4-соат Режа «Аҳоли статистикаси» фанининг предмети
Демографик коеффитсиентларни стандартлаштириш усуллари
Download 61.38 Kb.
|
1,2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моделлаштириш усуллари
Демографик коеффитсиентларни стандартлаштириш усуллари демографик коеффитсиентларни у ёки бу демографик жараёнга таъсирини қиёслаш, унинг ҳолати ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Шунинг учун умумий коеффитсиентлар стандартлаштиргандан сўнггина қиёсланади. Бунда жараённинг жадаллиги ва солиштирилаётган демографик жамланма стандарт деб ҳисобга олинади, қолганлари учун эса ҳар бирининг стандартга нисбатан ўзига хос индекси ҳисоблаб чиқилади. Ушбу индексни стандарт кўрсаткичларига кўпайтириш орқали солиштирилаётган демографик жамланмалар учун стандартлаштирилган демографик коеффитсиентлар ҳисоблаб чиқилади.
Моделлаштириш усуллари аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришда кенг қўлланилади. Улар аҳолининг умумий ўзгаришини ёки унинг ривожланиш компонентларининг ўзгаришини тавсифлаб беради. Аҳоли стасистикасида статсионар аҳоли моделлари ҳам кенг ёйилган усуллардан ҳисобланади, шунингдек, демографик жадваллар кўринишидаги гипотетик авлод учун демографик жараёнларнинг сонли моделлари, стохастик (еҳтимолий) моделлар ҳам кенг қўлланилади. Демографик билимлар ривожланишининг ҳозирги замон босқичи унда математик моделлаштириш усуллари ва услубиётининг тез ривожланиши билан тавсифланади, жумладан, ижтимоий бошқариш амалиётида ушбу билимлардан фойдаланиш имкониятлари ривожланиб бормоқда. Ушбу усулларнинг барча маълум бир демографик ҳодисаларнинг умумийларидаги таъсирига асосланади. Шунинг учун демография услубиётида демографик ҳодисаларнинг миқдорий ўлчовларига нисбатан таҳлил ва ўрганиш усуллари, стастик ва математик усуллар муҳим аҳамият касб этади. Аҳолининг ёш-жинс таркибини яққол намоён этиш учун ёш-жинс пирамидаси қўлланилади. Уни тузиш учун вертикал ўқда ёш, чапда эркак аҳоли ёшлари бўйича тақсимланади, ўнгда эса аёл аҳоли тақсимланади (бир хил миқёсларда). Ўлчов бирлиги сифатида беш йил олинади. Демографик ҳолатлар ва жараёнларни ҳудудлар бўйича қиёслаш картографик усул ёрдамида амалга оширилади. Бунда хариталардан фойдаланилади: ҳудудий тарқалиш бўйича аҳоли зичлиги, ёш-жинс таркиби, шунингдек, аҳолининг табиий ва механик ҳаракати; ижтимоий-маданий, жумладан, ижтимоий-касбий, синфий, этномаданий таркиби; демографик жамланмаларнинг маданий, маиший, антропологик ва лингвистик хусусиятлари; аҳолининг тарқалиш хусусиятлари, жумладан, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси хусусиятлари, ҳудудлар ва аҳоли манзилларининг ҳар хил турлари аниқланади. Аҳоли хусусиятлари ва демографик жараёнларни тадқиқ этишда демографик сетка усули муҳим аҳамият касб этади, унинг геометрик шакллари ёрдамида турли-туман хусусиятларни, шу жумладан, бевосита кўзга ташланмайдиган ва вақт ўтиши давомида таҳлил қилиш мураккаб саналган авлоддаги демографик жараёнларни кўриш мумкин бўлади. Download 61.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling