Режа: “Тадбир” атамасининг мазмуни Маданий тадбирлар тушунчаси Маданий тадбирларнинг турлари


Download 49.5 Kb.
bet4/4
Sana23.10.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1716512
1   2   3   4
Bog'liq
1 mavzu

ДРАМАТИК ПАРЧАЛАР. Санъатнинг бу тури бошқа бадиий асарлардан фарқ қилиб, унда ғоялар кураши, қарама-қарши кучлар тўқнашуви, конфликтлар ёрқинроқ, ойдинроқ ёритилади. Шунинг учун театрлаштирилган тадбирларда мазмун ривожига қараб, драмматик парчалардан кенг фойдаланилади.
Тадбирларда драмматик парчалардан фойдаланишнинг 2 хил усули бор:
Тайёр асарлардан олинган парчалар
Сценаристнинг ўзи тадбир учун махсус ёзган драматик эпизодлар.
Театрлаштиришда фақатгина пъесалардан парчалар олиниши билан кифояланиб қолмасдан, кеча йўналишига қараб, бадиий адабиётлардан ҳам парчалар олиниши мумкин.
Драматик парчалардан фойдаланишнинг 2-усули ҳам кейинги пайтда кенг қўлланилмоқда. Тадбирнинг асосий вазифаларидан бири маҳаллий воқеаларни акс эттириш бўлгани учун, сценарий муаллифлари жойларда бўлган воқеаларни кичик драмматик лавха шаклига келтириб, ундан самарали фойдаланмоқда.
Тажрибада шуни кўрсатмоқдаки, қишлоқ аҳолисида ижтимоий-маданий тадбирларга бўлган қизиқишнинг сабабларидан бири бу махаллий фактларни, воқеаларни инсценировка шаклида кўрсатишдир. Айниқса маҳаллий воқеалар асосида ёзилган интермедиялар аҳолига манзур бўлмоқда.
Шуни унутмаслик керакки, барча саҳна асарларидан, пьесалардан олинган драматик парчалар ёки бадиий адабиётлар асосида қилинган кичик инсценировкалар ёки махсус сценарий учун ёзилган лавҳалардан фойдаланиш-тадбир мазмунининг ривожига ёрдам бермоғи керак.
КИНОЛАВҲА- бадиий ёки хужжатли филмлардан олиниб, тадбир ташкилотчиларига кенг имкониятлар яратади.
Кинонинг «сеҳрли кучи» шундан иборатки, у бўлиб ўтган воқеаларни хаққоний тасвирлайди ва жонли акс эттиради. У тарихий воқеаларнинг гувохи сифатида хизмат қилади. Улардан фойдаланиш тадбирларнинг мазмунини бойитади, воқеликнинг хаққоний образини кўргазмали гавдалантиради. Асосан, кинолавхалардан фойдаланиш тадбир сценарийси ёзилаётганда ривожлантирилади ва танланади. Кўпгина тадбирларда фильмлардан олинган лавҳаларнинг ўзи яхлит бир эпизодни ташкил қилиши мумкин. Баъзида кинолавҳалар бошқа воситалар, яъни жонли ва бадиий сўз, қўшиқлар билан параллел акс эттирилади
Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling