Режа: “Тадбир” атамасининг мазмуни Маданий тадбирлар тушунчаси Маданий тадбирларнинг турлари


Download 49.5 Kb.
bet1/4
Sana23.10.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1716512
  1   2   3   4
Bog'liq
1 mavzu


мавзу: Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида маданий тадбирларни ташкил этиш усуллари


РЕЖА:
1. “Тадбир” атамасининг мазмуни
2.Маданий тадбирлар тушунчаси
3.Маданий тадбирларнинг турлари.

Маданий тадбирларни - энг аввало, инсонлар учун ташкил этиладиган, уларнинг бўш вақтларини тўлдирадиган, ижодий, эстетик қарашларини шакллантирадиган, маданий билимларини бойитадиган жараён деб тушуниш мумкин. Инсонлар ишдан бўш пайтларида маданий эҳтиёжларини қондиришлари мақсадида турли ижодий, кўнгилочар, санъат воситалари иштирок этган жараёнларда қатнашишни ҳоҳлайдилар. Шаҳар шароитида театрлар, турли консерт дастурлари, боғлар, маданият саройлари ва бошқа дам олиш масканларига бориб, ўзларининг маданий эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қиладилар. Қишлоқ шароитларида эса бундай имкониятларни маданият уйлари, клублар, боғларда амалга ошириш мумкин бўлади. Ҳар қандай шароитда ҳам моҳирона ташкил этилган тадбирлар инсонларга озми-кўпми ўзи истаган “неъматлар”га эга бўлиш имконини беради.


Хўш, шундай экан, маданий тадбир деган тушунчага қандай изоҳ берсак мақсадга мувофиқ бўлади?
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “тадбир” - бирон ишни, мақсадни амалга ошириш, рўёбга чиқариш воситаси – шунинг учун пухта ўйлаб тузилган, ишлаб чиқилган амалий чоралар мажмуидир, дейилган. Маданий тадбирлар тўғрисида шу соҳа олимлари турли фикр мулоҳазаларни айтиб ўтганлар. У.Қорабоев бу тушунчани бадиий оммавий тадбирлар деб, яна бошқалар маданий-маърифий ишлар деб юритганлар. Маданий тадбирлар эса бу жараёнларнинг барчасини ўзида қамраб оладиган ижодий жараёндир. Маданий тадбирларни кенгроқ маънода қўллаш мақсадга мувофиқдир. Оммавий байрамлар, консерт дастурлари, тематик кечалар, турли мавзудаги мусиқий, бадиий, публитсистик, хореографик композитсия ва ҳ.к.лар, боғлар, майдонларда ўтказиладиган турли жанрлардаги тадбирлар умумий ном билан маданий тадбир тушунчасига тенг бўлади. Бир сўз билан айтганда ижодий, услубий жиҳатдан мукаммал, пухта тайёрланган, тўғри ташкил этилган дастурлар маданий тадбир деб номланади.
Республикамизда ўтган йилларга назар соладиган бўлсак асосан мамлакатимиз томонидан ижтимоий ҳаётни қайта қуриш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш масалалари билан бир қаторда, кишиларнинг бўш вақтларини мазмунли уюштирш, уларнинг ўсиб бораётган маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, халқнинг бадиий ҳаваскорлик ижоди ва қобилиятларини ривожлантириш каби долзарб етишмовчиликни бартараф этишга этибор қаратилган.
Ана шу вазифаларни бажаришда ижтимоий маданий-маърифий ишларнинг мазмуни ва методларини муттасил такомиллаштириб боришни, унинг моддий базасини мустаҳкамлашни, қишлоқ билан шаҳар ўртасидаги тафовутни ўзгартириш борасида давлатимиз томонидан катта ишлар амалга оширилди.

Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling