1. боб. ЙЎЛ Ҳаракатини ташкил етишнинг асосий йўналишлари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ


Download 129.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi129.04 Kb.
#1538945
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 БОБ (2)

1.3. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ 
АВТОМОБИЛЛАШТИРИШ ВА ЙЎЛ ТАРМОҚЛАРИНИНГ
ЎСИШ КЎРСАТКИCҲЛАРИ 
Таянч сўзлар ва иборалар: автомобилсозлик; автомобиллаштириш; 
йўл тармоқлари; автомобиллаштириш кўрсаткичи; Президент қарорлари ва 
фармойишлари; Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; халқаро магистраллар; 
тармоқ зичлиги. 
Бутун дунёда автомобиллар сони кундан - кунга кўпайиши 
кузатилмоқда. Бундай ҳолат биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасига 
хосдир. Ўзбекистон Республикаси мустакилликка еришгандан кейин 
мамлакат иқтисодиётини кўчайтириш мақсадида автомобилсозлик саноатини 
ривожлантириб, Андижон вилоятининг Асака шаҳрида Жанубий Корея 
билан ҳамкорликда “УзДЕУ авто” қўшма корхонасида енгил автомобиллар 
ишлаб чиқарадиган завод қурилиб, 1996 йилдан бошлаб НЕХИА, ТИCО, 
ДАМАС ва 2001 йилнинг август ойидан еса МАТИЗ русумли автомобиллар 
ишлаб чиқарила бошлади.
Дунё автомобил бозоридаги мавжуд кескин рақобатнинг мавжудлигига 
қарамасдан, Ўзбекистон автомобил саноати йилдан - йилга ишлаб чиқариш 
суръатларининг ўсишига ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ошиб боришига 
еришмоқда. 
“ЎзДЕУ авто” корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 2007 
йил 1 январ ҳолатига кўра 661 мингтадан ортиб кетди. 2006 йилда 140 



мингдан ортиқ автомобиллар ишлаб чиқарилиб, 2005 йилга нисбатан 38,7 
фоиз ўсишга еришилди. 
2006 йил натижаларига кўра, Республика ялпи ички маҳсулотидаги 
автомобил саноатининг улуши 9 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, жаҳон 
бозорига ўзбек автомобилларини ескпорт қилишнинг сезиларли даражада 
ортишига еришилди. 1996 йилда 880 та ўзбек енгил автомобили експорт 
қилинган бўлса, 2006 йилга бу 82537 донани ташкил етди ёки сал кам 94 
мартага кўпайди. 
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси дунёга ҳамжамиятига 
автомобил ишлаб чиқарадиган заводга ега бўлган 26- давлат бўлиб кирди.
Умуман Ўзбекистон Республикасида 1996 йилдан бошлаб хусусий 
секторда автомобил транспортининг сони йилдан - йилга ортиб бормоқда, 
хусусан охирги 2003-2008 йилларда бу ўсиш кўрсаткичи ўртача 2-5,4% 
ташкил етди. (1.1- жадвалга қаранг) 
1.1 - Жадвал
Йиллар
*
2003 
2004 
2005 
2006 
2007 
2008 
Хусусий 
сектордаги 
автомобиллар 
сони 
1095928 
1211713 
1235879 
1269115 
1330230 
1402333 
* кўрсаткичлар ҳар йилнинг биринчи январига келтирилган. 
Автомобиллаштириш жамиятнинг иқтисодий юксалишига ижобий 
таъсир қилиш билан бирга, қатор салбий оқибатларни ҳам келтириб 
чиқармоқдаки, уларни ҳал қилиш муҳим аҳамият касб етади. 
Автомобиллаштиришнинг салбий оқибатлари йўл - транспорт ҳодисалари 
натижасида кўплаб кишиларнинг ҳалок бўлишлари (республикамизда 2007 
йилда уларнинг сони 2253 тага етди) ёки тан жароҳатларни олишлари (2007 
йилда уларнинг сони 11706 тадан ошиб кетди), шунингдек, йўл - транспорт 
ҳодисалари натижасида кўплаб етказилган моддий зарарлар, шаҳар кўчалари, 
аҳоли яшайдиган жойлардан ўтадиган йўллар минтақасидаги юқори 
даражадаги шовқин, ҳаво бассейнларининг ифлослантирилиши, кўчаларда 
тўхтаб 
турувчи 
автомобиллар 
томонидан 
тўсиб 
қўйишлари, 
транспортларнинг ушланиб қолишлари ва ҳаракат тезликларининг кескин 
тушиб кетишидан иборатдир.

Download 129.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling