1. боб. ЙЎЛ Ҳаракатини ташкил етишнинг асосий йўналишлари


ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЕТИШДА


Download 129.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana17.06.2023
Hajmi129.04 Kb.
#1538945
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 БОБ (2)

1.2. ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЕТИШДА
“АВТОМОБИЛ-ЙЎЛ-ҲАЙДОВCҲИ-ПИЙОДА - МУҲИТ” 
ТИЗИМИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ 
 
Таянч сўзлар ва иборалар: автомобил; ҳайдовчи; йўл; пиёда; 
автомобил- ҳайдовчи; ҳайдовчи - йўл; автомобил - пиёда; йўл – пиёда; йўл – 
пиёда; ҳаракат – муҳит. 
Автомобил йўлларида инсонлар томонидан бошқариладиган турли 
хилдаги 
механик 
ва 
механик 
бўлмаган 
транспорт 
воситалари, 
ҳаракатланаётган (ёки ҳаракатда бўлмаган) пиёдалар мажмуидан иборат 
мураккаб динамик тизим мавжуддир. Бу тизим йўл ҳаракати деб аталади.
Йўл ҳаракатининг муаммолари ва махсус томонлари, енг аввало
“автомобил-ҳайдовчи-йўл-пиёда” тизими орқали белгиланади. Улар ўз 
навбатида атроф- муҳитда фаолият кўрсатадилар. (1.1- расмга қаралсин). 
Расм 1.1. “Автомобил – ҳайдовчи – йўл – пиёда - муҳит” тизими 
Тизимга қуйидаги ташкилий қисмлар киради: А (автомобил), 
Ҳ(ҳайдовчи), Й(йўл), П(пиёда), М(муҳит). Бу ташкилий қисмлар муҳитда 
фаолият кўрсатибгина қолмасдан, атроф-муҳит билан уларнинг ҳар бири 
чамбарчас боғлиқ бўлади. Муҳит деб атроф-муҳитнинг йўл ҳаракати 
хавфсизлигига мужассамлашган таъсири тушунилади ва у қуйидаги 
факторлардан ташкил топади: 1) об-ҳаво (метрологик кўриниш, 
ёғингарчилик, шамол, ҳарорат); табиий ландшафт (текислик, қир – адирлар, 
тоғлик, йер остки - устки сувлари ва ҳ.к.); механик (шовқин, чанг, тебраниш, 
газ чиқиндилари билан ифлосланганлик ва ҳ.к.) “А-Ҳ-Й-П-М” тизимда 
механик “автомобил-йўл” (А-Й) ва биомеханик “ҳайдовчи автомобил” (Ҳ-
А), “ҳайдовчи - йўл” (Х-Й), “пиёда-автомобил” (П-А) ва “пиёда-йўл” (П-Й) 
ҳамда биологик “ҳайдовчи-пиёда” (Ҳ-П) тизимларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин.
АHYP 
YP 
АP 
AH 
HY 


А 

Harakat muhit 
муҳити 



“А-Й-Ҳ-П-М” тизими оптимал равишда фаолият кўрсатишда 
тизимдаги автомобил, ҳайдовчи, йўл, пиёда ва муҳит ташкил етувчиларининг 
алоҳида ҳамда уларнинг биргаликдаги А-Ҳ, Ҳ-Й, Й-П, А-П ва бошқа 
таснифлари катта аҳамиятга ега. 
Автомобил транспортининг конструктив ўлчамлари (параметрлари) 
йўл ҳаракатининг таснифига таъсир кўрсатади. Бунда автомобилнинг 
геометрик ўлчамлари тортиш ва тормозланиш сифати, ҳайдовчи иш 
жойининг қулайлиги ва енгил бошқарилиши муҳим ўрин егаллайди. 
Автомобил йўли “А-Й-Ҳ-П-М” тизими фаолиятига ўзининг геометрик 
елементлари ўлчамлари ва транспорт - експлуатацион сифатининг ўзгариши 
орқали таъсир етади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги енг аввало ҳайдовчининг ишончлилигига
унинг тайёргарлигига ва ишчи қобилиятига боғлиқ. 
Пиёдалар йўл ҳаракатида алоҳида ўрин егаллайдилар. Улар йўл ҳаракат 
қоидаларини мукаммал билишлари ва уларга амал қилишлари реал йўл 
шароитларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга имкон яратади.
Умумий томонлардан оптимал равишда келиб чиққан ҳолда, йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда биринчи навбатда “А-Ҳ-Й-П-М” 
тизимдаги ҳар бир ташкил етувчиларнинг ва биргаликда фаолият 
қилувчиларнинг таснифларини оптималлаштириш орқали еришиш мумкин.

Download 129.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling