“Ўқувчиларни креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятига йўналтириш мазмунини такомиллаштириш”


Download 18.38 Kb.
Sana04.01.2023
Hajmi18.38 Kb.
#1078307
TuriДиссертация
Bog'liq
Илмий рахбар хулосаси


Урганч давлат университета мустақил тадқиқотчиси Хужаниёзова Ойгул Ражабовнанинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўқувчиларни креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятига йўналтириш мазмунини такомиллаштириш” (7-9 синф ўқувчилари мисолида)” мавзусидаги диссертациясига


Илмий раҳбар хулосаси

Жаҳон миқёсида таълим ташкил этишнинг самарали шаклларини меҳнат бозори талаблари асосида модернизациялаш, таълим сифати назарияси ва методологиясини кластерли ёндашув орқали амалга ошириш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда “STEAM - таълим” дастури асосида ўқувчиларда илмий дунёқарашни ривожлантириш, PISA, TIMSS, PIRLS каби халқаро баҳолаш дастурлари талабларига мувофиқ таълим жараёнида назарий билимларнинг ҳаётийлигини таъминлаш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда.


Мазкур қилинаётган илмий тадқиқот иши ҳам айнаи шу йўналишдаги муаммолар ечимини ҳал қилишга бағишланган.
Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар руйхати ва иловадан иборат.
Диссертациянинг кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, объект ва предметлари аниқланган, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасида маълумотлар киритилган.
Диссертациянинг «Ўқувчиларни креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятига йўналтиришнинг илмий–назарий асослари» деб номланган биринчи бобида ўқувчиларни креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятига йўналтиришга оид илмий манбалар таҳлил этилган. Ҳозирги кунда креатив ёндашув ҳақида ҳамма жойда гапирилмоқда, таълим муассасаларида тестга тайёрлашга қаратилган таълим беришдан кўра марказда ўрганувчига йўналтирилган таълим сари ҳаракатланишмоқда. Креатив ёндашувни ўрганиш билан фаннинг турли тармоқлари шуғулланади ва ҳар бири унга алоҳида томондан ёндашади. Креатив ёндашув ҳодисасини ўрганишга бағишланган тадқиқотларнинг асосий қисми гуманитар фанлар доирасида (психология, педагогика, фалсафа, филология, маданиятшунослик, социология ва ҳ.к.) амалга оширилганлиги диссертацияда баён этилган.
Диссертациянинг иккинчи боби “Ўқувчиларда креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятини ташкил этишга технологик ёндашув” деб номланиб, мазкур бобда ўқувчиларда креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятни ташкил этишга бўлган технологик ёндашувнинг мазмуни, ўқувчиларда креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятни ташкил этиш технологиялари ҳамда ўқувчиларда креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятни ташкил этишгa доиp тaмойил вa ёндaшувлap баён этилган.
Ўзбекистоннинг жаҳон хамжамиятида тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Буни барча соҳаларда, айниқса таълим ривожида яққол кўриш мумкин. Ана шундай долзарб бир пайтда юрт келажагининг эгаси бўлган ёшларнинг ижлдий меҳнат фаолиятига йўналтириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Диссертацияпинг учинчи боби “ўқувчиларнинг креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятини ташкил этиш самарадорлиги даражасини аниқлашга доир тажриба-синов ишлари таҳлили” деб номланиб, макур бобда тадқиқот иши бўйича ўтказилган тажриба-синов ишлари мазмуни ёритилган. Умумий ўрта таълим ўқувчилари ўртасида ўтказилган аутомониторинг натижалари асосида уларнинг касбий маҳоратини баҳолаш тўртта даражага бўлиб аниқланди. Назорат 100 баллик тизим асосида амалга оширилди. Шунингдек, «IV» «юқори» даражага 76 ва ундан юқори балл тўплаганлар, «III» «яхши» даражага 51 дан 71 баллгача тўплаганлар, «II» «қониқарли» даражага 26 дан 50 балгача тўплаганлар, «I» қуйи даражага 25 балл тўплаганлар киритилди.
Бунда, IV «юқори» даражага мансуб ўқувчилар қаторида таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англаганлиги, фикрлаш, баҳолаш ва ўқув жараёни натижалари ва ютуқларини башорат қилиш қобилияти, шахсий ва касбий фаолиятга оид ҳаракатлар бўйича ўз-ўзини баҳолаш, таҳлил қилиш кўникмасига эгалиги бўйича юқори малакага эга эканликлари аникланган.
Диссертация ва автореферат чоп этилган илмий-услубий мақолалари тадқиқот мазмунини ўзида тўлиқ ифода этган.
Диссертация ва авторефератни ўқиб, таҳлил қилиш жараёнида юқорида келтирилган ижобий фикрларга қарамасдан ишда айрим баҳсли, мунозарали ва изоҳ талаб ўринлар ҳам мавжудлиги маълум бўлди.

  1. Авторефератда баён этилган диссертациянинг биринчи боби мазмунида талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муаммоси бўйича ватанимиз ва хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар ҳақида хеч бўлмаганда қисқача маълумот келтирилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  2. Авторефератни ўқиб чиқиш жараёнида матнда имловий хатоликлар учраб турди.

Кўрсатилган камчиликлар тадқиқот ишининг у мумий ахамиятига таъсир етказмайди, ишнинг илмий қийматини пасайтирмайди.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда автореферат бўйича фикр юритиб шуни таъкидлаш мумкинки, Хужаниёзова Ойгул Ражабовнанинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўқувчиларни креатив ёндашув асосида ижодий меҳнат фаолиятига йўналтириш мазмунини такомиллаштириш” (7-9 синф ўқувчилари мисолида)” мавзусидаги диссертацияси ва автореферати ОАК томонидан қўйилган барча талабларга тўлиқ жавоб беради ва уни муҳокаманинг кейинги босқичига тавсия қиламан.

ГулДУ профессор


Педагогика фанлари доктори Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич
Download 18.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling