Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIV мавзу: Қорақалпоғистон Республикаси режа


Download 149 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2023
Hajmi149 Kb.
#1225555
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
XIV МАВЗУ: Қорақалпоғистон Республикаси


РЕЖА:



  1. Қорақалпоғистон Республикаси - Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен давлат.

  2. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва давлат тузилиши.

1. Қорақалпоғистон Республикаси - Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен давлат
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XVII боби “Қорақалпоғистон Республикаси” деб номланган. Мазкур боб 6 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70-моддасига кўра, “Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради ва Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади” дейилади.


Ёдда тутинг:

Асосий қонуннинг 70-моддаси 1992 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси ташкил топганлигини ва 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган Асосий Қонуни билан унинг Ўзбекистон Республикаси таркибида суверенлигини тасдиқлайди. Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун халқ байрами деб эълон қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг I боби “Давлат суверенитети” деб номланиб, унинг 1-моддасида Қорақалпоғистон - Ўзбекистон Республикаси таркибига кирувчи суверен демократик республикадир, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 71-моддасида, Қорақалпоғистон Республикасининг ўз Конституциясига эга бўлишлиги, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлмаслиги кўрсатилган. Шуни таъкидлаш жоизки Собиқ Иттифоқ даврида Автоном Республикаларнинг Конституциялари улар қайси Республикалар таркибига киритилган бўлса ўша давлат ҳокимиятининг олий органлари томонидан тасдиқланиши шарт эди. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритиб бу адолатсизликка чек қўйди. Қорақалпоғистон суверен Республикаси билан мустақил Ўзбекистон Республикасининг бир-бутун яхлитлиги мустаҳкамланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддасининг 15-бандида “Ўзбекистон Республикасининг Олий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияга мувофиқлиги ҳақида Ўзбекистон Конституциявий судига таклиф киритиш” ҳуқуқи белгиланган. 81-моддасида эса Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ваколатлари жумласига, “Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва бошқа ҳужжатларини турмушга татбиқ этишни ташкил қилади” дейилган.
Ушбу конституциявий нормалардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид келса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари амалда бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциялари ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон фуқаролари учун мажбурий бўлган қонунлар унинг таркибига кирувчи Қорақалпоғистон ҳудудида ҳам мажбурийдир.
Ёдда тутинг:

Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатига мос ҳолда ўз сиёсатини юргизади. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди бўлинмас ва дахлсиздир.
Қорақалпоғистонда давлат тили - қорақалпоқ ва ўзбек тиллардир. Айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида истеъқомат қилувчи барча миллат ва эллатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши таъминланади уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиб берилади ва суверен Республиканинг давлат рамзлари ҳурмат қилинади, ва давлатнинг халқ иродасини ифода этиши, халқ манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида жавобгар эканлиги қайд этилади.

Download 149 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling