Фарғона Давлат Университети Иқтисодиёт – Тармоқлар ва сохалар йўналиши 4 босқич 18. 71 гурух талабаси


Download 103.5 Kb.
bet1/5
Sana03.10.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1691065
  1   2   3   4   5
Bog'liq
мустақил иш Хасанова Г


Фарғона Давлат Университети
Иқтисодиёт – Тармоқлар ва сохалар йўналиши
4 босқич 18.71 гурух талабаси
Хасанова Гулшаной Жамолдин қизининг
Божхона иши” фанидан
«“Божхона иши” фанига кириш.
Божхона ишининг вужудга келиш тарихи»
мавзхусида тайёрлаган

МУСТАҚИЛ ИШИ


  1. Божхона иши фанининг предмети, вазифалари ва бошқа фанлар

билан ўзаро алоқадорлиги.

Божхона иши Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсати тизимида устувор ўринлардан бирида туради. Бир томондан, ташқи иқтисодий фаолиятнинг эркинлаштирилиши ташқи бозорга мустақил чиқиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорлар доирасини жиддий равишда кенгайтирди. Давлат божхона сиёсати воситалари - тарифли ва нотариф бошқариш воситалари орқали уларнинг товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти ва импорти бўйича фаолиятига таъсир кўрсатади.


Иккинчи томондан, ички иқтисодий жараёнларни тартибга солиш, миллий бозорни шакллантириш, республика бюджетининг даромад қисмини тўлдириш воситаси сифатида божхона ишининг аҳамияти ортди. Бу, ўз навбатида, божхона ишининг ҳуқуқий асосини яратувчи қонун ҳужжатлари ва норматив хужжатлар тизимни ишлаб чиқишни тақозо этди. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида» ва «Бож тарифи тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари тизими асосини ташкил этади. қайд этилган қонун ҳужжатлари ва уларни ривожлантириш учун чиқарилган норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатлари ҳимоя қилинишининг ишончли механизмини яратади, иқтисодий ва сиёсий устуворликларини ҳисобга олган ҳолда ягона божхона сиёсатини ўтказилишини таъминлайди.
«Божхона иши» атамаси мазмунини аниқлаш принципиал аҳамиятга эгадир. Божхона сиёсатининг хусусияти ва мазмунини, божхона ҳуқуқи, унинг институтлари ва юридик нормаларини тушуниш кўп жиҳатдан ушбу атамани белгилашнинг пухталиги ва тўлиқлигига, божхона иши таркибини аниқлашга боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида (2-модда) божхона ишига қуйидагича таъриф берилади: «Божхона иши Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, бож тўловларини ундириш, божхона расмийлаштирувчи, божхона назоратини амалга ошириш тартиби ва шартларидан ҳамда божхона сиёсатини амалга оширишнинг бошқа воситаларидан иборатдир».
Мазкур таъриф умуман олганда божхона иши тушунчасини ва унинг таркибий элементларини аниқ тавсифлаб беради. Божохона иши кўп режали ва жуда хилма-хил вазифаларни ҳал этишга йўналитирилганлиги шартланганлигидан келиб чиқувчи унинг ўзига хослиги ва нодирлиги мана шундан иборатдир.

Божхона ишининг Божхона кодексида кўрсатилганлардан ташқари таркибий қисмлари рўйхатига бож тарифлари воситасида тартибга солиш, валюта назорати, божхона таъминоти, божхона статистикаси ва Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш, контрабандага ва божхона иши соҳасидаги бошқа жиноятларга қарши кураш, божхона ҳақидаги қонун хужжатлари бузилганлиги ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш киритилиши керак.

Бундай ёндашилган тақдирда божхона иши мазмуни кенгроқ тушунилади, боз устига унинг таркибига киритилган, юқорида айтиб ўтилган қўшимча элементлар Божхона кодексида назарда тутилган ҳамда унда етарлича кенг ва батафсил тартибга солинган.
Шундай қилиб, божхона иши тузилмаси божхона сиёсатини амалга оширишнинг қуйидаги воситалари билан ифодаланиши мумкин:


    • товарлар ва танспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби ва шартлари;


    • божхона режимлари;


    • бож тарифлари воситасида тартибга солиш;


    • божхона расмийлаштирилиши;


    • божхона таъминоти;


    • божхона назорати;


    • божхона статистикаси ва ташқи иқтисодий фаолият товар номанклатураси;


    • божхона экпертизаси;


    • контрабандага ва божхона иши соҳасидаги бошқа жиноятларга қарши кураш;


    • божхона ҳақидаги қонун хужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш.


Божхона ишининг мазкур тузилмаси ҳам, албатта, батафсил эмас, уни янада табақалаштириш мумкин. Умуман олганда эса божхона сиёсати воситаларининг келтирилган рўйхати Ўзбекистон Республикаси божхона ишининг ҳозирги тузилмасини айнан акс эттиради.

Божхона ишининг юқорида санаб ўтилган таркибий қисмларининг аҳамияти, роли ва мақоми бир хил эмас. Бироқ, улар хусусияти ва мақсадларига, божхона иши тизимидаги ўрнига кўра турлича бўлса ҳам жам бўлган ҳолда узвий бирликни ташкил этади, чунки Ўзбекистон Репсубликасининг ягона божхона вазифаларига хизмат қилади.

«Божхона иши асослари» фанининг предмети божхона сиёсати, божхона божлари ва тарифлари, божхона муносабатларининг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш ҳисобланади.


«Божхона иши асослари» фанини ўрганиш жараёнида анализ, синтез, таҳлил этиш, амалий ҳужжатлар нусхаларини қиёсий таҳлил этиш методларидан фойдаланилади.

«Божхона иши асослари» фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:




    • Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган божхона сиёсати турлари, принциплари ва вазифаларини ўрганиш;


    • Божхона қонунчилиги ҳужжатларини ўрганиш ва таҳлил этиш;


    • Божхона фаолиятини давлат томонидан тартибга солинишини ўрганиш;


    • Божхона божлари, тарифлари ва имтиёзларни ўрганиш;


    • Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган божхона режимларини ўрганиш;


    • Божхона қиймати ва уни аниқлаш усулларини ўрганиш.


    • «Божхона иши асослари» фани «Молия», «Солиқ назарияси», «Солиқлар ва солиққа тортиш», «Солиқ қонунчилиги асослари» ва шу каби бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқ.






Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling