Статистика”(2011), “Кизикарли статистика” (2015)
Профессор Е.Акрамов Статистикава иқтисодий тахлил фанларидан дарслик, ўқув қулланмалар ёзган. Устозларнинг барча ёзган ва чоп қилдирган ўкув адабиётларини тулик келтиришнининг маколада имконияти чегараланган. Бу профессорлар педагогик фаолият билан бир вактда илмий фаолиятг хам фаол булиб, жуда куп шогиртлар тайёрлаган. Шунинг учун хам уларга фахрли Ўзбекистонда хизмат курсатган фан арбоби унвони берилган.
Хозирги пайтда статистика фани ривожланишига Б.Бегалов, Х.Набиев, Л.Ерматоа, Х.Шодиев, М.Хамраев, И.Хабибуллаев, М.Умарова, Н.Рашитова, С.Сайфуллаев, Х.Хўжақулов, А.Аюбжанов, А.Набихўжаев каби купгина олимлар муносиб хисса кушмокдалар.
Замон талабларига ва халкаро стандартларга тулиқ жавоб берадиган, ишончли ошкоралик, шаффофлик ва тезкорлик тамойилларига асосланган статистик маълумотлар-мамлакат иктисодий ривожланишининг пойдеворидир.
Download 15.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling