Гулистон туманлараро маъмурий суди
Download 105.35 Kb. Pdf ko'rish
|
3502c1c7-5c4d-4ae5-8f77-1bc2d91fb002
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДМИНИСТРАТИВНЫЙ СУД
- Судья С.Б. Суванов
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО МАЪМУРИЙ СУДИ 120100 Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 68 уй ГУЛИСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ АДМИНИСТРАТИВНЫЙ СУД 120100 г. Гулистан, ул Узбекистан, дом 68 tel:67 227-55-32, 227-69-00 e.mail:m.guliston.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 22.08.2022 йил 5-1201-2203/404 Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг очиқ сайёр суд мажлиси Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси биносида бўлиб, раислик қилувчи судья С.Суванов, судья ёрдамчиси Й.Кулдашевнинг котиблигида, аризачи “MILANA- D” МЧЖ ишончли вакили С.Улжабоев, жавобгар Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг ишончли вакили Д.Бегмуратов, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси М.Джулбековларнинг иштирокида, аризачи “MILANA-D” МЧЖнинг жавобгар Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси юзасидан юритилган №5-1201-2203/404- сонли маъмурий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи “MILANA-D” МЧЖ маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655- сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Судда сўралган аризачи вакили С.Улжабоев аризани тўлиқ қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам “MILANA-D” маъсулияти чекланган жамиятида солиқ кодексининг 138-моддаси ҳамда Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 30 апрелдаги 20/1-00253-kt-сонли буйруғига асосан 2020 йил январь – 2020 йил декабрь ойлари, 2021 йил январь – 2021 йил декабрь ойлари ва 2022 йил январь – 2022 йил февраль ойлари фаолияти юзасидан қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижаси бўйича жамиятга нисбатан қўшилган қиймат солиғига 2020 йил учун 252.391.304 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлигини, Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2022 йил 16май кунги 20/1- 16874-сонли талабномасида жамият томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ва қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган “GLOBAL TRANSPORT INVEST” МЧЖбилан етказиб бериш баҳоси 347.826.087 сўмлик ҚҚС суммаси 52.173.913 сўмлик ва “JURABEK QURILISH HAMKOR” МЧЖ билан билан етказиб бериш баҳоси 1.334.782.610,9 сўмлик ҚҚС суммаси 200.217.391,7 сўмлик бўлган битимлар қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилганлиги маълум бўлганлиги сабабли жамиятга қўшилган қиймат солиғига 2020 йил учун жами 252.391.304 сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлигини, шуни таъкидлаш жоизки, жамият 2020 йил фаолияти давомида “JURABEK QURILISH HAMKOR” МЧЖ билан ҳеч қандай шартнома тузмаганлиги ва пул маблағлари ўтказиб берилмаганлигини, Сирдарё вилоят ДСБнинг ушбу талабномасига жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларининг «Электрон солиқ хизматлари» портали орқали 2022 йил 27июн куни 1441541- 2022-сонли жавоб хати берилган бўлиб, унда юқоридаги корхона жамиятга электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган кун ҳолатига ҚҚС тўловчиси бўлганлиги, қайд этилган қурилиш маҳсулотларини жамият қабул қилиб олганлиги ва кирим қилиб, ушбу қурилиш молларини қурилиш ишларига ишлатилганлигини, яъни шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлиги сабабли, ушбу шартномаларни қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган деб эътироф этишга ҳамда 252.391.304 сўм ҚҚС суммаси бўйича қайта ҳисобот топширишга ва ушбу солиқларни тўлашга ҳеч қандай асослар мавжуд эмаслиги, жамият бунга норози эканлиги, бундай ҳолатда солиқ органи ҚҚС суммасини ўзбошимчалик билан бекор қилиш ваколатига эга эмаслиги, баён қилиниб, жавоб хатига шартномалар, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар илова қилинганлигини, Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судига битим (шартнома)ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 2022 йил 6 июнда №20/1-19644-сонли даъво аризаси киритилган бўлиб, иқтисодий суд томонидан рад қилинганлиги, Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмида ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади деб таъкидланганлигини, ушбу ҳолат бўйича солиқ бошқармаси томонидан 2020-2021 йилларда судга мурожаат қилинмаганлиги ва суднинг битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш юзасидан суднинг қарори мавжуд эмаслигини, ДСБ мансабдор шахслари томонидан Солиқ кодексининг 165-моддаси саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 48-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганлигини, қонун ҳужжатларида ДСБда жамиятимиз томонидан қонуний асосларда ҳисобга олинган (зачёт) ҚҚС суммасини ўзбошимчалик билан бекор қилиш ваколати мавжуд эмаслигини билдириб, суддан Сирдарё вилоят Давлат Солиқ Бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топишни сўраб кўрсатув берди. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили Д.Бегмуратов аризани тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 30 апрелдаги №20/1- 00253-кт-сонли буйруғига асосан “MILANA-D” МЧЖда 2020 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг февраль ойига охирига қадар қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши бўйича ўтказилган камерал солиқ текширувида жамият 2022 йил 23 апрелда Гулистон шаҳар солиқ инспекциясидан 204015519- сонли СТИР рақам олган ҳолда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганлигини, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 17528-if-сонли билдиргисига асосан таҳлика-таҳлили дастуридан келиб тушган маълумотга асосан Жамият томонидан 2020 йил давомида “GLOBAL TRANSPORT INVEST” МЧЖ билан етказиш баҳоси 347.826.087,0 сўмлик ҚҚС суммаси 52.173.913,1 сўмлик, “JURABEK QURILISH HAMKOR” МЧЖ билан етказиб бериш баҳоси 1.334.782.610,9 сўмлик, ҚҚС суммаси 200.217.391,7 сўмлик қалбаки шартномалар ва электрон ҳисоб фактуралар расмийлаштирилганлиги шубҳа уйғотганлигини, жамиятнинг юқорида номлари келтирилган контрагентлари Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб сайтида “шубҳали” яъни ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган ва раҳбарларига жиноий иш қўзғатилган корхоналар рўйхатига киритилганлигини, жамият томонидан 2020 йил мобайнида ҳисобга олинган ҚҚС суммалари электрон ҳисоб фактуралари орқали текшириб кўрилганлиги ва soliq.uz сайтида “шубҳали” корхоналар рўйхатида турган, ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилган корхоналар билан қалбаки электрон ҳисобварақ фактуралар расмийлаштирилганлиги маълум бўлганлигини, юқоридагилардан келиб чиқиб, жамиятнинг 2020 йилдаги фаолиятида қалбаки шартномалар ва электрон ҳисоблаш фактуралар расмийлаштирилганлиги шубҳа қилинганлиги сабабли, Сирдарё вилоят Давлат Солиқ Бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655- сонли қарори қабул қилинганлиги ва мазкур қарорга асосан “MILANA-D” МЧЖ нисбатан 252.391.304,7 сўм қўшимча қиймат солиғи ҳисобланганлигини, ҳақиқатдан ҳам Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2020 йил январь – 2020 йил декабрь ойлари фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши юзасидан 2021 йил 17 февралдаги №20/1-00482-р-сонли камерал солиқ текширувлари ўтказилган бўлиб, бошқарманинг 2022 йил 30 апрелдаги №20/1-00253-kt-сонли буйруғига асосан айнан шу давр, яъни 2020 йил январь - 2020 йил декабрь ойлари учун камерал солиқ текшируви ўтказилганлигини билдириб, суддан аризачининг шикоят аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни сўраб кўрсатув берди. Суд, аризачи, жавобгар вакилларининг кўрсатувларини ҳамда прокурорнинг аризани қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни атрофлича таҳлил қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Судда аниқланган иш ҳужжатларига кўра, “MILANA-D” маъсулияти чекланган жамиятида солиқ кодексининг 138- моддаси ҳамда Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 30 апрелдаги 20/1-00253-kt-сонли буйруғига асосан 2020 йил январь – 2020 йил декабрь ойлари, 2021 йил январь – 2021 йил декабрь ойлари ва 2022 йил январь – 2022 йил февраль ойлари фаолияти юзасидан қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижаси бўйича “MILANA-D” МЧЖга нисбатан қўшилган қиймат солиғига 2020 йил учун жами 252.391.304 сўм қўшимча солиқ ҳисобланган ва шунга кўра, Сирдарё вилоят Давлат Солиқ Бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарордан норози бўлган “MILANA-D” МЧЖ маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси МСИЮКнинг 185-моддасига мувофиқ, Манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли: унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган; унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган; унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган; унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 27-моддаси 1-қисми 2- бандига мувофиқ, маъмурий суд давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳал этади. Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 67-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 4-моддасига мувофиқ, ҳар қандай манфаатдор шахс бошқа давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳар қандай хатти- ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилишлари мумкин. Аризачи “MILANA-D” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 186-моддасининг 1-қисмига мувофиқ уч ой муддат ўтмасдан судга мурожаат қилган. Иш ҳужжатларига кўра, “MILANA-D” маъсулияти чекланган жамиятида солиқ кодексининг 138-моддаси ҳамда Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 30 апрелдаги 20/1-00253-kt-сонли буйруғига асосан 2020 йил январь – 2020 йил декабрь ойлари, 2021 йил январь – 2021 йил декабрь ойлари ва 2022 йил январь – 2022 йил февраль ойлари фаолияти юзасидан қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижаси бўйича жамият 2022 йил 23 апрелда Гулистон шаҳар солиқ инспекциясидан 204015519- сонли СТИР рақам олган ҳолда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган. Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 17528- if-сонли билдиргисига асосан таҳлика-таҳлили дастуридан келиб тушган маълумотга асосан жамият томонидан 2020 йил давомида “GLOBAL TRANSPORT INVEST” МЧЖ билан етказиш баҳоси 347.826.087,0 сўмлик ҚҚС суммаси 52.173.913,1 сўмлик, “JURABEK QURILISH HAMKOR” МЧЖ билан етказиб бериш баҳоси 1.334.782.610,9 сўмлик, ҚҚС суммаси 200.217.391,7 сўмлик қалбаки шартномалар ва электрон ҳисоб фактуралар расмийлаштирилганлиги шубҳа уйғотган. Жамиятнинг юқорида номлари келтирилган контрагентлари Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб сайтида “шубҳали” яъни ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган ва раҳбарларига жиноий иш қўзғатилган корхоналар рўйхатига киритилганлиги аниқланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамиятнинг 2020 йилдаги фаолиятида қалбаки шартномалар ва электрон ҳисоблаш фактуралар расмийлаштирилганлиги шубҳа қилинганлиги сабабли, “MILANA-D” МЧЖга нисбатан қўшилган қиймат солиғига 2020 йил учун жами 252.391.304 сўм қўшимча солиқ ҳисобланган ва шунга кўра, Сирдарё вилоят Давлат Солиқ Бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарори қабул қилинган. Сирдарё вилоят ДСБнинг ушбу талабномасига жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларининг «Электрон солиқ хизматлари» портали орқали 2022 йил 27 июль куни 1441541-2022-сонли жавоб хати берилган бўлиб, унда юқоридаги корхона жамиятга электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган кун ҳолатига ҚҚС тўловчиси бўлганлиги, қайд этилган қурилиш маҳсулотларини жамият қабул қилиб олганлиги ва кирим қилиб, ушбу қурилиш молларини қурилиш ишларига ишлатилганлигини, яъни шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлиги сабабли, ушбу шартномаларни қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган деб эътироф этишга ҳамда 252.391.304 сўм ҚҚС суммаси бўйича қайта ҳисобот топширишга ва ушбу солиқларни тўлашга ҳеч қандай асослар мавжуд эмаслиги, жамият бунга норози эканлиги, бундай ҳолатда солиқ органи ҚҚС суммасини ўзбошимчалик билан бекор қилиш ваколатига эга эмаслиги, акс ҳолда жамият солиқ органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва қарорини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиши баён қилиниб, жавоб хатига шартномалар, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар илова қилинган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 266- моддаси, 12-қисмига мувофиқ, Агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақлилиги белгиланган. Бироқ, Сирдарё вилоят Давлат Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган таҳлиллар бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижаси бўйича айнан қайси ҳолат юзасидан қандай далиллар мавжудлигини кўрсатиб ўтмаган. Бундан ташқари, Солиқ кодекснинг 14-моддаси 8- қимида, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Аммо, солиқ органи томонидан “MILANA-D”МЧЖ томонидан эътироз билдирилган бўлсада, фаолияти юзасидан ўтказилган текширишда аниқланган қалбаки кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилинмаган. Шунингдек, жавобгар ушбу қарорни қабул қилишда юқорида қайд этилган Солиқ кодекси ва “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига зид равишда, солиқ текширув далолатномаси аризачига тақдим этилмаган, солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчининг иштирокида муҳокама қилинмаган, солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилган ҳолат Солиқ кодексининг 28-бобида ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилмаган ва шу кодекснинг 14 ва 266-моддалари талабларига риоя қилинмаган. Бундан ташқари, Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2020 йил январь - 2020 йил декабрь ойлари фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши юзасидан 2021 йил февраль ойи давомида камерал солиқ текширувлари ўтказилган бўлсада, бироқ, жавобгар солиқ органи томонидан бошқарманинг 2022 йил 30 апрелдаги 20/00253-kt-сонли буйруғига асосан айнан шу давр, яъни 2020 йил январь - 2020 йил декабрь ойлари учун камерал солиқ текшируви ўтказилган ва солиқ бошқармасининг 23.06.2022 йилдаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655- сонли қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрель кунги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №320-сонли қарорининг 1-иловаси “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида” Низомнинг 28-банди(2022 йил 13 майга қадар амалда бўлган)га кўра, текширилган солиқ даври учун солиқ тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши керак бўлган айнан бир хил солиқлар ва йиғимлар бўйича текширишларни такроран ўтказиш тақиқланади. Жавобгар солиқ органи томонидан қайд этилган низом талабларига зид равишда “MILANA-D” МЧЖда Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси томонидан ҚҚС тўланиши юзасидан камерал текшируви ўтказилиб, бошқарманинг 2022 йил 30 апрелдаги 20/1-00253-kt-сонли буйруғига асосан текширилган солиқ даври учун “MILANA-D” МЧЖ томонидан тўланган ёки тўланиши керак бўлган айнан бир хил солиқлар ва йиғимлар бўйича қайтатдан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 157-моддасига кўра, Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб- таомилининг муҳим шартларини бузиш юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва (ёки) солиқ суммаларини қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш учун асос бўлади. Бундай муҳим шартлар жумласига ўзига нисбатан солиқ текшируви ўтказилган шахснинг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали иштирок этиш имкониятини таъминлаш ҳамда солиқ тўловчининг тушунтиришлар бериш имконини таъминлаш киради. Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб- таомилининг бошқача бузилишлари ҳам, агар бундай қоидабузарликлар солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ғайриқонуний қарор қабул қилишга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, юқорида қайд этилган Сирдарё вилоят Давлат Солиқ Бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарорини қонуний ва асосли деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 15-моддасига кўра, суд маъмурий ишни кўраётганда маъмурий органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиққарор қабул қилади, маъмурий ишларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг фойдасига талқин этилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 189-моддаси 2-қисмида, суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас, ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиши белгиланган. Ушбу модданинг 5-қисмида, Қарор ҳақиқий эмас, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклайди: қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш; йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш ва ҳал қилув қарорининг ижроси тўғрисида судга ва аризачига, агар суд томонидан бошқача муддат белгиланмаган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиш. Суд, қайд этилган иш ҳолатларидан келиб чиқиб, юқорида кўрсатиб ўтилган қонун, кодекс ва низом талаблари қўпол равишда бузилганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантириб, Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарориниҳақиқий эмас деб топишни ва Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига қарор оқибатларини бартараф қилиш мажбуриятини юклашни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси МСИЮтК 158- моддасининг 8-қисми талабларига кўра, давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунинг 10-моддасига мувофиқ ва ариза қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгар Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасини давлат божи тўловидан озод қилишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, шунингдек “MILANA-D” МЧЖ томонидан дастлаб 24.000 (йигирма тўрт минг) сўм почта ҳаражати тўланганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 154-158-моддалари ва 184-189-моддаларига амал қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Аризачи “MILANA-D” маъсулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. Сирдарё вилоят Давлат Солиқ Бошқармасининг 2022 йил 23 июндаги “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги №20/1-22655-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига қарор оқибатларини бартараф этиш ва мазкур ҳал қилув қарорининг ижроси тўғрисида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой муддат ичида аризачига ва Гулистон туманлараро маъмурий судига хабар бериш мажбурияти юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунинг 10-моддасига мувофиқ Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси давлат божи тўловидан озод қилинсин. Аризачи “MILANA-D” МЧЖ томонидан дастлаб 24.000 (йигирма тўрт минг) сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят маъмурий судига апелляция тартибида шикоят бериш, прокурор эса протест келтиришга ҳақлидирлар. Судья С.Б. Суванов Download 105.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling