1-боб. Умумий қоидалар 2-боб. Академик таътил бериш
-боб. Академик таътил бериш
Download 53.47 Kb.
|
2-боб. Академик таътил бериш
6. Академик таътил олиш учун талаба (соғлиғи ҳолатига кўра талаба шахсан мурожаат этиш имкониятига эга бўлмаса, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки турмуш ўртоғи) томонидан олий таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилинади. 7. Академик таътил олишни сўраб мурожаат қилган талабанинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ҳарбий хизматни ўташ учун — тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларининг талабани ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги чақирув қоғози; саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун — талаба доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси; оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун — оиласининг бетоб аъзоси доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси. 8. Талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, талаба ёки унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки турмуш ўртоғининг аризасига асосан талабага академик таътил берилиши мумкин. Бунда, академик таътил муддати ўтишининг бошланиши талаба дарсларда қатнаша олмаётган кундан бошлаб ҳисобланади. 9. Талабага саломатлигини тиклаш ҳамда оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун академик таътилнинг берилиши мазкур Низомнинг иловасида келтирилган Олий таълим муассасалари талабаларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади. 10. Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади. Талабага академик таътил бериш олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ушбу буйруқда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш санаси кўрсатилиши шарт. 11. Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин. Бунда олий таълим муассасасида муайян бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича сиртқи ёки масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади. Талабанинг ўқишини академик таътил муддатига таълимнинг экстернат таълим шаклига ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: талабалар ўқишининг академик таътил муддатига экстернат таълим шаклига ўтказилиши бакалавриат таълим йўналишларининг (магистратура мутахассисликларининг) хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади; академик таътил муддатига ўқишни экстернат таълим шаклига ўтказиш бўйича аризалар 15 кун муддатда олий таълим муассасаси кенгашида кўриб чиқилади ва бакалавриат таълим йўналишининг (магистратура мутахассислигининг) хусусиятларидан келиб чиқиб, талабанинг белгиланган муддатга экстернат таълим шаклида ўқиши мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича қарор қабул қилинади; олий таълим муассасаси кенгашининг қарори беш кун муддатда ариза муаллифига (талабага) маълум қилинади; олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан академик таътил муддатига экстернат таълим шаклида ўқишга рухсат этилган талаба томонидан академик таътилдан қайтгандан сўнг муайян ўқув семестрида (семестрларида) ўқитилган фанлар бўйича бир марталик имтиҳонлар топширилади; имтиҳонлар олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига асосан фанлар бўйича ташкил этилган комиссия томонидан ўтказилади; имтиҳонлар натижаларига кўра барча фанлардан талаба кўрсаткичи белгиланган ўтиш балидан юқори бўлган тақдирда талабага навбатдаги ўқув семестридан (курсдан) ўқишини давом эттиришига рухсат этилади; имтиҳонлар натижаларига кўра бир ёки ундан кўп фанлардан талаба кўрсаткичи белгиланган ўтиш балидан паст бўлган тақдирда талабанинг ўзлаштирилмаган ўқув семестрининг бошидан ўқишини давом эттириши белгиланади. Мазкур бандда назарда тутилган тартиб ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил бериш ҳолатига нисбатан татбиқ этилмайди. 12. Саломатлигини тиклаш ёки оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабаларда ҳомиладорлик ва туғиш ҳолатлари юзага келган тақдирда, академик таътилнинг муддати ҳомиладорлик ва туғиш учун мазкур Низомда белгиланган академик таътилнинг муддатига узайтирилади. Талабанинг саломатлиги ёки оиласининг бетоб аъзоси саломатлиги тикланмаганда талабанинг аризасига кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи асосида академик таътил муддати ушбу тоифадаги ҳолатлар учун белгиланган муддатларга узайтирилади. 13. Ўқув семестри якунланишига бир ой муддат қолгандан бошлаб мазкур семестр учун турмуш ўртоғи ёки ота-онаси Ҳукумат қарорлари ва топшириқларига мувофиқ хорижий давлатга узоқ муддатли хизмат сафарига юборилганлиги сабабли талабага унинг аризасига асосан алоҳида график асосида дарсларни ўзлаштириш имконияти яратилади. Навбатдаги семестрда ушбу талаба дарс машғулотларида бевосита иштирок этиши ёки академик таътил олиши ёки ўз аризасига кўра талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин. Download 53.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling